Tadbirkorlikni rivojlantirish agentligi|Rasmiy kanal


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги расмий ахборот канали.
Telegram: t.me/uzadeuz
Veb-sayt: www.uzade.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter






❗️❗️РАСМИЙ МУНОСАБАТ❗️❗️

Kun.uz ахборот веб сайтида 2022 йил 20 декабрда эълон қилинган “Маҳаллабай агентлигида ўйинлар давом этади. Шубҳали тендерлар бўйича барибир шартномалар тузилди” сарлавҳа остидаги мақола юзасидан қўйидагилар маълум қилинади.
Бу борада Kun.uz ахборот веб сайтида 2022 йил 30 ноябрда эълон қилинган “Маҳаллабай агентлигида янги ўйинлар. Тендерларни 1–4 кунлик МЧЖлар ютмоқда” номли мақолада қайд этилган холатлар юзасидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ички аудит хизмати ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси мутахассислари томонидан Агентликнинг Тошкент шаҳар бошқармасида ўрганиш ўтказилган.

Ўрганиш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилган.

|Telegram|Instagram|Facebook|You Tube|


Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан
Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи даромади кам, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ишсиз 102 нафар фуқароларга Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия асосида жами 279,7 млн сўмлик асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари харид қилиниб ҳар бир фуқаронинг яшаш хонадонларига етказиб берилди.

Хусусан, субсидия асосида олиб берилган тўғри чокли тикув машиналари эгалари ҳудудга яқин жойлашган текстил корхоналарига кооперация асосида шартнома қилиниб бириктириб берилди.

|Telegram|Instagram|Facebook|You Tube|


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳоким ёрдамчилари фаолияти таҳлили. Ҳудудларда камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва кутилаётган натижалар таҳлили юзасидан ҳоким ёрдамчилари учун ҳудудларда ўқув-семинарлар ташкил этилди

Аҳоли ва тадбиркорларга молиявий кўмак беришни мувофиқлаштириш бошқармаси бўлими бошлиғи - Тошпўлатов Фаррух

Фарғона вилояти мисолида

|
Telegram|Instagram|Facebook|You Tube|


МУНОСАБАТ

“Маҳаллабай агентлигида янги ўйинлар. Тендерларни 1–4 кунлик МЧЖлар ютмоқда”
бўйича ижтимоий тармоқларда билдирилган фикрларга Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги қуйидагича муносабат билдиради.

Маълумки, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-сонли қарорига асосан Электрон давлат харидлари портали орқали амалга оширилиши белгиланган.

Ҳозирда, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда Агентликнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ушбу давлат харидларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда юқорида кўрсатилган Вазирлар Маҳкамасининг қарори талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилмоқда.

Шу билан бирга, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармаларида субсидия ҳисобидан амалга оширилаётган давлат харидларини тўғри ўтказилиши юзасидан назорат тадбирларини ўтказиш режалаштирилмоқда.


Жорий йилнинг 29-30 ноябрь кунлари Андижон вилоятида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги масъул ходимлари ҳамда агентлик ҳудудий бошқармаси раҳбарлигида ҳудудларда камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва кутилаётган натижалар таҳлили ҳамда салбий ҳолатларни олдини олиш юзасидан вилоя туманларида ҳоким ёрдамчиларига семинар тренинглар ўтказилди.

Йиғилиш қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июлдаги 329-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 388-сонли, 2022 йил 11 майдаги 252-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 544-сонли қарорлари мазмун моҳияти тўғрисида тушунчалар берилди.

|Telegram|Instagram|Facebook|You Tube|






2021 йил 29 июль куни Фарғона вилояти “Тадбиркорлар уйи” катта мажлислар залида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Уринбоев, ўринбосарлари Д.Ходжиаҳмедов, И.Эргашев, Б.Холиқов, Ф.Қосимовлар Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида қабул ўтказдилар.
Ушбу қабулда вилоят ҳокимлигининг барча бўлим ва бошқармалари, Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти бўйича ваколатли офиси, давлат ва тижорат банклари мутасадди раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан келиб тушган мурожаатлар Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан алоҳида назоратга олинди.


2021 йил 28 июль куни BOOST (Businesses and Organizations in Uzbekistan and Kyrgyzstan operate sustainably - Ўзбекистон ва Қирғизистондаги корхоналар ва ташкилотлар барқарор фаолияти) лойиҳаси раҳбари Кристиан Гессл, халқаро даражадаги тренерлар Жоэл Чашет, Наталия Гарбус ҳамда бир гуруҳ қирғизистонлик лойиҳа иштирокчилари Фарғона вилоятига келишди.

Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти ваколатли офиси билан ҳамкорликда Қўқон ва Фарғона шаҳарларида ишбилармонлар учун тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратишнинг ўзига хос жиҳатлари бўйича семинар-тренинглар ташкил этилди.


Жорий йилнинг 29 июль куни Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Б.Ахмедов бошчилигидаги масъул ходимлар Олий Мажлис Сенаторлари билан "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ёшларни касб-ҳунарга ўқитишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар" мавзусида ўтказилган давра суҳбатида маъруза билан иштирок этдилар.



13 last posts shown.

85

subscribers
Channel statistics