Zakotim


Channel's geo and language: World, Uzbek
Category: Economics


✅ Zakotingizni to'g'ri hisoblang!
🧮 Zakot hisoblash kalkulyatori.
💡 Ishonchli va innovatsion yechim! 
www.zakotim.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
World, Uzbek
Category
Economics
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аёллар ҳам тилласидан закот беради!

Ишонаверинг 😊

✅ Видеони кўздан кечиринг ва тиллангиздан қандай закот ажратишни билиб олинг.

Яқинларга юборишни унутманг 🚀

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube

989 0 21 1 10

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Диққат! Ёрдамингиз керак!

Лойиҳамиз диндошларимиз орасида закот илмини кенгайтириш мақсадида ташкил қилинган.

Сизнинг ҳар бир:
➖ босадиган лайкингиз;
➖ ёзадиган изоҳингиз;
➖ яқинларга юбориб чиқишингиз тарғиботимизни кучайтиради.

Шундай экан, бизга ёрдам беринг.

Савобли амалга ўз ҳиссангизни қўшинг 🤝

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тўғри жавобларингиз нечта бўлди? 😃

Изоҳларда ёзинг 👇

Қайси маълумотлар сиз учун янгилик бўлди?

Уни ҳам ёзинг 👇

😊 Зеро ҳар бир изоҳингиз биз учун қадрли.

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Диққат! Билимингизни синаймиз!

😃 Видеони кўздан кечиринг ва унда берилган 3 та саволга жавоб топинг.

Сўнг уни изоҳларда ёзиб қолдиринг 👇

😎 Кейинги видеода тўғри жавобларни тақдим этамиз ва билимингизни биргаликда баҳолаймиз.

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🧐 Тўғрими? Нотўғрими?

Видеони томоша қилинг ва закот ҳақидаги тушунчаларингизни тўғри ёки хато эканини билиб олинг.

🚀 Видеони ҳаммага улашинг.

Зеро бу билимлар барча мўмин-мусулмон учун қадрли.

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Закотни унга берайми? Бунгами? Кимга берай?

😊 Закотни кимга беришни билмаяпсизми? Эҳтиёжмандларни қай тартибда танлашга бошингиз қотдими? Қандай қилиб адолат қилишга илмингиз етмаяптими?

Унда, марҳамат, видеони кўринг ва эҳтиёжмандларга қай тартибда закот беришни билиб олинг.

✅ Видеони яқинларингизга ҳам юборинг.

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube


Стрим узунлигидан қўрқманг!

Бу ерда узоқ саломлашишлар, об-ҳаво муҳокамалари ёки қўшнининг амакиваччаси ҳақидаги ҳикоялар йўқ.

Фақат энг муҳим нарса – закот қоидалари ва шахсий бойлик, бизнес ва инвестициялардан закотни ҳисоблаш. Буларнинг барчаси, Яратган бойлар қаторига қўшганлар учун муҳим билимлардан
!

@zakotim албатта тингланг, улашинг ва бизнинг ноёб Закот калькуляторидан – zakotim.uz фойдаланинг! У закотингизни ҳисобласин, сиз эса ҳалол бойлик яратишдан чарчаманг!

https://youtu.be/C9f4XK9GKM8

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😱 Закотни қандай ҳисоблаш керак?

Энди бу муаммо эмас!

Видеода саналган иловаларни юклаб олинг. Бу орқали осонгина беришингиз лозим бўлган закотни ҳисобланг ✅

🚀 Видеони яқинларингизга юбориб қўйинг.

Зеро бу ҳақида барча мўмин-мусулмонлар билиши лозим.

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube

1.7k 0 23 13 20



Саволингиз борми? Жавоб берамиз

Закот ва унга доир масалалар бугунги кунда долзарб бўлиб бормоқда. Биз эса бу борада ҳар бир мўмин-мусулмон батафсил маълумотга эга бўлишини истаймиз. Жумладан, сиз ҳам.

✅ 15 март соат 15:00 да @zakotim каналида Хондамир Нусратхўжаев билан бўладиган суҳбатда иштирок этинг ва барча қизиқтирган саволларингизга жавоб олинг!

