Navoiy-24


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Savol va murojaatlar uchun @navoiy_24admin

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Тикув фабрикаси иш бошлади.
Навбаҳор туманида иш бошлаган тикув фабрикасида 400 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
Маҳсулотнинг асосий қисми экспортга йўналтирилган.
t.me/navoiy24


СИЗ ИШСИЗМИСИЗ ???
ДАВЛАТНИ ИШИДА ИШЛАШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ ???

Ойлик маошлари юқори бўлган ташкилотларга керакли кадрларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш учун ташкил килинган
"ЗАРАФШОН ва УЧҚУДУҚ" НОУ

ЭНДИ НАВОИЙ ШАҲРИДА ЎҚИТИШ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ.

Марказ нафақат мактаб, коллеж битирувчилари, балки ишсиз юрган ҳамда 55 ёшгача бўлган фуқароларимиз учун ажойиб ИМКОНИЯТ яратмоқда...

Марказда барча турдаги йўналишлар бўлиб, битирувчилар давлат ташкилотларининг таларларига жавоб берувчи касб эгаси бўлишади.
Ушбу марказ давлат ташкилотларига иш фаолиятини бошлашни хоҳлаганлар учун яхши ИМКОНИЯТдир.
Ш О Ш И Л И Н Г қабул ўринлари чекланган !!!

📞: 93 040 5656


БУ ЙИЛ НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА АЛИШЕР НАВОИЙ ИЖОДИ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО АНЖУМАН ЎТКАЗИЛМАЙДИ
Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Солиев маълум қилди. Мазкур халқаро илмий-амалий конференция 2017 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган эди. Йиғилишда таъкидланишича, навбатдаги халқаро анжуман 2021 йил – Навоийнинг 580 йиллигида ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 15 январдан 15 февральга қадар Навоий вилоятида “Навоийхонлик ойлиги” эълон қилинган. Бугунги кунда корхона-ташкилот ва муассаларда мазкур сана муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Йиғилишда айни шу масала - ойликни фаол ўтказиш муҳокама қилинди.
Бизни кузатиб боринг:👇
https://t.me/Navoiy24


НАВОИЙ ШАҲРИДАГИ МАРКАЗИЙ САВДО УЙИ – “ЦУМ” БИНОСИДА “САНОАТҚУРИЛИШБАНК”НИНГ БАНК ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ
“Саноатқурилишбанк” АТБ Навоий филиали томонидан Навоий шаҳрида банк хизматлари маркази фаолияти йўлга қўйилди.
5 нафар ходим томонидан бу ерда мижозларга 10 дан ортиқ –кредитни расмийлаштириш, халқаро пул ўтказмалари, коммунал тўловларни амалга ошириш ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатилади. Бу ерда ўрнатилган, 24/7 режимида ишлайдиган банкоматдан ҳам исталган вақтда фойдаланиш мумкин.
– Жорий йилда яна учта худди шундай марказларни ташкил этмоқчимиз, – дейди банк масъули Улуғбек Халилов. – Бундай марказлар асосан аҳоли гавжум бўлган бозорлар ва гипермаркетларда ташкил этилади.
Қайд этиб ўтиш лозим, жойларда минибанклар фаолиятининг кенг йўлга қўйилиши аҳолининг сифатли банк хизматларидан вилоят марказига келмасдан туриб ҳам фойдаланиш имкониятларини кенгайтирмоқда.
Бизни кузатиб боринг:👇
https://t.me/Navoiy24


НАВОИЙДА ХОЖА ЖАЛОЛ НОМИ БИЛАН АТАЛУВЧИ 400 НАФАР НАМОЗХОН СИҒИМИГА ЭГА ЯНГИ 
ЖОМЕЪ МАСЖИДИ  ФОЙДАЛАНИШГА 
ТОПШИРИЛДИ

Мазкур даргоҳнинг  қурилиши Қизилтепа туманидаги Оқмачит маҳалласида беш йил аввал бошланган эди. 
2015 йилда туман ҳокими Ш. Набиев бошчилигида янги масжид биносини қуриш бўйича маҳалла аҳлин билан маслаҳат йиғилиши бўлди. Ана шундан буён масжид биноси, унинг ёнида таҳоратхона, тадбирлар ўтказиш ва бошқа биноларни қуриш, қабристонни ободонлаштириш бўйича жуда катта ишлар амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, воҳамиздаги жомеъ масжидлари сони 70 дан зиёдни ташкил этади.
Бизни кузатиб боринг:👇
https://t.me/Navoiy24


