Бухгалтерия & 1с

@MaxSUMuz Like 1

Саволлар ва жавоблар
Channel's geo & Language
not specified, not specified
Category
not specified


Contact author
Channel's geo
not specified
Channel language
not specified
Category
not specified
Added to index
06.07.2018 15:19
advertising
Telegram Analytics
Subscribe to stay informed about TGStat news.
TGAlertsBot
Monitoring of keywords in channels and chats
SearcheeBot
Your guide in the world of telegram channels
83
members
~255
avg post reach
N/A
daily reach
~2
posts per day
N/A
ERR %
0
citation index
Forwards & channel mentions
328 mentions of channel
100 post mentions
61 forwards
Kompyuter Darslari
31 Dec 2019, 16:09
Qarshiliklar
10 Dec 2019, 13:17
Qarshiliklar
10 Dec 2019, 11:13
Qarshiliklar
10 Dec 2019, 06:52
Qarshiliklar
10 Dec 2019, 04:45
Qarshiliklar
4 Dec 2019, 17:55
Qarshiliklar
7 Nov 2019, 11:36
Qarshiliklar
7 Nov 2019, 11:27
Qarshiliklar
3 Nov 2019, 14:16
Qarshiliklar
14 Oct 2019, 14:45
Kompyuter Darslari
28 Sep 2019, 21:08
Qarshiliklar
27 Sep 2019, 18:37
Qarshiliklar
25 Sep 2019, 14:02
Breaking news UZ
1 Sep 2019, 17:38
30 Aug 2019, 19:42
Breaking news UZ
30 Aug 2019, 19:42
30 Aug 2019, 05:30
Universal blog
19 Jul 2019, 07:18
Universal blog
18 Jul 2019, 10:03
Apk dasturlari?
15 Jul 2019, 08:04
Kompyuter Darslari
15 Jul 2019, 08:02
Arxiv
12 Apr 2019, 18:48
Sen ila birgaman..!
12 Apr 2019, 18:38
iLovalarUZ
12 Apr 2019, 18:33
Fozil Muslim
12 Apr 2019, 18:33
She’riy lahzalar
12 Apr 2019, 18:33
Daftar bitiklari
12 Apr 2019, 18:33
Hikoyalar (G&M)
12 Apr 2019, 18:33
UVAXAXA
12 Apr 2019, 18:33
@qax_qaxa kanali
12 Apr 2019, 18:33
12 Apr 2019, 18:33
12 Apr 2019, 18:33
Koʻngillar Bekati
12 Apr 2019, 18:33
HIKMATLI GAPLAR
12 Apr 2019, 18:33
Poytaxt bozor
4 Apr 2019, 14:16
iLovalarUZ
22 Mar 2019, 18:11
Arxiv
22 Mar 2019, 18:11
She’riy lahzalar
22 Mar 2019, 18:11
22 Mar 2019, 18:11
Daftar bitiklari
22 Mar 2019, 18:11
UVAXAXA
22 Mar 2019, 18:11
@qax_qaxa kanali
22 Mar 2019, 18:11
Hikoyalar (G&M)
22 Mar 2019, 18:11
22 Mar 2019, 18:11
22 Mar 2019, 18:11
HIKMATLI GAPLAR
22 Mar 2019, 18:11
Koʻngillar Bekati
22 Mar 2019, 18:11
Fozil Muslim
15 Mar 2019, 19:20
Channels quoted by @MaxSUMuz
Муҳрим
18 Jan, 20:07
Floridiston
16 Jan, 08:21
Xushnudbek.uz
16 Jan, 08:21
Moliya vazirligi
14 Jan, 14:08
Qarshiliklar
14 Jan, 13:54
Qarshiliklar
10 Jan, 16:54
bakiroo
5 Jan, 07:28
Муҳрим
4 Jan, 10:11
bakiroo
2 Jan, 09:04
Business insider
5 Jul 2018, 14:48
Business insider
2 Jul 2018, 18:34
Business insider
2 Jul 2018, 12:26
Poytaxt bozor
13 Dec 2017, 16:25
13 Dec 2017, 16:25
Recent posts
Deleted
With mentions
Forwards
Forwarded from: Муҳрим
​​Фейсбук мавжларида бир ноқобил иш бўлибди. ЎзЛиДеПнинг «XXI аср» газетаси бош муҳаррири Норқобил Жалил «Дарё»нинг ёлғони кимга керак?!» деб бир пост қолдирибди. У кишининг иддао қилишича, ЎзЛиДеПнинг мажлиси ва бош вазир Абдулла Арипов маърузаси давом этаётган вақтда «Дарё» лидепбоши Актам Ҳайитов тилидан мухолифат ҳақида ёлғон хабар чиқариб юборибди. Лекин бу ерда ёлғон йўқ, фақат Норқобил Жалил томонидан янграган туҳмат бор, холос.

