Диққат! Фирибгарликнинг янгича усулидан огоҳ бўлинг (муҳим)
Хурматли фуқаролар! Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳозирги вақтда учраётган фирибгарликнинг янги кўриниши ҳақида ОГОҲЛАНТИРАДИ!
Агарда Сиз ўзингизга тегишли бирор бир буюмни интернетдаги “OLX” ёки бошқа шунга ўхшаш савдо сайтлари орқали сотувга қўйган бўлсангиз ва ушбу буюмларни сотиб олиш истагини билдирган номаълум шахс Сизга қўнғироқ қилиб, тўловларни “Click” тизими орқали ўтказиб беришни айтиб, пластик картангиз хос рақами ва паролини сўрайдиган бўлса, бундай фуқароларга умуман ишонманг ва уларга пластик карта рақами ва паролини зинхор бера кўрманг!
Фуқаролардан тушаётган мурожаатлар юзасидан ўтказилаётган даслабки текширувлар натижаларига кўра, бундай шахслар карта рақами ва паролига эга бўлгач, интернетдаги турли мураккаб дастурлар орқали карта ҳисобида мавжуд бўлган пулларни бошқа картага йўналтириши (кўчириб олиши) ёки сарфлаши, оқибатда “сотувчи” шахс ўз-ўзидан жабрланувчига айланиб қолиши маълум бўлмоқда.
Шунингдек, Олий ўқув юртларига кириш имтихонларига яқин кунлар қолганлигини инобатга олиб, бундан фойдаланиб қолувчи, Сизни ёки фарзандларингизни танишлари орқали олий ўқув юртларига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилувчи фирибгарларнинг алдовларига учманг. Акс ҳолда фирибгарлик қурбонига айланиб қолишингиз мумкинлигидан ОГОҲЛАНТИРАМИЗ!
🚨
@Bukharainfouz