BANK🇺🇿


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified



Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Ba’zan ortingga qarab qo’y: shunda qaerdan kelganingni unutmaysan.

Hazrati Shams Tabriziy q.s.


Давлат меҳнат инспекциялари томонидан бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналарида иш вақтидан ташқарида ҳамда дам олиш ва байрам кунларида ишга жалб этишда меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилиши юзасидан мониторинг ўтказилади.

"1176" рақамли ишонч телефони орқали қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан мурожаат қилиш мумкин.


Hamkorbankдан автокредит:

✔️ Фоиз ставкаси — йиллик 25% дан бошланади;
✔️ Кредит муддати — 3 йилгача;
✔️ Кредит суммаси — 220 млн. сўмгача.

Автокредит олиш учун банкнинг ўзингизга қулай филиалига мурожаат қилишингиз ёки батафсил маълумот олиш учун 0 800 1 200 200 рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.


Иккиламчи бозордан уй-жой харид қилмоқчи бўлганлар учун

Ипотека-банк АТИБ ипотека кредити тақдим қилмоқда экан.

Кредитнинг мақсади: иккиламчи
(фойдаланилган) уй-жой бозоридан ҳовли-жой ёки квартира харид қилиш;
Кредит муддати: 10 йилгача;
Фоиз ставкаси: 29 фоиз;
Бошланғич бадал миқдори: 25 фоиз;
Имтиёзли давр: 6 ойгача;
Кредитнинг энг юқори суммаси:
- квартира сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2500 баробаригача
- ҳовли-жой сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3000 баробаригача.


Банк хизматларидан фойдаланувчиларига маслаҳат!

Сўнгги вақтларда
⸰ «Ҳар бир оила — тадбиркор»;
⸰ «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш»;
⸰ «Ҳунармандчиликни ривожлантириш»;
⸰ «Бандликка кўмаклашиш»;
⸰ «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш»;
⸰ «Yoshlar — kelajagimiz» дастурлари доирасида 16%ли кредитлар ажратилиши бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Мижозлар банкларга бориб учрашганида, банк филиаллари ходимлари томонидан "ресурс йўқ" деган важлар билан жавоб бермоқдалар.

Ҳурматли фуқаролар сиз банк филиалларига шунчаки учрашманг.
Банклар сизни аризангизни 3 кун ичида кўриб чиқиб, расмий равишда жавоб беришлари шарт.


Икки йиллик микроқарз

Ипотека-банк микроқарз тақдим қилмоқда:
• микроқарз максимал суммаси – 50 млн.сўмгача;
• микроқарз:
- 12 ойгача – 30% дан
- 24 ойгача – 34% дан берилади;
• микроқарз базавий ҳисоблаши миқдорининг
- 100 бараваригача кафиллик билан
- 100 бараваридан ошган қисми гаров таъминоти билан берилади.


Бугунги кунда барча банкларда хорижий тилларни, айниқса инглиз тилини билиш даражасига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, банкларда турли курслар ташкил этилмоқда, янги ишга қабул қилинаётган ходимлардан инглиз тилини билиши талаб этилмоқда.

Бизнингча, ходимларни инглиз тилини билиш даражасини ошириш учун IELTS бўйича маълум бир балл олган ходимларнинг (масалан, 6,5 ёки 7 баллдан юқориларга) иш ҳақисига қўшимча ҳақ тўланиши лозим. Шунда кўпчилик тил ўрганиш учун астойидил ҳаракат қилиши мумкин.


HUMO карталарининг ҳурматли фойдаланувчилари!

Тизимда тўловларни амалга оширилишида қийнчиликлар юзага келган.

Ушбу ҳолатни бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда ва яқин вақтда тизим одатий тартибда фаолиятини давом эттиради.

Юзага келган вазият бўйича узр сўраймиз.

@humoofficial


Банкоматлари орқали нақд пулда (cash-in билан) исталган банкнинг UzCard карталарини тўлдириш имконияти Ипак йўли банкида ҳам яратилибди.

Бошқа банкларда ҳам бундай имконият ишга тушган, деб хабар беришмоқда.


Бу фармойиши учун Хоразм ҳокимига фақатгина олкишлар👏


Яхши янгилик

2020 йилдан Ўзбекистонда пахтага давлат буюртмаси бекор қилинади ва ҳокимлар пахта билан шуғулланмайди.

Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев маълум қилди.


2020 йилда ўз юбилей ёшларини нишонлайдиган банклар

▫️Алоқабанк – 25 йиллик, март ойида;
▫️Ипак йўли банки – 30 йиллик, апрель ойида;
▫️Orient Finans банк – 10 йиллик, июнь ойида;
▫️Халқ банки – 25 йиллик (рамзий), октябрь ойида;
▫️Асакабанк – 25 йиллик, ноябрь ойида;
▫️Туронбанк – 30 йиллик, ноябрь ойида.


Ўзбекистон тижорат банклари Бошқарув Раислари ҳақида кичкина фактлар.

➖2019 йил 1 февраль ҳолатига мамлакатимизда фаолият юритаётган 30 та тижорат банкнинг 29 тасида Бошқарув Раиси лавозими бутланган (Микрокредитбанкда мазкур лавозим вакант).