Биз, албатта, XX асрда қолиб кетган шошқалоқ ҳамкасбларимиздан хафа бўлмаймиз. Маълумот ўрнида, XXI аср журналистлари жуда тезкор — улар партия етакчиси фракция раиси этиб сайланиши ва бош вазир келиши орасидаги танаффусда бир гуруҳ бўлиб, «кўп гўшт еяпмиз» дегувчилардан интервью олишга ва уни сайтларга узатишга улгуради. Ҳа, бу вақтда ўтган аср журналистлари, дунёдан бехабар бир ҳолда, маъруза эшитиб ўтирган бўлиши мумкин.

PS. Биз Норқобил Жалил билан боғланиб, у кишини вазиятдан бохабар қилмоқчи, агар лозим топсалар, Актам Ҳайитов берган интервьюнинг аудиосини уларга юбормоқчи ҳам эдик, аммо телефонларини кўтармадилар. Аудиони нафақат биз, балки «Кун.уз», «Ўзбекистон 24», «Севимли», «Менинг юртим», «Қалампир» вакиллари ҳам юбориши мумкин.

@muhrim
Read more
Forwarded from: Xushnudbek.uz
​​АҚШда истиқомат қилаётган юртдошимиз Аброр Қодиров ўз каналида қуйидаги маълумотни қолдирди:

«Зўр янгилик ўқиб қолдим! Кўпчиликга фойдаси тегиши мумкин. Бўлишмасам бўлмас.

Биз мактабда ўқувчиси бўлган вақтларда Америкада бир йил яшаб, ўқиш имкониятини берадиган FLEX (Future Leaders Exchange - Келажак Лидерлари Алмашинуви) дастури бўларди. Биз иштирок этиш ёшига етганимизда Ўзбекистон бу дастурда иштирок этишни тўхтатиб бўлганди. Бу йилдан эса дастур расман қайтибди. Ажойиб!

FLEX дастури ҳақида
1992 йилда дастур ушбу дастур лойиҳаси АҚШ конгресси томонидан ишлаб чиқилган ва лойиҳани молиялаштириш маъқулланган. Лойиҳа АҚШнинг собиқ Совет Иттифоқи ҳудудидаги давлатлар билан алоқаларини ривожлантиришга қаратилган эди. Кейинчалик эса бошқа мамлакатлар ҳам ушбу рўйхатга қўшилди.

FLEX дастури тўлиқ АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштирилади. Дастурнинг ташкилий масалалари эса АҚШ Ҳукумат департаментининг Таълим ва маданий алоқалар бюроси томонидан амалга оширилади. Танлов ғолибларига Америкада бир йил бепул ўқиш учун стипендия ва волонтёрлик асосида танланган мезбон оилада яшаш имконияти берилади. Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад америкаликлар ва бошқа миллат вакиллари ўртасида дўстона алоқларни ўрнатишдир.

