Нуриддин Муродов


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified



Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Уйда қолинг, ишда бўлинг деган қоидага амал қиламиз деб Ҳукумат, масъул ташкилотлар барча имкониятларни сафарбар этаётган бир пайтда🤔 айрим "арбоблар" (масъул бўлмаган, мансабдорлар) 5-10 кишини эргаштириб олиб, ўзларини гуёки мутахассислардек тутиб, короновирусга қарши тайёргарликни кўздан кечириб, бозордаги нарх-навони ўрганиб, одамларни тўплаб, аҳоли билан яқин мулоқат қилиб, расмга тушиб, ижтимоий тармоқларга жойлашларига кўрсатма бериб ва ҳокозо... (🤣 Президентимиз Фармон берди, Ҳукумат махсус Комиссияси мулоқатни чеклаш ҳақида Қарор қилган. Балким, буни билишмаса кк🤣) карантин қоидаларини бузиб, қолганларга "ўрнак" бўлиб "Нималардир қилаётгандек бўлишиб" юришибди.
Эй биродарлар - дўстлар хўжа кўрсин ўтиб, ақл билан ишлаш вақти келганига анча вақт бўлди дейдиган одам йўқ...!🤔


Ит ҳам эшшак каби мард - Одамлар бир-бирини "Итдан тарқаган",-деб сўкинишса, "йўғе айбни бизга тақманглар ахир у одам боласи-ку"🤣 ҳам демайди, индамайди🤔


Эшак жуда саҳий жониворда - унинг номини қанча-қанча одамларга нисбатан ишлатишади, у эса ўз номига нисбатан ҳеч ҳам муаллифлик ҳуқуқини талаб қилмайди...


Юртимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳатларга мутлақо тескари пропорционал қонунни имзоланмаслигига ишонамиз!!!

Бугун ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонунга киритилаётган ўзгартиш биилан, прокурорнинг розилиги асосида адвокатнинг телефонлари ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувлари, узатиладиган хабарлари ва маълумотларини назорат қилиш белгиланиши назарда тутилган.
Жиноят процессуал кодексининг 21-бобида Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш суриштирувчи, терговчи прокурорнинг санкциясини олиб чиқарган қарорга биноан ёки суд ажримига кўра амалга оширилишига оид нормалар белгиланган. Албатта, бунда нормалар бутун дунёда суриштирув-тергов амалиёт мавжуд. Чунки, жиноятни очиш, жиноят учун жазо муқаррарлиги, давлат ва жамият хавфсизлиги масалалари бор ушбу ҳолатларни инкор этмаслик керак.
Лекин, адвокатларнинг телефонлари ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувларини эшитиб туриш ҳақида гап борар экан. Энди адвокатлар, ўз номи билан ҳимоячилардир ва прокурор каби процесснинг тенг ҳуқуқли иштирокчилари саналади. Содда қилиб айтганда улар - даҳлсизлик ҳуқуқига эга бўлган, ҳимоясидаги шахс ҳуқуқини ҳар қандай вазиятда ҳам ҳимоя қиладиган маълум иммунитетларга эгадир (Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонуни).
-Бир сўз билан айтганда Адвокатлар - Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчилар эмас. Ушбу Қонун ижодкорлари ва уни қабул қилган ва маъқуллаганларни хатоси ҳам айнан шундадир.
-Иккинчи хато эса, Қонун лойиҳасини киритишда Адвокатлар палатасининг розилиги олинмаганида, яъни, қонун лойиҳаси киритилганда унга Палата раиси томонидан имзоланиши (розилик олиниши) белгиланганига эътибор қаратилмаган.
-Учинчи хато, ушбу қонун лойиҳаси ва Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонунларидаги нормалар ўзаро профессионал қиёсий таҳлилдан ўтказилмаган. Агар таҳлил қилинганда эди, бу ўзгаришни киритиб бўлмаслиги аён бўлар эди.
Мисол: “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси, яъни, “Адвокатлик сири” адвокат адвокатлик сирини сақлаши шарт. Адвокатлик сири жумласига ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) адвокатдан ёрдам сўраб мурожаат этганлигининг ўзи, ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) ёрдам сўраб мурожаат этган масалалар, адвокатдан ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) олган маслаҳатлар, насиҳатлар ва тушунтиришларнинг моҳияти, адвокатнинг ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) билан ўтказган суҳбатида тўхтаб ўтилган барча масалалар киради. Демак, у бу сирларни телефон сўзлашувлари жараёнида ҳам сақлаши шарт. Тўғрими?
-Тўртинчи, асосий хато, ўзгартиш киритилаётган мазкур қонун нормаси адвокатларнинг телефон сўзлашувларини эшитиш агар зарурат бўлса, ҳар қандай ҳолатда ҳам фақат ва фақат суд ажрими билан амалга оширилиши керак. Акс ҳолда, бу киритилаётган мутлақо мақсадларимизга зид қонун лойиҳаси, шусиз ҳам мустаҳкам оёққа туриб олмаган адвокатура мустақиллигини синдиришга хизмат қилади.
Пировардида, суд мустақиллигига таҳдид солади, одил судловни таъминлаш самарасини чеклайди. Адвокатлар фаолияти устидан тергов ва суриштирув органининг назоратини ўрнатилишига олиб келади. Оқибатда, яқин тарихдаги каби буюртма ишлар яна кўпайишига омил бўлади. Энг ачинарлиси бу қонун лойиҳаси бугун юртимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ва инсон ҳуқуқ ваманфаатларини тўла таъминлашдаги эзгу ишларга тескари пропорциядир. Бундан ташқари, адвокатларнинг ўз ҳимоясидаги шахсни сирларини ошкор қилмаслиги шартлига оид бурчларини бажаришига салбий таъсир этади. Натижада ҳимоя институтини “навбатчи адвокатлар”,-деган қобиқдан чиқиб кетаолмай, “эски ҳамом эски тозлигича қотиб қолаверади.