➖29 та бошқарув Раисларидан 4 таси - Садерат банк (Эбтижаҳ Муссавий - Эрон), КДБ банк (Жонг Сон Ким - Ж.Корея), Тенге банк (Аслан Талпаков - Қозоғистон) ҳамда Зираат банк (Эмин Чубикчи - Туркия) ларда Бошқарув Раиси бошқа давлат фуқароси ҳисобланади.

➖Қолган 25 та банклар Бошқарув Раисларининг ўртача ёши 44 ёшни ташкил қилади.

➖ Энг ёш банк Бошқаруви Раиси — "Ипак йўли" банки Бошқаруви Раиси Саидаброр Сайдахмедов ўтган йил декабрь ойида 33 ёшга тўлди.

➖Бошқа Раисларга нисбатан ёши каттароқ Бошқарув Раиси - "Алоқабанк" АТБ Бошқарув Раиси Каммуна опа Ирисбекова ўтган йил октябрь ойида 59 ёшни қаршиладилар. Шунингдек, "Савдогарбанк" Бошқарув Раиси Сурат ака Мансуров ҳам март ойида 59 ёшга тўладилар.

➖8 та банк ("Ипак Йули", "Invest Finance Bank", "Асака банк", "Трастбанк", "Пойтахт банк", "Туркистон банк", "ЎзСҚБ" ва "Ориент Финанс банк") да Бошқарув Раислари 40 ёшга тўлмаган.

➖Фақатгина 3 та банк —"Капиталбанк", "Савдогар банк" ва "Алоқабанк" Бошқарув Раислари 50 ёшлик довонни босиб ўтишган. Қолган 14 та банкда Бошқарув Раисининг ёши 40 ва 50 ёш орасида.

➖Бошқарув Раисларидан ҳеч ким январь ойида туғилмаган, сентябрь ойида эса энг кўп — 5 киши туғилган кунини нишонлар экан.


​​Халқ банки ходимлари учун ўз ойлик даромадини билиш имкониятини берувчи @xbsfs_bot телеграм ботини ишга туширган экан.

Умуман олганда, ғоя яхши. Фақат бир нарсани ҳисобга олишмабди — исталган одам ботга кириб, "Телефон рақамингизни киритинг" деган жойга Халқ банкида ишловчи танишининг телефон рақамини киритса ҳамда ўша рақам банкнинг базасига киритилган рақам бўлса, ушбу ходимнинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни билиб олиши мумкин.

Халқ банки, бот фойдаланувчиларини идентификация қилишнинг бошқа методидан фойдаланса мақсадга мувофиқ бўлади. Бошқа банклар ҳам, ғояни ривожлантирган ҳолда татбиқ қилса бўлади, фақат ахборот хавфсизлиги тарафига эътибор бериш керак.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram




Савдогарбанк бугунги кундаги энг фойдали ва қисқа муддатли — "Онлайн даромад омонати"ни таклиф қилмоқда.

● Муддати – 3 ой;
● Йиллик фоизи – 24 фоиз;
● Энг кам миқдори – 500 минг сўм.

Агар бўш пул маблағларингиз бўлса, банкда туриб фойда келтиргани яхши.


Давлат Статистика қўмитасининг айтишига қараганда, банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик соҳасида ишлаётган ходимларнинг 2019 йилда ўртача номинал ҳисобланган ойлик иш ҳақи 4 миллион 798 минг сўм бўлиб, республика бўйича ўртача кўрсаткич (2 миллион 324 минг) дан 2 баравар кўпни ташкил қилибди. Шунингдек, мазкур соҳа ходимларида бошқа соҳаларга қараганда энг юқори ойлик иш ҳақи экан.

Тошкент шаҳридаги банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик соҳасида ишлаётган ходимлар ўртача номинал иш ҳақи 6 миллион 270 минг сўмни ташкил қилган.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇷🇺🇺🇿 Энди Россиядан пул ўтказмаларини исталган вақтда юборишингиз мумкин!📲

➡️ Ҳаммаси жуда осон: маблағлар «Сбербанк онлайн» иловаси орқали ўтказилади, ҳамда шу заҳоти «Агробанк» пластик картасига келиб тушади. Маблағлар автоматик равишда миллий валютага айирбошланади. 😍

Дам олиш, иш кунлари ёки байрам кунлари бўлишидан қатъий назар — Сиз ўтказмани ўзингиз учун қулай бўлган вақтда оласиз. Ахир биз Сизни ўйлаб, вақтингизни тежаймиз. 😊


📌 Агробанкдан муҳим хабар!

Хурматли обуначилар ва мижозлар! Расмий тарзда маълум қиламизки, @agrobankda_aksiya ва @aksiya_agro_bank Telegram-каналларининг банкимизга ҳеч қандай алоқаси йўқ, улар орқали ўтказилаётган акциялар ҳам. ⛔️

Хушёр ва эҳтиёт бўлинг, ҳамда бу ҳақида дўстларингизга хабар беринг. Агробанк номидан амалга оширилаётган ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари ҳақида тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар қилинади.

20 last posts shown.

646

subscribers
Channel statistics