Минглаб америкаликлар ва маҳаллий мактаблар мазкур грантни қўллаб қувватлайди ва ҳеч қандай ҳақ олмасдан ғолибларни ўқитади, оилаларига қабул қилади. Ўтган 27 йил мобайнида FLEX дастури ўрта мактабларнинг 28 000 нафар ўқувчисига стипендиялар ажратди.

Дастурни ким ташкил қилади?
Имтиҳонларни Халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари ўтказади. Мазкур ташкилот ғолибларни аниқлайди ва улар учун семинарлар ташкил этиб керакли маълумотлар билан таъминлайди. Шунингдек, улар иштирокчиларни Америкага жўнатиш ишларини ҳам ташкиллаштиришади.

Америка Кенгашлари 40 йилдан ортиқ вақт мобайнида АҚШ, Европа, Евроосиё, Осиё ва Африка давлатларида ўн минглаб ўқувчиларни қўллаб-қувватлаб келяпти. Шунингдек, мазкур ташкилот FLEX дастуридан ташқари университет талабалари ва аспирантлар, олий таълим муассасалари ўқитувчилари учун ҳам бошқа бир қатор дастурларни жорий қилган бўлиб, уларни мувваффақиятли амалга ошириб келмоқда.

Стипендия таъминотига нималар киради?
FLEX дастури ғолибларига қуйидагилар тақдим этилади:
• Доимий яшаш жойидан то АҚШдаги белгиланган уйгача ва ватанига қайтиб келиш йўл кираси;
• Ойлик стипендия. Ушбу стипендияни ўқувчи шахсий ҳаражатлари ҳамда АҚШда яшаган даврида ижтимоий ҳаётда тенг иштирок этишига сарфлайди;
• Олдиндан яхшилаб текшириб, танланган мезбон оилада бир йил мобайнида бепул яшаш;
• Америка мактабида рўйхатга олиниш ва ўқиш;
• Дастур олдидан ва кейин ўтказиладиган тайёрлов курсида иштирок этиш;
• АҚШда ташкил этиладиган маҳаллий тадбирларда иштирок этиши.
• Тиббий суғурта. Мазкур суғурта АҚШга келгунга қадар бўлган касалликларни
даволашни қопламайди. Шунингдек, стоматологик ёрдам ҳам ушбу суғурта таркибига кирмайди

Дастурда ким иштирок этиши мумкин?
FLEX дастурида иштирок этиш барча учун очиқ ва бепул. Иштирокчилар дастур талабларига жавоб бера олса ва танловдан муваффақиятли ўтса кифоя. Имконияти чекланган ўқувчилар ҳам ушбу танловда иштирок этишлари мумкин. Ҳар йили 20 га яқин имконияти чекланган иштирокчи ушбу танловда ғолиб бўлиб, FLEX дастурида қатнашади. Улар ҳам бошқалар билан тенг танловдан ўтадилар. Ҳар бир иштирокчи бир йилда бир марта ариза топшириши мумкин.

Ушбу танловда иштирок этувчилар қуйидаги шартларга мос келиши керак:
1. 2002 йилнинг 15 февралидан 2004 йилнинг 31 март саналари оралиғида туғилган бўлиши;
2. Танловда иштирок этиш пайтида мактабнинг 11 синфи ёки лицейнинг иккинчи курсида ўқиётган бўлиши;
3. Яхши ва аъло баҳоларга ўқиши;
4. Инглиз тилини аъло даражада ўзлаштиргани ва танлов доирасида ушбу
маҳоратини намоён эта олиши;
5. Америка визаси талабларига жавоб бериши;
6. Ўзбекистон фуқароси бўлиши шарт.