Хондамир Нусратхўжаев ҳақида:
➖ 27 йиллик халқаро молия ҳамда 12 йиллик ислом банкчилиги соҳасида тажрибаси бор;
➖ AAOIFI ташкилотининг CSAA ва CIPA, шунингдек, халқаро CIAE, ACCA сертификатларига эга:
➖ Ислом молияси бўйича халқаро даражадаги мутахассис;
➖ AAOIFI кенгаши аъзоси (2016-2023);
➖ AAOIFI нинг 39-сонли «Закот ҳисобини юритиш» бухгалтерия стандарти ҳаммуаллифи.

😊 Суҳбат сиз учун манфаатли бўлиши тайин. Шундай экан, телефонингизга эслатма қўйишни унутманг.

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Нечтасини билар эдингиз? Изоҳда ёзинг

Бугун биз сизга закот амали ҳақидаги энг содда билимларни улашишга ҳаракат қилдик.

Марҳамат, эшитинг.

Нечтасини олдиндан билар эдингиз?
Албатта ёзиб қолдиринг 👇

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хотиржам бўлай десангиз… закот беринг

😊 Биродар, закот нафақат эҳтиёжманд инсоннинг ҳожатини чиқариш учун, балки ўз тинчингиз учун ҳам керак.

Чунки бу амал:
✅ молни поклайди;
✅ иқтисодий нотенгликни камайтиради;
✅ кўнглингизни хотиржам қилади.

Сизга ишонамиз, сиз чин мўминсиз. Молингиз нисобга етса, албатта закот берасиз.

А-лаббай?

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️ Закот бойликни камайтирмайди!

Айрим мўминлар бойликлари камайиб қолишидан қўрқиб, закот бермайдилар. Худди катта чиқимдан қочгандай бўладилар.

Аммо аслида закот бериш молнинг покланишини таъминлайди. Шунингдек, жамиятдаги иқтисодий ҳолатни тенглайди.

✅ Видеони яқинларингизга юборинг. Зеро фарз амал ҳақида билмаганлар қолмасин!

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube


Закот мажбурийми?

🟢 Закот – Исломда мажбурий бўлган ибодатлардан бири бўлиб, унга риоя қилиш барча бой мусулмонлар учун шарт ҳисобланади. Уни бермаслик катта гуноҳ, инкор қилиш эса куфр саналади. Закот бериш шахсий ихтиёр ёки интилиш эмас, балки шаърий мажбуриятдир.

Қуръонда ва ҳадисларида закотнинг фарз экани очиқ-ойдин баён қилинган. Ислом уламолари закотни адо этиш шартлиги борасида ижмў (иттифоқ) қилганлар.

Қуръондан далиллар:

Тавба сураси, 103-оят:
«Уларнинг мол-мулкларидан садақа (закот) олгин, шунда у орқали уларни поклайсан ва тозалайсан…»

Бақара сураси, 110-оят:
«Намозни мукаммал адо этинг ва закотни беринг…»
Бу оятда намоз ва закот биргаликда зикр қилинмоқда, бу эса закотнинг шариатдаги муҳим ибодатлардан бири эканини кўрсатади.

Муминун сураси, 4-оят:
«…улар закот берувчилардир.»

Ҳадислардан далиллар:

Пайғамбаримиз ﷺ дедилар:
«Ислом беш нарса устига қурилган: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад унинг расули эканига гувоҳлик бериш, намозни адо этиш, закот бериш, Рамазонда рўза тутиш ва ҳаж қилиш.» (Бухорий, Муслим)

Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) ҳукмронлиги даврида закотни бермаган айрим қабилалар билан курашилган:
«Намоз билан закот орасида фарқ қилган одам билан жанг қиламан. Чунки закот молнинг ҳаққидир!» (Бухорий, Муслим)

Фиқҳий мазҳаблар фикри:

Ҳанафия, Шофеъия, Маликия ва Ҳанбалия мазҳаблари бир овоздан закотнинг фарз эканини таъкидлайди.

Имом Абу Ҳанифа: «Закотни рад қилган киши Исломдан чиқади, чунки бу очиқ-ойдин Қуръонда келтирилган фарз ибодатдир.»

Имом Шофеъий:
«Закот бой кишининг фақирларга берган ҳиссаси бўлиб, уни бермаслик ҳаромдир.»

Имом Молик:
«Закотни инкор этган киши кофир бўлади, бироқ дангасалик қилиб бермаган киши гуноҳкор бўлади.»

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал: «Закот бермаган киши билан давлат куч ишлатиши ва ундиришга ҳақли.»

