Manfaatli


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Assalamu alaykum ❕
Kanalimizga Xush Kelibsiz!?
Hayotingizga oz bo’lsa ham yaxshilik ulashishni istaymiz !
‏حسبي الله ونعم الوكيل
@manfaatlii
Instagramdagi sahifamiz: https://instagram.com/manfaatlii?utm_source=ig_profile_share&igshid=uudwq3b4g18a

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Abu Uzayna as-Sodafiydan rivoyat qilinadi:

Rasululloh sollallohu alayhi va sallam aytdilar:

«Ayollaringizning eng yaxshisi Allohdan taqvo qiluvchi, xushmuomala, serfarzand hamda muloyim va hamdard bo‘luvchi ayollardir. Ayollaringizning eng yomoni o‘zini ko‘z-ko‘z qiluvchi va mutakabbir ayollardirki, ular munofiqdirlar. Bu kabi ayollardan jannatga faqat «oq qarg‘a»ga o‘xshash (ya’ni, juda ozchilik)larigina kiradilar»

(Bayhaqiy «Sunan»da rivoyat qilgan, As-silsilatus-sahiha: 1849)

@manfaatlii


Ammor ibn Yosir roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi, Payg‘ambarimiz sallallohu alayhi vasallam shunday dedilar: ⠀
Uch toifa kishi aslo jannatga kirmaydi: dayus, erkaksifat ayol va xamr ichishga mukkasidan ketgan kishi”, – dedilar. “Ey Allohning Rasuli, xamr ichishga mukkasidan ketganni bilamiz. “Dayus” nima degani?” deyishdi. U zot: “Ahli huzuriga kim kirayotganiga parvo qilmaydigan odam”, – dedilar. Biz: “Erkaksifat ayol kim?” – dedik. U zot: “O‘zini erkaklarga o‘xshatadigan ayol”, dedilar”⠀
(Imom Tabaroniy va Imom Bayhaqiy rivoyatlari).⠀

Demak, kengroq olib qaraydigan bo‘lsak, dayus:⠀
o‘ziga qarashli ayollarning oldiga kimlar kirayotganiga parvo qilmaydigan «erkak»;⠀
ayoli, qizi, singlisi, nabirasi telefonda, smsda, internetda kimlar bilan gaplashayotganiga e’tibor bermaydigan «erkak»;⠀
ayoli, qizi, singlisi, nabirasi ko‘chada, bozorda kimlar bilan yurgani bilan ishi bo‘lmaydigan «erkak»;⠀
ayoli, qizi, singlisi, nabirasi Turkiya, Qorasuv, Dubayga «tovar opkelaman» deb, mahramsiz ketsa indamay dovdirga o‘xshab o‘tiradigan, xotini, qizi, singlisi, nabirasining u yoqlarda nimalar qilayotganiga parvo qilmaydigan «erkak»;⠀
to‘ylarda erkaklar oldida ayoli, qizi, singlisi, nabirasi raqsga tushsa, «O‘tir joyingga, yana bir marta likillaganingni ko‘rsam oyog‘ingni urib sindiraman, meni dayus bo‘lishimni, jannatdan mahrum bo‘lib, do‘zaxga kirishimni istayapsanmi?» deyish o‘rniga, tirjayib o‘tiradigan, borib pul qistiradigan «erkak»;⠀
ayoli, singlisi, qizi va nabirasi avratlari ochiq holda ko‘chaga chiqsa, ularni tergash, tanbeh berish, bu behayolikdan qaytarish o‘rniga, og‘ziga talqon solgandek indamaydigan,”yarashipti” deb o’tiradigan «erkaklar»dir.⠀

Demak, Alloh taolo qiyomat kuni dayusga rahmat nazari ila boqmas ekan.⠀

Demak, Alloh taolo dayusni jannatga kiritmas ekan.⠀

Demak, Alloh taolo dayusga jannatni harom qilib qo‘ygan ekan.⠀

Mahramimiz bo‘lgan ayollarning yurish-turishlarini, kiyinishlarini, gap-so‘zlarini, qayerga borib, kimlar bilan ko‘rishayotganlarini nazoratga olaylik!⠀

Alloh taolo barchamizni dayuslikdan asrab, hamiyat, rashk, qizg‘onish tuyg‘ularimizni mustahkam qilsin!⠀

@manfaatlii


Otangiz dayus bo’lishini xohlaysizmi?


