Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Books


Носиржон ЖЎРАЕВ ижодига мансуб
📝 Шеърлар
🎙 Аудиолар
🎶 Мусиқалар
🎬 Кўрсатувлар
Алоқа учун: @Anvariy25

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Books
Statistics
Posts filter


#Янги_шеър

* * *
Гулин тўкиб бўлган настарин ёки
Оҳорин йўқотган баҳор сингари
Муҳаббатнинг ранги ўчди, ҳаттоки
Ўтди ҳайратларга муносиблари!

Оҳанглар пасайди, аланга сўнди,
Ўйга толган бошим ойдек оғирдир.
Юрагим ҳасратдан санчиса энди,
Илгари фақат ишқ сабаб оғрирди!

Бир калима каби ёд эди исминг,
Шу калом боиси мулло бўлгандим.
Ўзга бир ўчоққа отдингу жисминг,
Сен олов ичраю, мен ёмон ёндим.

Гарчи кўзларингда муҳташам ҳаёт,
Оҳори тўкилган баҳор сингари
Ишқсиз ва ўзингни қилиб эҳтиёт
Яшаб бораяпсан ёлғизлик сари.

Мен эса калима қайтариб ўтдим…


17.04.2024.

✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
* * *
Саҳро кенгайдими, тоғлар ўсдими,
Қудрат касб этдими дунё бу қадар,
Ҳаёт менга қарши тартиб туздими –
Нега руҳим бунча кичрайиб борар!

Кўксимда қоришди исён-нидо ҳам,
Томирларим аро ҳорғинлик кезди.
Ахир осмондан тош ёққанида ҳам
Чўкмаган елкамни майда ғам эзди.

Ёлғиз ўзинг қолдинг ахир ишонган,
Мени тик юришдан толдирма, Худо.
Қачондир фақат ўт чақнатиб ёнган
Кўзимга кўзёшлар тўлдирма, Худо!

Нега руҳим бунча кичрайиб борар!



@Nosirjon_Jorayev


#Айём_муборак

ҲАЙИТ

Бу кун ҳар мўминга зарраи эъзоз,
Бу кун қадр топди курраи замин.
Кўнгилда айланар сураи ихлос,
Илоҳо омин, илоҳо омин.

Ҳар битта хонақо, ҳар битта ҳужра...
Ниятлар жам бўлди жойнамоз узра.
Бугун йиғлаш мумкин хаёлни бузмай,
Илоҳо омин, илоҳо омин.

Ўйинқароқ, яланг-юпун болалар,
Юзида гарди йўқ дуркун болалар,
Асли сиз ҳаммадан мўмин, болалар,
Илоҳо омин, илоҳо омин.

Иймон танламайди гадо деб, шоҳ деб —
Гина сақламанг, дўст, эски бир доғ деб.
Қўлимни узатдим раҳматуллоҳ деб,
Илоҳо омин, илоҳо омин.


✍️ Но
сиржон ЖЎРАЕВ
📔 Муҳа
ббатдан сўнг


#Янги_шеър

* * *

Навбат менга етди!
Мен шеър ўқийман!
Урушни, қирғинни сураман четга!
Қалбга сиёсатмас, соламан иймон,
Қўлимни ғажитиб қўймайман итга!
Дунёга шеър бўлиб боқаман тикка,
Аяб ўтирмайман силлиқ бошларни!
Ахир қўштирноқлар ичра жимликка
Менинг юрагимда исён бошланди!
Дарвоқе, Ҳаллож йўқ!
Машраб, Чўлпон йўқ!
Навбат менга етди – мен шеър ўқийман!


2.04.2024

✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ

4k 4 11 3 31

#ЭСЛАТМА

Мазкур кўрсатувни кеча, яъни 28 мартдан эфирга узатиш бошланди. 4 кун давомида соат 14:10 дан – 16:00 гача томоша қилишингиз мумкин.

👉@Nosirjon_Jorayev


* * *
Гулу хасниям ўз эрки бор, жаноб,
Тангрининг ҳукмида – неки бор, жаноб,
Эй лўттивоз жаноб, эй кибор жаноб,
Ахир сиздан сўраб келмайди баҳор!