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube


Закот, хайр-эҳсон-у садақа: нима фарқи бор?

Закот ва бошқа турдаги хайр-эҳсонлар (садақа, хайрия, вақф ва ҳ.к.) ўртасида бир қатор муҳим фарқлар мавжуд.

Қуйида уларни кўриб чиқамиз.

Мажбурийлик даражаси

Закот – Ислом шариатида ҳар бир молиявий жиҳатдан етарли имкониятга эга мусулмон учун мажбурий бўлган ибодат ҳисобланади. Уни белгиланган миқдорда ва маълум гуруҳларга бериш лозим.
Садақа ва бошқа эҳсонлар – ихтиёрий ва кўнгилли тарзда амалга оширилади. Бунда аниқ миқдор ёки шартлар йўқ.

Белгиланган миқдор ва мол-мулк турлари

• Закот – Бойлиги нисоб миқдорига етган мусулмон йилига 2,5% закот тўлайди. Закот фақат муайян турдаги мол-мулкдан олинади (пул, олтин, кумуш, савдо моллари, чорва ва ҳосил).
Садақа ва бошқа эҳсонлар – Исталган миқдорда, ҳар қандай мол-мулк ёки хизмат шаклида берилиши мумкин.

Қайси гуруҳларга берилади?

• Закот – Қуръонда (Тавба сураси, 60-оят) кўрсатилган 8 та аниқ гуруҳга берилиши шарт, жумладан: камбағаллар, муҳтожлар, қарздорлар, йўлда қолганлар ва бошқалар.
Садақа ва бошқа эҳсонлар – Исталган кишига, жумладан бой ёки қариндошларга ҳам бериш мумкин.

Фойдаланиш мақсади

Закот – Одатда ижтимоий тенгсизликни камайтириш ва муҳтожларга ёрдам бериш учун ишлатилади. Уни бойлар ўзидан камбағалларга тақсимлаши керак.
• Садақа ва бошқа эҳсонлар – Барча турдаги эзгу ишларга, масалан, масжид қуриш, таълим фондларини қўллаб-қувватлаш ёки бошқа хайрия лойиҳаларига сарфланиши мумкин.

Закот ва вақф ўртасидаги фарқ

Закот – Муайян миқдордаги молиявий маблағ ёки бойликдан олиниб, бевосита муҳтожларга етказилади.
Вақф – Доимий равишда жамиятга фойда келтирадиган мол-мулк ёки лойиҳалар (масжидлар, мактаблар, шифохоналар) учун ажратилади.

Закот аниқ миқдор, белгиланган қоидалар ва мажбурийлик жиҳати билан бошқа хайр-эҳсонлардан фарқ қилади.

Садақа, вақф ва бошқа эҳсонлар эса кўпроқ кўнгилли равишда ҳамда умумий манфаатлар учун амалга оширилади.

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube


Закот билан 20 йилда дунёда камбағаллик йўқ бўлади

Закотнинг ислом иқтисодиётидаги ўрни, жамиятга таъсири ва камбағалликни йўқотишдаги роли ҳақида қизиқарли суҳбат. Подкастдаги баъзи мавзулар:
🔴Ислом иқтисодиётининг ўзига хос жиҳатлари
🔴Тижорий фаолият ва ижтимоий фаолият
🔴Ислом цивилизацияси дунёда устун бўлган вақтда иқтисодий тартибот қандай бўлган?
🔴Вақф, садақа, закот ва қарзи ҳасаннинг иқтисодий функциялари
🔴Солиқлар ва закот моҳиятан қандай фарқ қилади?
🔴Дунёда закотни тасарруф қилиш бўйича марказлашган ва марказлашмаган қандай тизимлар ва ташкилотлар бор? Уларнинг закот сиёсати қандай?
🔴Закот бўйича Ўзбекистонда қилинган ишлар.

Меҳмонимиз – ислом молияси бўйича эксперт Музаффар Ҳусниддинов.

📱Манба: Alif Uzbekistan

https://youtu.be/f7mvoY9DNEo?si=95J_AKudWImhgkt3

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube

4.2k 0 44 11 27

Жамиятдаги тенгсизликка қарши кураш закот билан

Закот амали кишилар орасидаги молиявий тенгсизликка қарши исломий молиявий механизмлардан бири сифатида қаралади.