Дастурда иштирок этиш учун ушбу ҳавола орқали расмий сайтга ўтиб, анкетани тўлдириш керак бўлади: https://ais.americancouncils.org/flexuz

Анкета топшириш 6 февралгача давом этади.»
Read more
Forwarded from: Moliya vazirligi
Yangi tahrirdagi Oʼzbekiston Respublikasi Soliq kodeksi qabul qilinganligi munosabati bilan, ayrim soliq turlari yuzasidan Аxborot xabari
Attached file
#Долзарб

Документлар билан ишлайдиганлар 2020 йилни ёзишда хушёр бўлинг!!!

Видеони кўринг ва дўстларингизга улашинг
👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAENUwVozmkvC52zo9w
​Эркак... Ким у?
☑️ Эркак аввало - оиланинг устуни.
☑️ Эркак - ота-онасининг дуосини олиб, улардан муҳаббатини аямайдиган қобил фарзанд.
☑️ Эркак - жигарларининг ҳол-аҳволидан бохабар бўлувчи яқин сирдош.
☑️ Эркак - рўзғор деб югуриб-елувчи, фарзандлари учун қайғурувчи меҳрибон ота.
☑️ Эркак - аёлини тушунувчи, доимо унинг ёнида тургувчи ажойиб жуфти ҳалол.
☑️ Эркак - ғамлар дилини эзса ҳам бировга англатмайдиган, кўзидан ёш чиқармай, ичида йиғлайдиган матонатли одам.
☑️ Бир сўз билан айтганда эркак - меҳр беришларини севувчи ва самимийликни қадрловчи инсон
👏
👍
😍
Read more
Forwarded from: Qarshiliklar
«ШАНБА»МИ, «ШЕСТНИЦА»МИ?
Ёхуд ўзбек тили ростдан ҳам гўзал ва бой тил


Мелис Абзаловнинг «Армон» фильмида машҳур бир ибора бор: «Рус тили бағоят бой тил, «шестница» деса ҳам бўлади «суббота» деса ҳам бўлади, ёзовур, Соатқулов». Ажойиб фильм. Аммо гап бу фильм ҳақида эмас. Гап ўзбек тилининг ҳам «бағоят бой тил» эканлиги тўғрисида боради. Келинг, биз сўзлашувда жуда кўп ишлатадиган, аммо ҳақиқий маъносига кўпда эътибор беравермайдиган айрим сўзларни эсга олиб ўтсак.

«Қуралай». «Қуралай кўз, қуралай, туйнугингдан мўралай...» Эсладингиз-а?
*
«Майсаранинг иши» фильмида янграган бу қўшиқ. «Қуралай» – бу кийик ёки оҳунинг боласи.
*

«Қуюшқон». Отни эгарлаётганда думининг тагидан ўтказиладиган махсус арқон шундай деб аталади. Агар дум қуюшқондан чиқиб кетса, эгар отнинг бўйнига сурилиб кетади.
*
«Хала». Эшакнинг елкасидаги қора чизиқ. Ўша халага тегинилса, эшакнинг қитиғи келиб, зипиллаб югуришга тушади. Қитиқни келтириш учун ишлатиладиган чўп эса «халачўп» дейилади.
*

«Хумпар». Ота-боболаримиз бир оз жаҳллари чиқса, кичикларни шунақа деб «сўкиб» қолишади. Аслида «хумпар» – мушукнинг боласи.
*
«Туллак». Ўзгарувчан, айёр одамларга нисбатан шундай дейилади. «Тулки» сўзидан олинган деб ўйлашингиз мумкин. Лекин бу нотўғри. Маълум бир ёшга етгандан сўнг айрим паррандаю ҳайвонларнинг жуни (пати) тўкилади (туллайди). Шунинг учун «туллак» дейилади.
*

«Мегажин». Бу сўз кимларга нисбатан ишлатилишини биласиз. Ёқимсиз бўлгани учун майдалашиш шартмас. Қисқаси, чўчқанинг урғочиси «мегажин» дейиларкан.
*
«Бир пас». «Кечагина кичкинагина бола эдинг, бир пасда катта йигит бўлиб кетибсан...» Узоқ кўришмаганлар бу гапни кўп гапиришади. Аслида «бир пас» туннинг саккиздан бир қисми, тахминан, бир соатга тенг экан.
*

«Пихини ёрган». Товуқ боласи – жўжанинг панжалари тепасида ортиқча панжа – пих бўлади. Агар жўжа қичқирса ва пихи ёриб чиққан бўлса, у хўрозга айланган бўлади.

