"БУНЁДКОР" МФЙ УЙДА ҚОЛИНГ

@Bunyodkorcity Like 0
Is this your channel? Confirm ownership for additional features

БУНЁДКОР М.Ф.Й
Ушбу канал орқали махалламиз хаётида бўлаётган янгиликлар кенг ёритиб борилади
https://t.me/Bunyodkorcity
Channel's geo & Language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified


Channel's geo
Uzbekistan
Channel language
Uzbek
Category
not specified
Added to index
10.11.2019 10:01
Тилайман эй дўстим, ҳар қандай дамда,
Номарду-нокасга ишинг тушмасин.
Ғанимлар олдида қолсанг аламда,
Кўзингдан бир томчи ёшинг тушмасин.

Меҳридан сийласин меҳрибон Худо,
Отаю-онангдан этмасин жудо,
Чин дилдан ризқ сўраб айласанг нидо,
Оғзингдан еб турган ошинг тушмасин.

Бошингни эгмасин алам, ташвиш, ғам,
Пок қалбинг кўрмасин заррача ситам,
Ҳар қандай холатда қўлласин Эгам,
Ёзинг келмай туриб қишинг тушмасин.

Яшамоқ бахтига бўлдик муяссар,
Гоҳида йўқотдик, гоҳо тутдик зар,
Ажал қачон келар, бизлар бехабар,
Юзга кир, юзда ҳам тишинг тушмасин.

Мол давлат ўткинчи, келиб кетади,
Омадинг келса дўст тўлиб кетади,
Қоқилсанг устингдан кулиб кетади,
Яшашга нисбатан шаштинг тушмасин...

Хайрли тун юртдошларим.Тунингиз осуда ўтсин
#lirika
#uydaqoling
@newsnamangancity