Хусусан, у қуйидаги жиҳатлари билан ижтимоий адолатни таъминлашга ёрдам беради:

Бойликнинг адолатли тақсимланиши

Закот бойликнинг жамиятда айланишини таъминлайди ва ресурслар фақат бойларнинг қўлида тўпланиб қолишининг олдини олади. Бу иқтисодий табақаланишни камайтиришга ёрдам беради;

Камбағалликни камайтириш

Закот орқали эҳтиёжманд қатламларга молиявий ёрдам берилади. Бу камбағалликни камайтириб, уларнинг иқтисодий имкониятларини оширишга хизмат қилади;

Ижтимоий бирдамликни кучайтириш

Бойлар ва камбағаллар ўртасидаги тафовут камайгани сари жамият ичида бирдамлик ва ўзаро ҳурмат кучаяди;

Иқтисодий фаолликни ошириш

Закот фақат истеъмол учун эмас, балки камбағалларни иш билан таъминлаш ёки бизнес бошлаш учун ҳам ишлатилиши мумкин. Бу янги иқтисодий имкониятларни яратишга ёрдам беради;

Тузилмалашган ёрдам тизими

Закот шахсий хайриядан фарқли ўлароқ, тизимли ва мунтазам равишда жамиятга фойда келтиради, бу эса ижтимоий тенгсизликка узоқ муддатли ечим бўлиши мумкин. Бу янги иқтисодий имкониятларни яратишга ёрдам беради;

Шундай қилиб, закот молиявий адолатни таъминлаш ва ижтимоий тенгсизликни камайтиришга қаратилган муҳим восита ҳисобланади.

😊 Бу хайрли ишга сиз ҳам ҳисса қўшинг — закотни вақтида беринг.

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube


🌙2025 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра:

Закот нисоби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм деб белгилади.

💬Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

Фитр садақаси миқдори
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
2 кг буғдой унидан10 000 (ўн минг) сўм;
4 кг арпадан16 000 (ўн олти минг) сўм;
2 кг майиздан 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

💬 Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.

Фидя миқдори
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.

💬Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида берса кифоя қилади.

✍️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


#закот #фитр #фидя

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

4.9k 0 162 5 14

Рамазон келди, Рамазон!

Мусулмон аҳли ушбу ойни интиқиб кутади. Чунки Рамазонда қилинган ишда, берилган эҳсонда, бажарилган савобда барака бўлади.

Шундай экан, биз сизни зиёга тўла ой кириб келгани билан табриклаймиз! Рамазоннинг сермаҳсул кунларида сизга кўпроқ савобли амаллар қилишингизни, хайр-эҳсонингиз баракали бўлишини тилаб қоламиз.

Сизга яхшиликлар истаб “Zakotim” жамоаси 😊

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣ Бу йилги Рамазон ойига катта янгилик қиляпмиз

🧮 Закот ҳисоблаш бўйича Zakotim калькулятори энди тўлов тизимларида пайдо бўлмоқда. Шу кеча-кундузда 📱Alif иловасида, ибодат бўлимида калькулятор ишлаб турибди. Рамазоннинг илк кунлари қуйидаги иловаларда ҳам Zakotim калькулятори ишга тушиши кўзланган:

📱 Alif

🔄 Click

💳 Paynet

📱 Plum

✈️ Telegram Mini App

💡Тўлов тизимларига киришга қарор қилганимизнинг сабаби Alif иловасида тест сифатида йўлга қўйилган калькуляторга фақвулотда юқори қизиқиш билдирилгани бўлди

❗️ Бугунги кунгача иловада 130 472 киши закот ҳисоблашни бошлаган, шундан 25 400+ киши охиригача закотини ҳисоблаган. Илова ичидаги хизматлар орасида картадан картага ўтказма ва тўловлардан сўнг учинчи энг машҳур хизмат бўлиб турибди.

Эндиликда бошқа тўлов тизимларида калькуляторни ишга тушириш орқали юз минг, балки миллионлаб одамларга закот ҳисоб-китоби бўйича маълумот етказиш мумкин бўлади деган умидимиз бор.

Ҳозирда иловаларда:
🇺🇿 ўзбек (лотин ва кирил);
🇷🇺 рус тили бор;
🇹🇯 тожик тили тест режимида ишламоқда;
🇰🇿 қозоқ тилига таржима кетяпти.

Айтингчи, сиз бу йил закот ҳисобини қандай қилмоқчисиз?


Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube

7.1k 3 108 3 36
20 last posts shown.