Forward from: Муҳрим
Фейсбук мавжларида бир ноқобил иш бўлибди. ЎзЛиДеПнинг «XXI аср» газетаси бош муҳаррири Норқобил Жалил «Дарё»нинг ёлғони кимга керак?!» деб бир пост қолдирибди. У кишининг иддао қилишича, ЎзЛиДеПнинг мажлиси ва бош вазир Абдулла Арипов маърузаси давом этаётган вақтда «Дарё» лидепбоши Актам Ҳайитов тилидан мухолифат ҳақида ёлғон хабар чиқариб юборибди. Лекин бу ерда ёлғон йўқ, фақат Норқобил Жалил томонидан янграган туҳмат бор, холос.
Биз, албатта, XX асрда қолиб кетган шошқалоқ ҳамкасбларимиздан хафа бўлмаймиз. Маълумот ўрнида, XXI аср журналистлари жуда тезкор — улар партия етакчиси фракция раиси этиб сайланиши ва бош вазир келиши орасидаги танаффусда бир гуруҳ бўлиб, «кўп гўшт еяпмиз» дегувчилардан интервью олишга ва уни сайтларга узатишга улгуради. Ҳа, бу вақтда ўтган аср журналистлари, дунёдан бехабар бир ҳолда, маъруза эшитиб ўтирган бўлиши мумкин.
PS. Биз Норқобил Жалил билан боғланиб, у кишини вазиятдан бохабар қилмоқчи, агар лозим топсалар, Актам Ҳайитов берган интервьюнинг аудиосини уларга юбормоқчи ҳам эдик, аммо телефонларини кўтармадилар. Аудиони нафақат биз, балки «Кун.уз», «Ўзбекистон 24», «Севимли», «Менинг юртим», «Қалампир» вакиллари ҳам юбориши мумкин.
@muhrim