#ибрат.
Очликдан ўлдирган бойлик.
Яманда содир бўлган жуда шиддатли сел оқибатида ҳамма ёқ вайронага айланди. Сел тинчигач, эски қабрлардан бири очилиб, бир аёлнинг жасади ва катта бойлик ташқарига чиқиб қолди. Қабр тошидаги ёзув бу жасад Химярий хукмдорларидан Зу Шарафнинг қизи Тожа исмли аёлга тегишли эканлигини билдирарди.
Хазрати Юсуф алайхиссалом замонида яшаган Тожанинг жасадида етти марварид гарданлик, билакларида еттитадан қимматли олтин билакузук ва бармоғида ҳам бебаҳо узуклар бор эди. Бундан ташқари, бош томонида жуда қимматбаҳо тошлар билан тўлдирилган бир тобут хазина каби порлаб турганди.
Тобутнинг олд қисмидаги лавхада ёзилган сўзлар жавохирлардан ҳам мухимроқ эди.
"Мен Зу Шарафнинг қизи Тожаман. Ўлкамизда бошланган дахшатли очарчиликка бархам бериш учун озиқ-овқат олиб келиш учун Миср молия нозири Юсуфга одам юбордим. Анча вақт ўтганига қарамай юборган одамим қайтмагач, бази кимсаларга бир қантар (50кг) кумуш бериб, қаерда бўлса ҳам бунинг эвазига бир қантар ун олиб келишларини сўрадим. Улар ҳам тополмай қуруқ қайтдилар. Ниҳоят, бир қантар олтин бериб яна бир марта одам юборсам-да, тополмаганлари учун марваридни туйиб емоқдан бошқа чора тополмадим. Бироқ у ҳам менга озуқа бўлолмагани туфайли катта бойлик ичра очликдан ўлим билан юзма-юз қолдим. Менинг бу ҳикоямни эшитганлар холимга ачинсинлар! Ажаб, дунёда мендан бошқа қайси аёл бу қадар мухташам зийнатлар ичида очликдан ўлган экан?..."
@ulimni_eslang 🤍

Интернетдан олинди.
@ulimni_eslang 🤍