Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi Andijon viloyati bo'limi


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


RESPUBLIKA MA'NAVIYAT VA MA'RIFAT MARKAZI ANDIJON VILOYATI BO'LIMI VA UNING "MA'RIFAT" TARG'IBOTCHILAR JAMIYATI AXBOROT XIZMATI

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Forward from: Nafisaxon Alisherovna
Андижон #

      ⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "БУЮК ШОИР ВА ОЛИМ, МАШҲУР ДАВЛАТ АРБОБИ ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 540 ЙИЛЛИГИНИ КЕНГ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА"ги қарори ижроси  юзасидан  Республика Маънавият ва маърифат маркази Андижон вилояти бўлими ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди ҳамкорлигида Андижон шаҳридаги «Бобур ва жаҳон маданияти» китоб музейида Бобурнинг ҳаёти, илмий ва ижодий фаолиятига бағишланган асарларнинг қўлёзма ва нашр нусхаларининг кўргазмаси ташкил этилди.

      Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Андижон вилояти бўлими раҳбари А.Нурматов Бобурнинг илмий, маънавий ҳамда  бой адабий меъросини ўрганиш ва тарғиб этишни кенг йўлга қўйиш, ёшлар қалби ва онгига унинг асарларларининг мазмун-моҳияти, бадиий хусусияти ва тарбиявий аҳмиятини чуқур сингдириш лозимлигини таъкидлаб ўтди.


⚡️Маънавий-маърифий ишлар тузимини тубдан такомиллаштириш,  бу борада давлат ва жамоат  ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида Андижон давлат тиббиёт институтида Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида "Маънавият-ўзликни англашдир" ва "Китоб-энг яхши дўст" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси Орифжон Мелиев, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Барно Обиджон қизи ҳамда 180 нафар институт талабалари иштирок этдилар.


Forward from: Nafisaxon Alisherovna
# Билимдонлар беллашуви ўтказилди

Иқтидорли ёшларни мантикий билимларини ошириш, уларни интеллектуал салоҳиятини юксалтириш,  бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш орқали мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида Андижон давлат университетининг сиртқи таьлим йуналиши талабалари иштирокида, дарсдан сўнг талабалар турар жойида  "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Андижон вилоят бўлими раҳбари А.Нурматов иштирок этиб,  бу каби тадбирлар талаба ёшларни ҳақиқий билим майдонида бирлаштириш, соғлом рақобатни шакллантириш, дўстлар орттиришга хизмат қилиши ва "Илмдан бошка нажот йук"лиги, доимо бўш вақтларини тўғри ташкил этиши ва бу орқали турли ёт ғоялар, "оммавий маданият" ниқоби остида кириб келаётган хатарлардан ўзларини асраш кераклигини таъкидлаб ўтдилар.

Иштирокчиларга Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан китоблар ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.


Forward from: Nafisaxon Alisherovna
# Муаммо, тахлил ва ечим

Республика Маънавият ва маърифат маркази Андижон вилоят бўлими ва унинг ҳудудий бўлинма ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Марказнинг вилоят бўлими раҳбари А.Нурматов раислигида ўтказилган мазкур йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ–5040-сон қарори ижроси юзасидан жорий йил мобайнида амалга оширилган ишлар тахлил этилиб, маънавият соҳасида вужудга келаётган  муаммолар ва уни ечими юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган устувор вазифалар белгилаб олинди.


Forward from: Nafisaxon Alisherovna

5 last posts shown.

186

subscribers
Channel statistics