Ҳиндларнинг «Вақт» фильмида икки дўст – икки қуда фақат тортишадилар. Улардан бири доимо шундай жавоб қиларкан: «Сеники нима бўлибди, мана менда...» Реклама ўрнида шуни айтмоқчиманки, юқоридаги ёзганларимиз «нима бўлибди», сиз, яхшиси, Эркин Воҳидовнинг «Сўз латофати» китобини топиб, албатта ўқинг, хазина топгандек бўласиз. Ҳайратланиш баробарида ўзбек тилининг қудрати, салобати ва гўзаллигидан фахрланиб кетасиз!
© Эркин САТТОРОВ

https://t.me/joinchat/AAAAAENUwVozmkvC52zo9w
Read more
Молия вазирлиги ҳисоботи
______________
@MaxsumUz

Каналга уланинг
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAADzoRyBsls2ctoj3FQ
Парламент сайловининг якуний тур натижалари:
1. ЎзЛиДеП - 53
2. “Миллий тикланиш” - 36
3. “Адолат” СДП - 24
4. Халқ демократик партияси - 22
5. Экопартия - 15
Ушбу механизм 2000 йил олдин римликлар сувни қандай юқорига олиб чиққанлигини кўрсатиб беради
__________________
@MaxsumUz

Каналга уланинг
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAADzoRyBsls2ctoj3FQ
Математикадан 2000 йилдаги Ўзбекистон олимпиадаси ғолиби учинчи ўрин соҳиби билан кўришиб қолибди. Америкада. Ғолиб Техасда, “бронза”чи Вашингтон штатида яшайди.

Бўлди. (с)
“Пулнинг миқдорий назарияси”

Мазкур назария қуйидаги айният билан бошланади:

MV ≡ PQ

М – пул таклифи;
V – пулнинг айланиш тезлиги;
P – нархлар даражаси;
Q – ишлаб чиқариш ҳажми.
Forwarded from: bakiroo
2020 йил кутилмалари ҳақида (мутлақо субъектив)

2020 йилда 12,5-13%лик инфляция прогноз қилинаяпти. Демак, девальвация даражаси 11%гача бориши мумкин, акс ҳолда курсга босим кейинги йилларда кескин ошиб кетади. Бу курс йил давомида/охиригача 10550 сўмларгача етиши мумкин, дегани. Ҳукумат зўр бериб импортни чеклаётганига қараганда, импортерларни янада қисиш учун, курснинг йил давомида энг юқори даражада кўтарилиши 1- ёки 2- чоракда юз бериши мумкин. Кейин барқарорлик ушланади. Ташқи савдо статистикасини кузатиб боринг.

Жамғармалари мавжуд фуқароларимизга 1- ва 2- чорак кесишмасигача маблағларини сўмда, кейин яна сўмда ушлашларини сўрайман. Йил давомида миллий валютадаги омонатлар фоизлари аста-секин бўлса-да пасайиб боради. Бугунги ўта юқори ставкаларда омонат жойлаштирганлар катта эҳтимол билан йил давомидаги курс фарқи йўқотишларидан ҳам суғурталанган.

Тадбиркорларимизга узоқ муддатли лойиҳалар учун валютада кредит олмасликларини тавсия этаман. Устувор равишда сўмда кредитланишни одат қилинг. Қонунчилик ва таъсир кўрсатувчи қарорларнинг узвийлиги йўқ бўлган ҳозирги даврда реализацияси узоқ давом этадиган лойиҳаларга пул тикманг.

