Камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш механизми кенгайяпти
Президентнинг янги фармонига кўра, 2025 йил 1 апрелдан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам беришнинг янги механизмлари жорий этилади. Энди камбағал оилалар нафақат моддий ёрдам, балки турли йўналишларда қўшимча имкониятларга эга бўлади.
✔️ Камбағал оилалар уй-жой ва соғлиқни сақлаш бўйича қўшимча ёрдам олади.
Уларнинг оилаларига зарур инфратузилма яратиш, уй-жой шароитларини яхшилаш ва тиббий хизматлардан фойдаланиш учун “Ижтимоий дафтарлар” жамғармасидан маблағ ажратилади.
✔️ Хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлиги ҳамда ижтимоий фаоллиги учун грантлар берилади.
Камбағал оилалардаги камида 3 нафар хотин-қиз ёки ёшларга иш ўринлари яратадиган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Саховат ва кўмак” жамғармаларидан 60 БҲМгача грантлар берилади.
✔️ Ногиронлиги бўлган ёшлар учун спорт тўгаракларига бориш осонлашади.
Уларнинг параспорт тўгаракларига қатнаши учун йўл ҳақи харажатлари ҳар ойда 1 БҲМ миқдорида қоплаб берилади.
✔️ Спорт ва санъат тўгаракларига қатнаётган ёшлар учун қўшимча имкониятлар яратилади.
Агар ёшлар 6 ой давомида мунтазам равишда спорт ёки санъат тўгарагига қатнашса, улар учун 10 БҲМгача қийматдаги махсус спорт кийими, инвентари, мусиқа ва чолғу асбоблари харид қилиб берилади.
✔️ Офатлардан зарар кўрган оилалар учун молиявий ёрдам ажратилади.
Ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген офатлар оқибатида зарар кўрган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали 150 БҲМгача маблағ ажратилади.
👉
@Zafarbek_Solijonov