🔈Instagram sahifamizga ham obuna bo’ling

📎
Instagram.com/manfaatli


Hijob farz bo’lgan oyat ⠀

«Sen mo‘minalarga ayt: Ko‘zlarini tiysinlar, farjlarini saqlasinlar va ziynatlarini ko‘rsatmasinlar, magar zohir bo‘lgan ziynatlar bo‘lsa (mayli). Ro‘mollarini ko‘ksilariga to‘sib yursinlar. Ziynatlarini ko‘rsatmasinlar, magar erlariga yo otalariga yo erlarining otalariga yo o‘g‘illariga yo erlarining o‘g‘illariga yo aka-ukalariga yo aka-ukalarining o‘g‘illariga yo opa-singillarining o‘g‘illariga yo ayollariga yo o‘z qo‘llarida mulk bo‘lganlarga yo (ayollarga) behojat erkak xizmatchilarga yo ayollar avratining farqiga bormagan yosh bolalarga (bo‘lsa mayli). Maxfiy ziynatlarini bildirish uchun oyoqlarini (yerga) urmasinlar. Allohga barchangiz tavba qiling, ey mo‘minlar! Shoyadki, najot topsangizlar».⠀
Nur surasi, 31-oyat ⠀

(Ushbu oyatda Alloh taolo Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamga xitob qilib, mo‘mina ayollarga kiyim kiyish va avrat berkitish borasida o‘zlarini qanday tutishlari lozimligini bayon qilib berishini buyurmoqda. Muslima ayollar ham nomahramlarga shahvat nazari bilan qaramasliklari lozimligi ushbu oyatdan tushuniladi. Ayolning ayolga nisbatan avrati kindigidan tizzasigachadir. Ayol kishining nomahram erkaklarga nisbatan avrati yuzi va ikki kaftidan boshqa butun badanidir. Mo‘mina-muslima ayol sharafini saqlash uchun Allohning amriga itoat etib, avratini nomahram erkaklardan berkitmog‘i kerak. Buning uchun esa, yuzi va ikki kaftidan boshqa butun tanasini to‘sib turadigan kiyim kiymog‘i lozim. Shuningdek, kiyim yupqa, badanga yopishgan, tor bo‘lmasligi ham zarur. Nomahram erkaklarning e’tiborini jalb qilmaydigan darajada bo‘lishi kerak. Ziynat deganda chiroyli kiyimlar, taqinchoqlar va ayollar o‘zlarini chiroyli ko‘rsatish uchun ishlatadigan turli vositalar ko‘zda tutiladi. Ayol kishi ushbu oyatga amal qilib, ziynatini nomahramlardan berkitmog‘i lozim, berkitishning imkoni bo‘lmay qolganda gunoh emas. boshlariga o‘ragan ro‘mollari faqat sochlarini emas, balki tomoqlari, ko‘ksilari va ko‘kraklarini ham to‘sib tursin. Toki, ularning jamoli begona ko‘zlarga mo‘ljal bo‘lmasin, turli fitnalar keltirib chiqarmasin.) ⠀