ҚИЗИЛТЕПАДА ВИЛОЯТДАГИ ЭНГ КАТТА - 350 ЎРИНЛИ БОҒЧА ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ
Фурқат номли МФЙда “Ёшлар табассуми” нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 
Тадбиркор Ботир Тошев томонидан бунёд этилган ушбу муҳташам бинода 13 та гуруҳ фаолият олиб бориб, болажонларга рус ва инглиз тили, шу билан бирга, ментал арифметика чуқурлаштирилган ҳолда ўргатилади.
Бизни кузатиб боринг:👇
https://t.me/Navoiy24


Навоийдан сенатор бўлганлар:

1. Турсунов Кобул Бекназарович, Навоий вилоят ҳокими;

2. Ходжаев Жамшид Бахтиёрович, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши раиси;

3. Тулекова Зиба Толибековна, Томди тумани ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси;

4. Шарипов Баходир Мавлонович, “Навоийазот” акциядорлик жамияти бошқарув раиси;

5. Орзиева Дилбар Адизовна, Навоий шаҳар “Меҳрибонлик уйи” директори;

6. Файзиев Улуғбек Ганиевич, “ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” МЧЖ таъсисчиси.


https://t.me/Navoiy24


ПОЛШАЛИК ФЕРМЕР ЎЗИ БОҚАЁТГАН ЧЎЧҚАЛАРГА ЕМ БЎЛДИ
70 ёшли фермер анча йиллар чўчқа боқиш билан шуғулланган. Маҳаллий полициянинг хабар беришича бу воқеа 31 декабрь куни содир бўлган. Бироқ, прокуратура воқеа 31 декабрь ва 8 январь оралиғида бўлганлигини қайд этди. Марҳумнинг тана қолдиқларини унинг қўшниси кўриб қолган ва тегишли органларга хабар берган. Хабарларда унинг фақат бош суяги қолдиқлари топилгани айтилмоқда.
Бизни кузатиб боринг:👇
https://t.me/Navoiy24


Навоийдан сайланган сенаторлар.
https://t.me/Navoiy24




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Салимбойвачча хонадонига саёҳат.
https://t.me/navoiy24


Қозоғистондаги нодавлат олий таълим муассасаларга ишонч йўқ.

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Қозоғистонда ўқиётган ўзбек талабалари қозоқлар томонидан турли қийноқларга солинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Хўш,аслида Қозоғистондаги қайси ОТМлар Ўзбекистонда тан олинади?.

Ушбу саволга ДТМ Навоий вилоятидаги масъул ходими Нурхон Бекниёзов қуйидагича жавоб берди.

Қозоғистонда 180 та ОТМ бор. Шундан 10 таси миллий ОТМ лар, 34 таси Давлат ОТМ лари, қолган 136 таси нодавлат ОТМ лари. Нодавлат ОТМ ларига ишонч йўқ. Қолган миллий ва давлат ОТМ ларида кундузги ва сиртқи бўлимларида ўқиса бўлади. Аммо, 3 йиллик кундузги ва сиртқи ҳамда масофавий таълим шаклларида ўқиса, уларнинг дипломлари тан олинмайди.ТОП1000 га кирган 3 тасиники тўғридан тўғри тан олинади!.
https://t.me/navoiy24


