Худоёрхон халқ тақдирини ўйламай, Россияга орқа қилиб, кўнглига нима келса, шуни қилаверган. Шу боисдан маҳаллий ва рус манбаларида хонни қораловчи маълумотлар кўп. Уларда Худоёрхон тенги йўқ очкўз, молпараст, ўта шафқатсиз ва золим сифатида тасвирланади.
«Худоёрхон кўп бадавлат бўлиб, хотинларни кўпайтиришга ҳирс қўйган. Кайфу сафони, роҳатни ва тинчликни яхши кўрган. Халқнинг фойдасига иш юритмаган. Мамлакатнинг турли томонларидаги бир нечта боғларида гуллар орасида кайфу сафо қилиб ётган, бедана, каклик ва хўрозларни уриштириш билан шуғулланган. Масхарабозлар ва ҳофизлар ҳамда маъносиз ўйинлар билан умрини ўтказган. Молу дунёга ҳаддан зиёда ҳирс қўйган ва ўзининг хазинасини бойитиш учун кўп солиқлар солган», деб ёзган экан Аҳмад Заки Валидий.
Худоёрхон давлат харажатларини камайтириб, шахсий бойлигини орттиришда ҳеч нарсадан тоймаган. Хон хоҳлаган ер, қишлоқ ва овулни тортиб олиб, ўз мулкига айлантирган. Унинг ўзи «кўп ёмон табиатли киши бўлиб», ёқтирмаган кишиларини қаттиқ жазолаган ва халқнинг муҳаббатини қозонишни хаёлига ҳам келтирмаган. Мана шундай ишлари халқ норозилигини чақирган.
Худоёрхон солиқ турларини кашф этишда ва уларни ундиришда тенгсиз бўлган. Масалан, бир боғ хашақдан, бир пиёла сутдан, ўнта тухумдан, масхарабозлардан, айиқ ўйнатувчилардан, дўкон қоровулларидан олинадиган ва бошқа хилма-хил солиқларни кашф этган. Худоёрхон барча нарсалардан солиқ тўплаб, катта бойлик орттирган. Бу ҳақда рус манбалари ҳам далолат беради:
«Солиқлар олинадиган буюмларнинг турлари жуда кўп бўлиб, улар имкони борича барча нарсалардан олиниб, халқ том маънода шилинган. Ҳатто камбағаллар келтириб сотадиган қамиш, шох-шабба, янтоқ ва шунга ўхшаш нарсалардан солиқ ундирилган. Кейинги вақтларда тоғлардан ариқлар орқали оқиб келадиган сувларга ҳам солиқ солинган. Фақат нафас олинаётган ҳаводан солиқ олинмаган, холос. Бу ҳол хонга қарши норозиликнинг асосий омилларидан бири бўлган эди».
Худоёрхоннинг қаттиқ зулми ва адолатсизлиги, оғир иқтисодий ҳаёт ҳамда унинг Россиянинг хизматкорига айланиши халқ ғазабини қўзғатди. Шунинг учун хонга қарши халқ ҳам бош кўтарди. Бунда ўзбеклар, қирғизлар ва тожиклар фаол қатнашиб, ватан хоини Худоёрхонга ва Рус давлатининг тажовузига қарши курашдилар. Бу ҳаракатда Пўлатхон шуҳрат қозонган. Маъмир Мерган ва Маъмун Шоумурзоқ раҳбарлигида ҳам хонга қарши қўзғолонлар кўтарилган, аммо улар хон аскарлари томонидан бостирилган.
Пўлатхон бошчилигидаги халқ ҳаракатини бостириш учун Худоёрхон Иса Авлиё, Абдураҳмон Офтобачи ва Саримсоқ эшик оғаси бошчилигида 4000 кишилик аскар юборган. Бироқ улар қўшини билан қўзғолончилар томонига ўтиб, улар билан бирлашганлар.
#rusbosqini #bosqinchi #istilo
#Qöqonxonligitugatilishi #asltarix
1~qism. Davomi bor.
©️ Karimberdi To‘ramurod.
https://t.me/turonturkiston