Ҳурматли каналимиз ўқувчилари!
Обуначиларимиз сони бугун 215 кишига етибди. Оддий бир қишлоқ канали учун бу рекорд кўрсаткич. Ахир Соғломда 2 мингдан сал ортиқроқ киши яшайди ва бу ҳар ўн кишидан бири бизга аъзо дегани. Хуллас, республика, дунё бўйича ҳам бизнинг обуначиларимиз кўп экан.
Ўзбекистонда 35 миллион аҳоли бор ва 3,5 миллионлик обуначиси бор ҳеч бир канал йўқ.
Вилоятимизда 3 миллион аҳоли бор, аммо 300 минг обуначиси бор ҳеч қанай вилоят канали йўқ.
Ангренда 180 минг аҳоли бор. Аммо Ангрен ҳаётини ёритаётган 18 минг ўқувчисига эга биронта канал йўқ. Ёки борми? Бизда эса бор. Ишончингиз, ахборотларимизга ташналигингиз учун раҳмат, ҳамқишлоқ!
Демак, янада қаттиқ ишлашимиз керак экан. Хуллас, долзарб нарсаларни ёзиб, яхши маънода безоавта қилишда тинимсиз давом этамиз. Омо чиқиб кетиш йўқ!
Узр, кейинги кунларда каналимизда озроқ танаффус бўлиб қолди. Бунинг сабаблари бор. Биз каналимизда янги, ҳали ҳеч қаерда эълон қилинмаган ахборотларни бериб бориш, кўпроқ қишлоғимиз ва унга алоқадор маҳаллий ва ҳорижий хабарларни кенгроқ ёритишга ҳаракат қиламиз. Табиийки, бу вақт, катта меҳнат, иқтидор талаб қилади. Шу боисдан ҳам қадрдон "Улуғ йўл" газетаси билан бақамти иш олиб борилмоқда. Яъни газета учун тайёрланаётган энг қайноқ хабар ва янгиликлар энг аввало шу каналда ўрин олади. Шу маънода ушбу газета эслатиб турилса, айбга буюрмайсиз.
Айтадиган, етказадиган гапларимиз, дардларимиз кўп. Қайси биридан бошласак экан?
Кейинги вақтларда қайта сайланган Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси бозорчи аёлларни маънавиятсиз деб деярли ҳақорот қилибди. Қоидабузар ҳайдовчи ва пиёдаларга жарималар миқдори ҳам рекорд даражада оширилмоқда. Яъни "ичиб тушган" ҳайдовчи 8 миллион атрофида тўлайди. Йўлни нотўғри кесиб ўтаётган пиёдага ҳам шафқат йўқ. Ўтган куни вилоятимиз бўйича ўтказилган рейдда 531 пиёдага қоидани бузгани учун ҳаммаси бўлиб 35 миллион жарима расмийлаштирилибди. Бунақаси ҳали тарихда бўлмаган.
Энди бунисини эшитинг: автомобиль йўлида маст ҳолатда ҳаракатланаётган 42 пиёда туман ва шаҳар ИИБларга олиб борилган.
Куни кеча "Оҳангарошифер" корхонасида юз берган иш ташлаш деган хунук воқеа ҳақида ҳам эшитдик.
Каналимиз шу ва шу каби воқеа ва ходисаларга ҳам муносабатини билдириб боради.
Дарвоқе, бугун раҳматли ҳамқишлоғимиз Фурқат аканикида эрталаб ош берилибди, афсус, боролмадик. Эртага эса Эрвалибувада - ҳашар. Бормасак, ҳаммамиз бир куни борадиган жойни супуриб-сидириб, ўт-ўланлардан тозалаб қўймасак бўлмайди. Prezidentim001 каналини биноийдай юритаётган Абдували дўстимиз куни кеча ҳашар олдидан мозорга бориб, билиб келибди. Қабрларни ўт-ўлан босган, пуф десанг ёнаман дейди. Ҳуллас, аҳвол чатоқ!
Бу ёқда, 21 июль куни қўй сўйиб чақирсанг ҳам келмайдиган кучли докторлар шаҳримизга келиб, Ангрен маданият марказида саломатлик бўйича қизиқарли тадбир ўтказаяпти. Бу ҳақда маҳалла фаолимиз Зулфиддин Сапаров хабар қилмоқда. Ҳар иккиси, ҳашар ҳам, тадбир ҳам муҳим.
Демак, бундай қиламиз. Саломатлик тадбирига хотин-қизларимиз, ҳашарга эр ҳамқишлоқларимиз боради. Нима дедингиз? Баҳонада ота-боболаримиз мангу осойиш топган Эрвали бува қадамжосини зиёрат қилиб келамиз.
Эътиборингиз учун раҳмат!
@angren_sakigulonКаналга туланиш⬇️
https://t.me/angren_sakigulom