Ёшлар ишлари агентлиги ходимлар коронавирусга қарши эмланганми?
Мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг янги тўлқинларидан ҳимоя қилиш мақсадида тизимли эмлаш жараёнлари амалга оширилмоқда.
Бугунги кунга келиб Ёшлар ишлари агентлигининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман/шаҳар бўлимларида жами 1 008 нафар ходим фаолият юритмоқда.
Ҳозирга қадар Агентлик ходимларининг:
408 нафари (40 %) “ZF-UZ-VAC 2001” вакцинаси билан;
329 нафари (33 %) “Sputnik V” вакцинаси билан;
182 нафари (18 %) “Moderna” вакцинаси билан тўлиқ эмланди.
Қолган 89 нафар (9 %) ходим вакцинанинг биринчи босқич дозасини қабул қилган.
Биз вакцина олдик, Сиз ҳам ўзингиз ва яқинларингиз келажаги учун масъул эканлигингизни унутманг!
t.me/inyouthagency