БИР ҚАТОР СОҲАЛАРДА ИШ ТАРТИБИ СОДДАЛАШТИРИЛИБ, ТАДБИРКОРЛАР ҲАМДА АҲОЛИГА ЯНАДА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛАДИ
Кеча президентимиз раислигида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида бир қатор соҳалар юзасидан кўплаб таклифлар ўртага ташланди. Хусусан:
✒️Ўзини ўзи банд қилаётган, яъни, сартарош, этикдўз, новвой, темирчи, дурадгор, тикувчи, таксист, таржимон, дизайнер, компьютер дастурчиси каби 60 дан зиёд касб эгалари даромад солиғидан озод қилинади.
✒️Ҳозирги кунда давлат идоралари кўрсатаётган кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, ер ажратишда топосуратга олиш каби хизматларни хусусий секторга ўтказиш орқали минглаб янги иш ўринлари яратилади.
✒️Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигига аниқ ҳисоб-китоб асосида, хусусий секторга ўтказиш мумкин бўлган давлат хизматлари рўйхатини шакллантирилади.
✒️Карантин даврида кўпгина ташкилотлар тўлов қобилиятини йўқотиб, банкротлик ёқасига келиб қолиши мумкин. Шу сабабли, корхоналардаги солиқ ва бошқа тўловлардан қарздорлиги карантин тугаганидан кейин ундирилиши мумкин.
✒️Бундан буён кичик саноат зоналари мулк ҳуқуқи асосида ташкил этилиб, бошқарувга хусусий сектор кенг жалб қилинади.
✒️Пандемия оқибатларини юмшатиш доирасида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурига ажратилган 1 триллион сўм кредит маблағларини қайтариш муддати узайтирилди.
✒️Президентимиз маҳсулот, ускуна, хомашё ҳамда айланма маблағлар учун кредит олишда тадбиркорларга ўрнатилган барча чекловлар олиб ташланиши кераклигини таъкидлади.
✒️Марказий банкка кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик субъектларига кредитлар бериш шартларини соддалаштириш бўйича топшириқ берилди.
✒️Маҳсулотларга талабни яратиш учун савдо фаолиятини рағбатлантириш, аҳолининг истеъмол қобилиятини ошириш мақсадида истеъмол кредитлари беришни кенгайтириш лозимлиги қайд этилди.
✒️Президентимиз банк фаолиятига мижозларга хизмат кўрсатиш сифатига қараб баҳо берилишини алоҳида қайд этди. Тижорат банклари кичик бизнес ривожида муҳим бўғин экани, ҳар бир тумандаги “ўсиш нуқталари”га маблағ йўналтириб, тадбиркор ва фуқароларни қўллаб-қувватлаши зарурлиги таъкидланди.
Бизни кузатиб боринг👇👇
http://t.me/aziz_aslanovich