Давоси карантин
Кибрдан керилиб шароблар ичиб,
Жанжал ҳам кўтардик ҳаттоки тўйда.
Бугунчи уятдан ниқоблар бичиб,
Кўчага чиқолмай ётибмиз уйда.
Ҳол сўраш ўрнига панада писиб
Ака иниларни кўролмай қолдик
Қўрқувни зўридан юзимиз тўсиб,
Ҳатто мачитга ҳам боролмай қолдик.
Қани чойхонада палов ейишлар,
Бугунчи тўхтади меҳмонга бориш.
Бошланди ҳар юртга тўсиқ қўйишлар,
Гўёки бўлмоқда дунёда уруш.
Бу душман шунчалар баттолки эйвоҳ,
Кўзларинг кўрмайди тутиб бўлмайди.
Кўксинга тиғ урар билдирмай ногоҳ,
Ҳатто найзасини ҳеч ким кўрмайди.
Инсонга қасд қилган бу вирус золим,
Бир қатор юртларни айлади абгор.
Қанча шифокору мингларча олим.
Шифосин тополмай тунлари бедор.
Бунга бир давоси карантин фақат,
Болангни кўрсанг ҳам турасан нари.
Сендан сабр бўлар сенданда тоқат,
Шунда йўқолади вирусни бари.
Абдулвоси Убайдуллаев
Чуст Баймоқ қишлоғи.
Кибрдан керилиб шароблар ичиб,
Жанжал ҳам кўтардик ҳаттоки тўйда.
Бугунчи уятдан ниқоблар бичиб,
Кўчага чиқолмай ётибмиз уйда.
Ҳол сўраш ўрнига панада писиб
Ака иниларни кўролмай қолдик
Қўрқувни зўридан юзимиз тўсиб,
Ҳатто мачитга ҳам боролмай қолдик.
Қани чойхонада палов ейишлар,
Бугунчи тўхтади меҳмонга бориш.
Бошланди ҳар юртга тўсиқ қўйишлар,
Гўёки бўлмоқда дунёда уруш.
Бу душман шунчалар баттолки эйвоҳ,
Кўзларинг кўрмайди тутиб бўлмайди.
Кўксинга тиғ урар билдирмай ногоҳ,
Ҳатто найзасини ҳеч ким кўрмайди.
Инсонга қасд қилган бу вирус золим,
Бир қатор юртларни айлади абгор.
Қанча шифокору мингларча олим.
Шифосин тополмай тунлари бедор.
Бунга бир давоси карантин фақат,
Болангни кўрсанг ҳам турасан нари.
Сендан сабр бўлар сенданда тоқат,
Шунда йўқолади вирусни бари.
Абдулвоси Убайдуллаев
Чуст Баймоқ қишлоғи.