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf tafsirlari⠀

#Hijob #farz⠀
Rasm:ireflect sahifasidan tarjima qilindi

@manfaatlii


Kech bo’lmasin...
@manfaatlii


Муҳаммадлоиқ қори
Фотиha
@manfaatlii




Namoz vaqtlari.
@manfaatlii


#saodatasri_qissalari

Эроннинг бош қозиси Мубадон эрталаб уйқудан дили хуфтон бўлиб турди. «Нима бўлди?» деб сўраганларга: «Ҳеч нарса», дея жавоб берди. Нонуштадан сўнг бир маъмур келиб, Хусрав уни туш пайтида ўтказилажак мажлисга чақираётганини айтди.
Мубадон тушга яқин оғироғир қадамлар ила саройга томон йўл олди.
Ҳусрав шоҳ раислигида ўтказилган йиғилишда саройнинг ўн тўрт минораси йиқилгани
маълум бўлди. Ҳусрав:
— Сарой худди тамалидан бузилгандек бўлди, бу даҳшатли ҳодисадир, — деди.
Бош қози Мубадон сўз олди:
— Бу тунда тушимда бемаза воқеалар рўй берди. Дажла дарёсининг қирғоғида эдим.
Бирдан бир неча саркаш туя кўрдим. Оғизларидан кўпиклар сачрар эди туяларнинг. Олдиларидаги араб отларини Дажлага ҳайдаб келардилар. Шу аснода аввал отлар, сўнгра туялар Дажладан сузиб ўтиб, Эрон ерларига ёйила бошладилар. Қаерга қарасам, бу туялардан бошқа бирор нарса кўрмадим. Қўрқув ичра уйғондим. Бу тушимнинг саройда рўй берган ҳодисага алоқаси бормикан, деган ўйда айтяпман. Бу орада йиғилишга юксак мартабадаги бир маъмур кириб келди. Хусрав:
—Нима гап? — деб сўради. Маъмур: —Султоним, фалокат, — деди.
—Нима бўлди? Маъмур:
—Оташ ўчибди, султоним, — деди. Хусрав: —Тушунмадим, оташ ўчибди, дейсанми? —Ҳа, султоним, оташ ўчибди.
Бирдан Хусравнинг юзи сарғайди. Йиғилишдагиларнинг ҳам ранглари ўзгарди.
— Чақир менга, ўша лаънатини! — деди. Ичкарига иркит бир одам кирди. Инсон қанчалик уринсада, бу одамдан ҳам исқиртроқ бўла олмасди.
— Қани, айтчи, ростдан ўчдими оташ?
—Ҳа, ўчди, султоним.
—Нега қарамадинг? Сенинг вазифанг нима ўзи?
—Қарадим, султоним. Бутун ғайратим билан ўтин қаласам ҳам, барибир ўчди.
—Оташчи олдинга бирикки қадам ташлаб, бошини бир оз кўтаргач, соқолини кўрсатди.
— Пуфлаётганимда ёнди, султоним, — деди. Хусрав маъмурга:
—Тезда олов такрор ёқилсин. Эртага бу одамни ўша оташда ёқиб жазолайман, — деди. Ташқарига олиб чиқаётганларида ўчоқчи:
— Майли, жазоланг, бироқ менинг айбим йўқку, — дея эътироз билдирди. Қўрққанидан
оёқлари юролмайдиган ҳолга келган эди. Ўчоқчи чиқиб кетгач, Хусрав: — Ғалати нарсалар рўй бермоқда, ҳеч тушунолмай қолдим, — деди. Шу пайт яна бир хабарчи келганини айтдилар.
— Дарров кирсин, — деди Хусрав, йиғилишдагиларга қараб:
— Яна бир фалокат хабари бўлса керак.
Устибоши тупроққа беланган бир одам кириб келди. Хусрав:
— Тезроқ гапир, нима бўлди? — деди.
— Султоним, Сава кўли шу кечада қуриб битибди. Уша срдаги доно кексалар ҳам: «Ҳеч
қачон катта бир кўл бир кечада қуримайди. Бунда қандайдир ғайритабиийлик бор. Тезда султонимизга хабар беринглар», дейишди. Дарров отга миниб келдим, ― деди.
— Яхши қилибсан.
Аслида, «Яхши қилибсан»га арзийдиган хсч нарса йўк эди. Бу яхши хабар эмасди. Катта бир кўл ўзиданўзи бир кечада қандай қилиб ва нима учун қурийди? Шоҳ ақлга сиғмайдиган бу ходисалардан гангираб қолди. Оташ... Шунча йилдан бери ёниб келган, осон ёнсин деб махсус қуритилган ўтинлар билан ёқиладиган олов қандай қилиб ўчади?!
Ўриидан турди. Мажлис аъзолари ҳам йиғилиш тугади деб ўйлаб, ўринларидан турдилар. — Ҳаммамиз биргаликда оташгоҳга борамиз, — деди Хусрав.
Оташгоҳга бориб, у ердагиларнинг чорасизликларини кўргач, шоҳ танг қотди. Ҳақиқатан
ҳам олов ёнмаётган эди. Ўзи бирмабир ўтинларни текшириб кўрди: ўтинлар қупкуруқ. Аммо ёнмасди.
Бир неча соат ёқишга уриндилар. Натижа бўлмагач, шоҳ оташгоҳни тарк эди. Подшоҳ оташгоҳдан чиқар экан:
Ўчоқчининг айби йўқ экан, уни кечирдим, — деди.
@manfaatlii