2020 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотишда фаол бўлганлар катта муваффақиятга эришади. Истеъмолчиларнинг корзинаси ва унинг структураси кескин ўзгармоқда. Шуни илиб ололганда ютуқ.
Қурилиш материаллари ва энергия ресурслари нархи ортиши ҳисобига қурилиш соҳасида рентабеллик кескин камаяди. Уй-жой бозори димланиб тураверади.
Ақли бор инвесторлар бу йилнинг ўзида девелоперликдан кетди.

2020 йилда янги даврда биринчи марта иқтисодиётимиз ташқи рисклар билан дуч келиши мумкин.
Каримов 1997 йилда, 2008 ва 2014 йилда бундай рискларни ўзи қадриятича қабул қилган ва асосий реакция мамлакатни ёпиш билан боғлиқ бўлган.
Янги даврда қандай реакция кўрсатилади, билмайман.

2020 йилда ҳам монополиялар турли сабаб-у баҳоналар билан тарифларини оширишда давом этади. Чунки уларнинг тешиклари ва ўғирликларини ёпишнинг ягона чораси шу. Ҳар бир нарх оширилиши яна ислоҳотлар давоми деб аталади.

Коррупцияга қарши "кураш" давом этади. Кўргазмали тарзда яна биронта тизимли балиқ қурбон берилади ва қолган йил бўйича пора олган ўқитувчи, боғча опа, главврач, солиқчи, кадастр кабиларни ушлаш кампаниясини кўрамиз.

Йил давомида четдан келган олигархлар ва ўзимизнинг олигархлар манфаатлари тўқнашувини кўришимиз мумкин бўлади.
Бойлар бойишда, камбағаллар қашшоқланишда давом этади. Ўрта синф янада сийраклашади.

Ниҳоят энергокризисга ички имкониятлар билан барҳам бериб бўлмаслиги очиқ тан олинади. Ўзбекистон энергоресурсларнинг нетто импортерига айланади.

"Сўз эркинлиги"ни янада кучайтириш бўйича янги ва янги ҳужжатлар қабул қилинади. Амалда матбуот ва ижтимоий тармоқлар устидан гибрид ва мақсадли манипуляция янада кучаяди. Бунга хоҳиш ҳам, маблағлар ҳам етарли.

Саналганлар менинг шахсий кутилмаларим. Амалда бошқачароқ бўлиб чиқса, койиб юрманглар. Ҳалигача оптимистман.

@the_bakiroo
Read more
Ҳаётингизда қандай инсон бўлмасин, уни ёмон кўриб, у билан танишганингизга афсусланманг! Чунки, яхши инсонлар сизга "бахт-саодат" берса, ёмонлари "тажриба" беради. Уларнинг энг ёмонлари сизга "дарс" бўлса, энг яхшилари эса "хотира" бўлади.
Kitob bozori. O'zbekiston(1909)
https://t.me/joinchat/AAAAADzoRyBsls2ctoj3FQ
O‘tgan 28 yilda to‘g‘ri qarorlar ham bo‘lgan — to‘g‘ri qarorlar bo‘lmagan, deyish xato bo‘lardi. Lekin iqtisodiyotga hozirgi kun nuqtai nazaridan kelib chiqib qaraydigan bo‘lsak, men bir narsani ko‘p takrorlayman — O‘zbekistonda 1992-yilda kishi boshiga yalpi ichki mahsulot ulushi 600 dollar bo‘lgan, Xitoyda esa o‘sha vaqtda bu ko‘rsatkich 300 dollar bo‘lgan. Xitoyda hozir bu ko‘rsatkich 8000 dollar, bizda esa 1500. Tushunyapsizmi?!