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қозоғистонга ўқиш мақсадида борган ўзбек талабалари қозоқлар томонидан калтакланмоқда!
Ўзбек фарзандлари бу ҳақда видеомурожаат йўллаб, воқиеликни айтиб берди.
Ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинмоқда.
Азиз Навоийликлар Қозоғистонда ўқиётган фарзандингиздан хабар олинг.
Маълумотларга кўра Қозоғистоннинг турли олий ўқув юртларида 300 дан ортиқ Навоийлик таҳсил олмоқда.
Олдинда яна бир муаммо: Қозоғистон дипломи Ўзбекистонда тан олинадими?!
https://t.me/navoiy24


Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги «МЕТАН ГЛАСС» автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциясида газ тўлдираётган такси портлаб кетган.
Kun.uz манбаси берган хабарга кўра, машина портлаши чоғида унинг ичида ҳайдовчининг ўзи бўлган. Бошқа ҳеч кимга зиён етмаган. Ҳайдовчи тирик, унинг аҳволи яхши, шифохонада.
Воқеа 22 сентябрга ўтар кечаси соат 00:20 да содир бўлган портлаш оқибатида «Nexia» русумли автомашина тиклаб бўлмас ҳолатга келган.
👇 👇👇👇
https://t.me/navoiy24


ЎҚИТУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

«УзАвтосаноат»АЖ томонидан Халк таьлими тизимида самарали фаолият юритаётган ходимлар учун Автотранспорт воситасини фоизсиз 2 йилга бошланғич бадал 50% тўлов шарти билан акция жорий этилди. Акция 18 сентябрдан 24 сентябргача давом этади!.

Акция муддати 24-сентябргача белгиланган бўлиб, 22-сентябр якшанба куни барча худуддаги авто салонлар "Халқ таълими тизимидаги самарали фаолият юритган ходимлар" руйхати буйича ходимларга шартнома бериш учун ишлайди

Эслатиб ўтамиз, шартнома олиш куни пулни тўлаш шарт эмас, 1 ҳафта давомида тўлаш лозим.

Туман халқ таълими бўлимлари томонидан берилган «Халқ таьлими тизимида самарали фаолият юритаётган» номзодлар руйхатида бор устозлар эртага (23.09 якшанба) эрталабдан фақатгина қуйидаги руйхатдаги автосалонларга мурожат этишлари лозим.

1. Қорақалпоғистон Республикаси- Қорақалпоқавтотеххизмат
Аскар +99891 3910714
2. Андижон вилояти - AS Андижон Сервис
Дилмурод +99893 7878480
3. Бухоро вилояти - "AS Қашқадарё Сервис",
Бухоро филиали
Азизбек +99865 2262001
+99897 3077707
4. Жиззах вилояти- AS Жиззах Сервис
Акбар +99899 5588300
5.Қашқадарё вилояти-AS Қашқадарё Сервис
Шухрат +99897 2221717
6. Навоий вилояти- "AS Жиззах Сервис",
Навои филиали
Иззат +99891 332 00 21
7. Наманган вилояти-AS Наманган Сервис
Ботир +99890 2752070
8. Самарқанд вилояти- "AS Жиззах Сервис",
Самарканд филиали
Умид +99898 273 02 07
+99891 531 84 78
9. Сирдарё вилояти- AS Сирдарё Сервис
Зафар +99899 5312044
10. Сурхондарё вилояти- "AS Қашқадарё Сервис", Сурхондарё филиали
Холиддин +99899 424 00 01
11. Тошкент вилояти- Нурафшон автоцентр
Абдувахоб +99897 7050222
AS Туйтепа Сервис
Бокижон +99899 853 01 29
12. Фарғона вилояти- AS Фаргона Сервис
Акмал +99890 2311010
13. Хоразм вилояти- "AS Сирдарё Сервис",
Хоразм филиали
Жамшид +99898 277 77 33
14. Тошкент шаҳри- Юнусобод автосавдо
Рустам +99897 4341771
ООО "Тошвилоятавтотеххизмат"
Бекзод +99894 346 06 46
ООО "Люкс Авто Маркет"
Мухаммадали +99894 627 94 77
👇👇👇👇👇
https://t.me/navoiy24