Давлатимиз раҳбари, олиб борилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳатларга мутлақо қарши қонунни имзоламаслигига ишонамиз!!!
Нуриддин Муродов ҳуқуқшунос
------------------------------------------------------------------------------
Прокурор адвокатларнинг телефонини эшитишга санкция бериши мумкин. Адвокатлар бундан кескин норози.


-Одамлар ғалати-да, “Деворнинг ҳам қўлоғи бор” секин гапиринглар деб, мени айбдор қилишади,- дебди Девор...
-Эй эътибор берма, улар аслида бир-бирларидан ҳадиксирагани учун сендан хавотирланишади,- дебди Шифт (паталок)...
Ҳа шундай дўстлар..., Девор бор жойда Шифт (бўлади кўпинча) ҳам бор!




Уйда қоламиз, Димламамиз тайёр!!!






Уйда қоламиз!!!
Иннавцион қозонга Димламани босдик!
Таркиби:
300 гр.Думба(ёғи)
1кг гўшт
0,5 кг. - пиёз, сабзи, картошка
4 дона балгор., 1 дона карам, 3 дона чеснок 5 дона памидор, 2 боғ кўкат, зира...


Ниятлар билан қанча-қанча ишлар улуғ бўлади. Яна қанча-қанча ишлар ниятларга кўра арзимасга айланади.
Абдуллоҳ ибн Муборак
Дилбар фасл, янгиланиш ва яшариш айёми – Наврўзи олам, шарқона янги йил билан Сизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Мана шу қутлуғ кунда Сизга, сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.
Оилангиз ва яқинларингиз хонадонида фақат яхши кунлар, тўй-томошалар бўлсин! Барча эзгу орзу-ниятларингиз ва ҳайрли амалларингиз ушалсин. Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч бўлсин!
Иншааллоҳ, давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, “Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади”.

Биз агар наймиз, наво Ҳақдин келур,
Биз агар тоғмиз, садо Ҳақдин келур...
Жалолиддин Румий хазратлари




Forward from: Нуриддин Муротов
Яна бир гап, биз кўпинча Жанубий Корея аҳолиси қийин вазиятдан чиқиши ва давлати ривожи учун ўзларининг тилло тақинчоқ ва буюмларини берганини мисол қилиб келтирамиз. Аслида, UzAuto Motors фаолиятини ҳам бугунги кунга қадар келишида аҳолимизнинг ҳам ана шундай хизматлари бор, десак тўғри бўлади. Чунки йиллар давомида бу автомобилларни хорижий валютада сотиб олганмиз», – деди Нуриддин Муродов. Кун.ўз

14 last posts shown.

195

subscribers
Channel statistics