Biz Xitoydan taxminan ikki barobar boyroq edik, lekin 28 yil ichida biz ulardan to‘rt barobarga kambag‘alroq bo‘lib qoldik. 1992-yilda Qozog‘istondan atigi 50 foizga kambag‘alroq edik, hozir esa 4 barobarga kambag‘alroqmiz. Ya’ni, bizning boshlanish darajamiz nihoyatda baland bo‘lgan va xohlaysizmi-yo‘qmi, hozir juda ham yomon bir darajaga kelib qoldik. Masalan, hozir jahondagi eng kambag‘al 40 mamlakatdan birimiz.

Mana shu narsa O‘zbekistonda o‘tgan 28 yilda yomon qarorlar bo‘lganidan tasdiqlamasa, boshqa yana nima bundan darak berishini bilmayman. Talay yomon qarorlar bo‘lgan, albatta.

Behzod Hoshimov, iqtisodiyotchi
Read more
Ер солиғи бўйича 2020 йил учун солиқ ҳисоботи қишлоқ хўжалигига
мўлжалланмаган ерлар қисми бўйича 2019 йилда амалдаги шакллар бўйича ер участкаси жойлашган жойидаги солиқ органларига тақдим этилади.

Мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг 2020 йил учун ҳисобланадиган суммаси тўғрисидаги ҳисобот 2019 йилда
амалда бўлган шаклда тақдим этилади.

2019 йил учун солиқ ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг янги таҳририда назарда тутилган муддатларда 2019 йилда амал
қилган шакл ва тартибда тақдим этилади.
Read more
Ноодатий балиқ ови

https://t.me/joinchat/AAAAADzoRyBsls2ctoj3FQ
#eset #offline_update_eav
----------------------------------------------
Eset NOD32 Antivirusning bazasini offline yangilash uchun.
----------------------------------------------
Sanasi: 04.01.2020
Formati: .zip (WinRar -> UnZip)
Hajmi: 121.9 mb
----------------------------------------------
E'tibor bering! ESET NOD32 Antivirusni internetga ulamasdan yangilash faqatgina 4, 5, 6, 7 versiyalarining foydalanuvchilari uchun! Ya'ni 4, 5, 6, 7 versiyasidan boshqa versiyalariga bu offline yangilanish tushmidi.
----------------------------------------------

@Nod32_info
----------------------------------------------
Attached file
Read more
Forwarded from: Муҳрим
«Дунёнинг ўртача мамлакатидан икки баробар қашшоқ Ўзбекистон ҳам ҳозирги Ўзбекистондан анча яхши бўлади», — Беҳзод Ҳошимов. Тўлиғи бу ерда — https://www.youtube.com/watch?v=McBKf_328go
2019 йилда бир нечта мутасаддилар берган ваъдасини бажармади. Қуйида бажарилмаган ваъдалар рўйхатини ҳавола этамиз. 

1.Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси раҳбари Анвар Жўраев ягона транспорт картасини жорий этишни ваъда қилган эди. Мутасадди карталарнинг нархи 30 минг сўм бўлишини ва 2020 йил 1 январдан амалиётга киритилиши айтганди. 

2. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Тошкент метрополитенининг иккита бекати 2019 йил охиригача ишга тушишини айтган эди. 

3. “Ўзавтосаноат” раҳбари Шавкат Умирзоқов 2019 йилда автомобиллар нархини туширишни ваъда қилган эди. 

4. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов абонент бошқа мобиль операторига ўтганда рақамини сақлаб қолиш тартибини жорий этишни ваъда қилган эди. 

5. “Тошшаҳартрансхизмат” компанияси раҳбари Моҳир Валиев томонидан 2019 йилнинг оҳиригача барча автобусларда видеокамералар жорий қилиниши айтилган эди. 

6. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов журналистлар учун ягона ID карталарни жорий этишни ваъда қилган эди. 

Таъкидлаш жоиз, ушбу ваъдаларнинг барчаси 2019 йил охиригача амалга оширилиши керак эди.

https://t.me/joinchat/AAAAADzoRyBsls2ctoj3FQ
Read more