Namoz vaqtlari. @manfaatlii


#saodatasri_qissalari

Эронликларнинг муқаддас оташгоҳлари ҳам бу тунда ғалати воқеаларга дуч келди. Бу ер уларнинг ибодатхоналари бўлиб, минг йиллардан бери ҳеч ўчмаган шу оловга сиғинишар эди.
Ўчоқчилик вазифасини бажарадиган киши динига бўлган ҳурмати юзасидан ҳамда подшоҳдан қўрққанидан у оловни тинмай ёқар эди. Ёлғиз вазифаси оташни сўндирмаслик, доим ёқиб туриш эди. Орасира қипқизил ўт шаклига келган оташга ўзи ҳам сажда қилиб олар, унга ёлворар, бандалик қилар, кейин эса, йиғиб қўйган ўтинларидан бирикки дона ташлаб қўяр эди. Неча йиллардирки, вазифасини муҳаббату ихлос билан бажариб келарди. Агар олов ўчиб қолгудек бўлса, оқибати яхши бўлмаслигини ўзининг исмидек яхши биларди. Ҳатто унинг ва барча оташпарастларнинг эътиқодича, оловнинг ўчиб қолиши Тангрининг яшамаслигини исташ деган гап эди. Ҳар борада Тангрига қарздор бўлганидек, уни яшатмоқ оташпараст хизматкорнинг бурчи эди.
Атрофидаги одамлар сингари унинг фикрлаши ҳам бу эътиқод доирасидан чиқмасди: «Демак, мен олов ёқишни канда қилсам, Тангри яшамайди», дерди.
Бироқ у: «Ҳаёти менинг қўлимда бўлган Тангри қандай қилиб мени ва бутун оламларни ярата олади?» дея ўйлай олмасди, бундай ўйлашга қобил ҳам эмасди.
Ловуллаб ёнаётган оловнинг устига бир неча боғ ўтинни ҳурмат билан қалагач, кир шолчанинг устига чўкди. Қаланган ўтинлар ёниб битгунга қадар бемалол бир неча соат вақт ўтарди.
Енгилгина уйқу босгандек бўлди. Ҳаво астасекин исий бошлаган бу кунларда тунлари оловнинг олдида ўтириш роҳатижон эди.
Ширин уйқу ила кўзларининг юмилганини ҳис қилди. Бирор дақиқа ўтарўтмас хуррак ота бошлади.
Неча соат ухлаганини билмайди. Хўрозларнинг қичқириғи уни уйғотиб юборди. Қалаган ўтинларинииг ёнмаганлигига кўзи тушдию ўчоқчи ўрнидан сакраб турди. Ҳолбуки, ўтинларни қалаётганида уларнинг тагида қипқизил оташ бор эди!
«Ҳўл ўтин ташладиммикан», деди ўзича. Ваҳоланки, 6у ерга ҳўл ўтин келмайди. Ўтииларнинг бари қупқуруқ эди. Устидаги ўтинлар ёнмаганидек, тагидаги оташ ҳам сўна бошлабди. Дарҳол чўғларни ўртага тўплаб пуфлай бошлади. Аммо барча уринишлари зое кетди. Оташ худди бошқа биров томонидан атай сўндирилаётгандек эди. Бир оз ўтиб, катта оташгоҳда оловдан асар ҳам қолмади.
Ўчоқчи ҳайрон бўлиб, ўрнидан турди. Қўркувдан ранги оқариб кетган эди.
— Ўчди, ўчиб қолди... — деб йиғламсирарди. Оловни ўчириб қўйганлиги учун калласи кетиши аниқ эди. Камида чўғнинг устига ўтқазилади! Шу бўлғуси манзарани тасаввур эта бошлади ҳатто. Турган жойида қотиб тураверди. Ишониб, кўн йиллардан бери сиғиниб келган Тангриси ўчиб, кулга айланган эди. Ниҳоят:
Ўчиб қолди, ўчди! — деб бақирачақира, саройга томон чопди.
Кўчалар жимжит эди. Унинг бақириғини эшитганлар нима бўлганини билиш учун
ташқарига қарадилар ва кўчада «Ениб битди» дегандек югуриб кетаётган ўчоқчини кўриб, ҳеч нарса бўлмагандек, яна ичкарйга — уйларига кириб кетдилар.
Учоқчи ўзининг шовқинидан одамларнинг безовта бўлишларини ҳам ўйламас, «Ўчиб қолди, ўчди», дея бақириб, жинни сингари сарсари чопарди. Саройга етиб боргач, унинг бақирчақирига қулоқ солишга одамларнинг тоқати йўклигини кўрди: сарой вайрон бўлиб ётарди...

@manfaatlii






Муҳаммадлоиқ қори
ҚАЙДАСИЗ Ё РАСУЛЛУЛЛОҲ




Namoz vaqtlari

@manfaatlii

20 last posts shown.

164

subscribers
Channel statistics