АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилди.
❗️Бугунги кунга келиб,
карантинга олинган аҳоли сони — 99 391 тага етган. Улардан:
▪️23 648 нафари тиббиёт масканларида,
▪️75 743 нафари ўз уйида назоратга олинган.
❗️Бугунги кунга келиб,
карантин қоидаларини бузган фуқароларимиз сони — 22 286 тага етган.
▪️6 та ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.
▪️Ўтган бир сутка давомида карантин қоидаларини бузганлар 2 443 тани ташкил этган. Ҳуқуқбузарларнинг аксарият қисми эркаклардир.
❗️Ўтган сутка давомида
ҳайдовчиларимиз томонидан 2 646 та қоидабузарликларга йўл қўйилган бўлиб, улардан:
▪️1 239 таси айнан
карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ.
▪️Қоидабузарларга тегишли 683 та транспорт воситаси жарима майдончаларига жойлаштирилган.
@koronavirusinfouz#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники