Россия қачон ўзбекистонликларга очилиши ҳақида
📌Чегара аниқ очилади. Энг узоғи июнь ойида. Энг яқини апрель ойида. Россия ҳукумати Путинга мигрантларни киритиш бўйича нима таклифлар берганини ва қайси таклифлар қабул қилинишини кузатишимиз керак. Шунга қараб, аниқ саналар ҳам эълон қилинади.
🔻Фақат қурилиш ёки қишлоқ хўжалиги йўналишларида эмас, завод ва фабрикалардан ташқари савдо, озиқ-овқат, хизмат каби энг йирик ва энг жонли соҳаларда ишчилар етишмаяпти. Ҳаттоки, “Фикс прайс”, “Тануки” каби хусусий тадбиркорлик субъектлари раҳбарияти мигрантларни киритиш зарурлиги, мигрантларсиз сифат ва масштаб зарар кўраётгани ҳақида очиқ ва оммавий равишда ҳукуматга мурожаат қилишди. Бу мурожаатлар иқтисоднинг қай аҳволга келаётгани ҳақида жиддий ва реал кўрсаткич.
🔻Тарихда бунақаси ҳали бўлмаган. Бизнес секторнинг барча бўғинлари мигрантларни киритинглар, деб талаб қилаяпти. Шундай вақтда чегарани ёпиқлигича кўп ушлаб туришолмайди. Чунки бизнесдаги йўқотиш давлат бюджетига келадиган солиқларни йўқотиш, дегани. Устига мигрантларнинг ҳужжатларидан Россия бюджетига ҳам катта фойда келади доим.
🔺Бироқ хавотир ҳам бор, албатта. Фуқаролар мигрантларнинг етишмовчилиги туфайли сервисдаги бўшлиқларни ва сифат пасайганини ҳис қилишди. Лекин мавжуд бўшлиқларга қарамай шу кунгача мигрантларнинг юзидан сифат билан таъминланишаётганини тушунишгани йўқ.
🔺Чунки ҳеч қаерда мигрантларсиз ўлган меҳнат бозори ҳақида маълумотлар берилмаяпти. Мигрантларнинг аҳамияти қанчалик юқори экани, уларга Россия иқтисодиётининг эҳтиёжи борлиги ҳозирги вазият мисолида гапирилмаяпти.
🗞Маҳаллий ОАВлар мигрантларни қоралаш билан банд. Бу мавзуда цензура йўқлиги учун хоҳлаганича ёлғон маълумотлар билан ҳам ёмонлашаверади. Устига бир йил давомида маҳаллий аҳоли мигрантларсиз яшаб, деярли ўрганиб қолди. Энди мигрантлар келса, ҳудди Россияни мигрантлар босиб кетгандек таассурот уйғониши мумкин.
❕Шуларни ҳисобга олиб, эҳтимолли миллатчиликнинг олдини олиш учун ҳеч қандай ташвиқот ишлари олиб борилмаётгани катта хавотир уйғотаяпти. Чегаралар аниқ очилади, очилганда ҳам яқин орада очилади. Бунга шубҳам йўқ. Бироқ ушбу босқич олдидан эркин ва ижтимоий хавфсиз муҳит яратишга тайёргарлик кўрилмагани/кўрилмаётгани ташвишлантираяпти 🧐
© Зарнигор Омониллаева, миграционный юрист.
@BestsServiceAvia