Навоий шаҳар прокурори ўқувчиларга дарс ўтди.
Навоий шаҳридаги 2- мактабда ўтган дарс ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, уларни мамлакатимизда амалга оширилаёган ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик ҳиссини оширишга қаратилди.
Шунингдек, шаҳар прокурори ёшларнинг ўқиб ўрганиши, комил инсонлар бўлиб вояга етиши учун яратилган шароитлар ҳақида гапирди.
Ҳар бирингиз мамлакатимиз ривожи учун ҳисса қўшишни олий мақсад деб билинг чунки, ватанимизнинг эртанги тараққиёти сизга боғлиқ, -деди И. Расулов.
Шунингдек, биргина қилинган хато ҳаётингизни издан чиқариши мумкин.
Биз ишонамизки, сиз ҳар бир дақиқангизни фойдали ишларга сарфлайсиз дея сўзига ниҳоя ясаган шаҳар прокурори мактаб психологлари билан ҳам суҳбатлашиб, уларга ўз тавсияларини берган.


Навбаҳор тумани ҳокими Лочин Облақулов ёшларга "Damas" автомашинаси совға қилди.
Бугун туманда " ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтган. Унда тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаса раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этган. Учрашувда ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинган. Шунингдек, туманнинг фаол ва иқтидорли ёшларига диплом ва эсдалик совғалари топширилган.
Маълумотларга кўра учрашувда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти кенгаши раиси, сенатор Жамшид Хаджаев ҳам қатнашган.
Тадбир сўнгида туман ёшларига ҳоким совғаси "Damas" автомашинаси топширилган.
Илҳом САТТОРОВ, журналист
👇👇👇👇👇
https://t.me/navoiy24




Forward from: Gulnoz Sattorova
#Хушхабар
Навоий давлат кончилик институти жамоасини кетма-кет келаётган хушхабарлар хушнуд қилмоқда!
2019 йил Ислом Каримов номидаги давлат совриндорларидан бири НДКИ талабаси Ҳазрат Салимжонов бўлди!
"2019 йилнинг 20 сентябр куни ҳаётимдаги энг қувончли кунлардан бери бўлди, десам янглишмайман. Чунки мен бу куни оила аъзоларимни ўз ютуғим билан қувонтира олдим (бу менинг ҳаётдаги энг катта мақсадим). Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг №840 буйруғига асосан 2019/2020 ўқув йили учун Ислом Каримов номидаги давлат стипендиясига сазовор бўлган талабалар рўйхатидан менинг ҳам исми шарифим жой олди. Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси соҳиби бўлиб, ўз яқинларимни қувонтирганим менга жуда катта мотивация бўлди. Келажакда янада катта мақсадларни кўзлаб, режалар туздим", -дейди тиришқоқ талаба Ҳазрат Салимжонов.
Навоий давлат кончилик институти жамоаси Ҳазрат Салимжонов ва унинг устозларини юксак эътироф билан табриклайди!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ


Forward from: Navoiy-24
НДПИнинг 5 нафар НДКИнинг 1 нафар талабаси мамлакатимизнинг нуфузли Давлат степиндияларини қўлга киритди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан берилган маълумотларга кўра 2019/2020 ўқув йилида Ндпининг беш нафар талабаси, шундан тўрт нафари Навоий бир нафари эса И. Каримов номидаги Давлат стипендияларини қўлга киритди. Ндкининг бир нафар талабаси эса Беруний номидаги Давлат стипендиясини оладиган бўлди.
Қуйида уларнинг рўйхати билан танишинг.
Равшанова Муслима НДКИ "Беруний" номидаги стипендия.
Ойбек Тошев, НДПИ "И. Каримов" номидаги стипендия.
Фарход Ганжиев, Гулзора Собирова, Яшин Нарзуллаев, Муҳтарам Ҳусинова НДПИ. "Навоий" номидаги стипендияни қўлга киритдилар.
Илҳом САТТОРОВ, журналист
👇👇👇👇
https://t.me/navoiy24

20 last posts shown.

1 389

subscribers
Channel statistics