Бир ғазал шарҳи. 2-қисм. Давоми.
.
томонига ўтиб, улар билан бирлашганлар. Худоёрхоннинг ўғли Андижон ҳокими Насриддинбек ҳам беш минг кишилик қўшин билан уларга қўшилган. Хонликнинг асосий ҳарбий қисмлари ва лашкарбошиларнинг қўзғолончилар томонига ўтиб кетиши хон тақдирини ҳал этган.
Худоёрхоннинг Россия кучларига таянишдан бошқа иложи қолмай, ёрдам сўраб, Кауфманга мурожаат этган:
«Шу кунлардаги оғир ва бахтсиз пайтларда, – деб ёзади шўрлик хон. – Менинг Мулла Иса Авлиё, Абдураҳмон Офтобачи ва Холназар Парвоначи сингари энг ишончли кишиларим қўшин билан душманларим – қўзғолончиларга қўшилдилар ҳамда менга қарши урушмоқчилар. Мен ҳамма вақт сиз, олий ҳазратларидан дўстлик ва ёрдам кутиб турганлигим боисидан бу гал ҳам мени эътибордан четда қолдирмагайсиз. Шахсан ўзимни ва Қўқон хонлигини улуғ император жанобларининг ихтиёрига топшираман ҳамда қўшинни тўплар билан биргалиқда имкони борича тезроқ Қўқон шаҳрига юборишингизни сўрайман». (Бу манба интернетда турибди: «Память о Фергане» деган китоб).
Худоёрхон узил-кесил ўзини ҳам, бутун хонликни ҳам бутунлай босқинчилар оёғи остига ташлади. У шу даражада ишончни йўқотган эдики, фурсатни ғанимат билиб, қочишга қарор қилади. «Саксон арава кўч, хазина ва ойимлар, бекалар, етти арава танга» билан 1875 йил ёзида йўлга чиқади. Унинг ёнида 4000 пиёда ва 2000 отлиқ аскар, 68 тўп борган. Бироқ Қўқондан 10 чақирим юрганларидан кейин мазкур қўшин хонни ташлаб, қайтиб кетган.
Тошкентга етиб келган Худоёрхон Кауфман билан учрашиб, «Мени императорни кўриш учун юборишингизни сўрайман», деган. Губернатор бунга розилик билдириб, йўлга отланишни айтган ҳамда қиличининг учини секин ойнага уриб қўйган. Яъни, Худоёрхоннинг тақдирини ҳал қилган!
Худоёрхон ҳарамини Туркистонда қолдириб, аскарларига ҳам жавоб бериб, бошгинасини бўйни ичига тортиб, бир додхоҳ, бир тўқсабо, бир хазинабон бир шарбатдор ва тўрт хизматкор билангина Оренбургга етиб борган. Руслар фойдаси тегмайдиган Худоёрхонни тақдирлаш у ёқда турсин, халқ ҳисобига тўплаган хазинасини ҳам тортиб олди ва ўзини сургун қилди.
Абдураҳмон Офтобачи бошчилигидаги гуруҳлар Худоёрхон ўрнига Қўқон тахтига унинг ўғли Насриддинхонни ўтқаздилар. У Бухоро амири ва Тошкентнинг нуфузли бой кишиси Сайдазимбойга мактублар юбориб, «Дин ҳимояси учун курашга отланган қўзғолончиларни қўллаб-қувватлашини, кофир ўрисларга қарши курашишини изҳор қилиб, кофирларга қарши урушда бирлашиш»га даъват қилган.
Амир ва Сайдазимбой эса, хатларни Туркистон генерал-губернаторига топшириб, Россияга содиқликларини яна бир бор намойиш қилганлар.
Халқимиз ичида сотқинлар, хоинлар, ўриснинг кетини ўпишга ўчлар доим бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади!
1873 йил Кауфман Насриддинхонга ёзган хатида «Худоёрхон билан тузилган 1868 йилги шартномани ва дўстлик алоқаларини бузмаслик шарти билан» унинг хонлик мақомини тан олишини билдирган. Айёр Кауфман вақтдан ютиш учун Насриддинхоннинг Рус давлатига қарши қаратилган ҳаракатларини яхши билса-да, лекин хон билан вақтинча муросага боришни лозим топган.
Кауфман хонликни босиб олиш чораларини кўрган. 1875 йилда ҳарбий юришни бошлаган. Маҳрам деган жойда Абдураҳмон Офтобачининг тажрибасизлиги боис жуда кўп одам нобуд бўлган, Офтобачининг ўзи қочиб кетган. Маҳрамдаги мағлубият Қўқон хони Насриддинхон ва унинг атрофидагиларни саросимага солиб, хон дарҳол Кауфман номига хат ёзиб, «Жаноби олийлари! Гуноҳимиздан ўтинг!» деб совға-салом юборган.
Насриддинхон бир кичкина ҳарбий губернаторга қанчалик ялинмасин ва унинг олдида тиз чўкмасин, барибир, сўровлари инобатга ўтмаган. Чунки рус ҳукумати Қўқон хонлигини тамомила тугатиш ҳаракатида эди. Шунинг учун ҳам Кауфман хон совғаларини олмади ва хоннинг ўзи келиб, бўйсуниши лозимлигини элчига билдирди.
Бу вақтда хон ва унинг атрофидаги сарой амалдорлари Қўқон мудофаасини мустаҳкамлаш, душманга қарши курашиш чораларини кўриш ўрнига таслим бўлишга тайёргарлик кўрмоқда эдилар. Зеро, 1875 йил 29 августда Кауфман катта қўшин билан Қўқон шаҳрига келганда Насриддинхон бошлиқ нуфузли кишилар «халқ номидан туз ва нонни қабул қилишни ҳамда ҳукмдор императордан халққа раҳм-шафқат қилишни» сўраганлар.