Умримиз зах эди қор ва кўз ёшдан,
Не-не қаҳратонлар кечмади бошдан,
Кўзингиз қамашиб кетсин қуёшдан,
Ниҳоят толедек жилмайди баҳор!

Биллур кўзойнакни артиб, бир боқинг,
Ҳужжатларга сиғмас тартиб, бир боқинг –
Ўйлайсиз имзомга зор деб, бир боқинг,
Ҳатто бор-йўғингиз билмайди баҳор.

Гарчи бўғзим узра бўйинбоғ таранг,
Аммо моғор босган ҳисга боғламанг,
Сиз қанча уринманг, қанча хоҳламанг,
Менинг юрагимда ўлмайди баҳор!


✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ


ДИЙДОР

Қуёшни айланиб йил ўтказдик биз,
Ерни айлантириб ўтказдик кунни.
Қандай хушхабар бор бизларга, Наврўз,
Бобомни жаннатда кўрганинг чинми?!

Оппоқ ҳовур пуркаб келди бир тулпор,
Келди-ю депсиниб ерни уйғотди.
Сенинг юрагингда нима гап, баҳор,
Сенга етолмасдан яна ким ўтди?!

Қаҳратон қадами шунчалар майда,
Йиқилган кўп бўлди, толган кўп бўлди.
Менга дардингни ёр, титраган майса,
Қайси бир мозорга борган кўп бўлди?

Барин била туриб сўраш телбалик,
Бўлак ниманиям айтайин, кўклам.
Аслида, кўнглимда бошқа бир ҳадик —
Ҳали хушхабарлар бормикан кўкдан?


✍️ Носиржон Жўраев
📖 Муҳаббатдан сўнг


Байрам кунлари – агар бор бўлса, ота-онангизни зиёрат қилинг!

@Nosirjon_Jorayev


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум, азиз ҳамюртлар! Кириб келган Рамазон ойи барчангизга қутлуғ бўлсин.

Нафақат ёшлар, балки 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган китобсеварларни ўз бағрига чорлаган "Ёш китобхон" танловидан хабарингиз бор. Танловнинг финал босқичлари бугундан бошлаб "Ёшлар" телеканалида эфирга узатилади.

Кўришни тавсия этамиз😊

Билганларимизни такрорлаш, билмаганларимизни ўрганиш, ўрганганларимизни синаб кўриш учун яхши имконият.


Мазкур лойиҳада 20-30 ёшлилар баҳсини баҳолаш учун, анъанага мувофиқ, устозимиз Носиржон Жўраев таклиф этилганлар.


​​@Nosirjon_Jorayev

Гул очилар...
Оддий ҳол.
Баҳор келди, ёз келди.

Нур сочилар
Бемалол,
Бу ҳам шунга мос келди.

Ариқларда сув –
Ҳаёт –
Лойқаланган. Оддий ҳол.

Шундан сув ичар
Наҳот
Ҳеч бир айби йўқ ниҳол?!

Носиржон ЖЎРАЕВ
📖 Шарҳ

⤵️⤵️⤵️
https://t.me/Nosirjon_Jorayev


* * *
Ерга бодом гулларию, кўкка юлдузлар сочдинг,
Бошимга нур тегсин дебми камалак эшик очдинг,
Оҳи етсин дедингми ё Унга мендек муҳтожнинг,
Наҳот Ҳақнинг ҳузурида ҳолимнинг ранги, баҳор!

Қанча қийин – қаро сўзни дуоларга дўндирдим,
Яъни, Худо урган дилда бойчечаклар ундирдим,
Бойчечаклар ундирдиму, ўз дилимни синдирдим,
Бағримдаги дардларимдан бошқаси янги, баҳор.

Қалбим ичра ҳасратларга яқин келиб турибсан,
Тушунасан, тушунгандан ёшга тўлиб турибсан –
Ахир сен ҳам ҳозирчалик баҳор бўлиб турибсан,
Чунки сени унутмаган ҳолда борманки, баҳор!


✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ


* * *
Бунча маҳзун кириб келмоқда баҳор,
Ё менинг кўзимда хомуш ғуборми...
Мен кузлар қўйнидан чиққанимда хор,
Ҳолимга бир зеҳн солганлар борми?

Руҳни янгиламоқ кўклам удуми,
Дилда қолган-қутган хазон ҳидини
Шамоллар учирса бўлди эдими,
Ё яна бахтимни олганлар борми?

Воз кечдим кўнглимни ўйин қилди ким,
(Ахир арзон эмас юрагим — мулким)
Йиғлаб қолганлар кўп бўлиши мумкин,
Аммо жим ўйланиб қолганлар борми?


✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ


​​ҚИШКИ ХАТ

Дард ва ҳижрон олиб келган оғриқдан
Тола сезгимгача ўт бўлиб ёнди.
Тушун, лаҳзамгача сенга боғлиқман —
Мен қайга сиғдирай шунча туғённи!

Февраль — қаҳратоннинг сўнгги саҳнаси,
Бунда ниш уради ҳислар қадимий.
Қайта уйғонарми қўлларинг рақси,
Қўлларинг ухлашдан зерикмадими?

Қанча умрим кечди беном, бенишон,
Ахир учта фасл ўтди орадан.
Қўлларингни узат, гапимга ишон,
Мен сени кўкламга олиб бораман.

Носиржон ЖЎРАЕВ
📖 Муҳаббатдан сўнг

👉@Nosirjon_Jorayev


#ЯНГИ_ШЕЪР

* * *
Қай бир юлдузни кўзлаб
мунча кўп ёнди кўнглим,
Ҳар куз – хазон, ҳар баҳор
қайта уйғонди кўнглим,
Менинг афанди кўнглим,
менинг афанди кўнглим,
Бундай эшшаклар билан
Ғиротга етиб бўлмас!

Алпомишга ғул солган
юрт – Чамбилдан келдингми,
Кўклардан тушдингми, ё
Сусамбилдан келдингми,
Наҳот осмондан чалпак
кутган элдан келдингми,
Бундай эртаклар билан
муродга етиб бўлмас!

Сен кўк майсалар узра
ибодат қилдинг холос,
Сен ўзингни ёлғондан
иборат қилдинг холос –
Гарчи шоирсан, сўзни
тижорат қилдинг холос!
Бундай эрмаклар билан
бир Зотга етиб бўлмас!


📆 27.02.2024
✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Суҳбат
#ТАФАККУР_ЙЎЛИ

Ассалому алайкум! Эълон қилинган кўрсатувни кўпчилик жонли кўргандир. Лекин шундай бўлса-да, ёзиб олинган тасвирларни каналга жойлаяпмизки, ўтказиб юборганлар ҳам гувоҳи бўлишсин ҳамда фикр билдиришсин.


#Эслатма

Роппа-роса бир соатдан сўнг бошланади...


#ЯНГИ_ШЕЪР

* * *
Биз нечун кўкламни кутдик, азизим,
На гуллаш имкони, на ишқ завқи бор.
Хазонлар кўмганча қолгандир кўзим,
Сенинг юрагингни босиб бўлган қор!

На гуллаш имкони, на ишқ завқи бор,
Қуриган шох каби истиқбол йўқдир.
Бу баҳор бизларга қилмас энди кор,
Бизнинг ҳам баҳорга меъдамиз тўқдир.

Хазонлар кўмганча қолгандир кўзим,
Энди у кўрмагай зангор рангларни...
Сен ва бу кўкламдан яширдим юзим,
Ёпдим юзимдаги абгор рангларни!

Сенинг юрагингни кўмиб бўлган қор –
Хотирлар музлаган, ҳислар тирилмас.
Биз нега кўкламни кутдик бунча зор,
Ахир баҳорларга бундоқ кирилмас!

19.02.2024.

✍ Носиржон ЖЎРАЕВ

👉https://www.facebook.com/share/p/D49FbwJC6CRfhQGY/?mibextid=oFDknk

👉 https://t.me/Nosirjon_Jorayev


#Ўзгариш

“ТАФАККУР ЙЎЛИ” кўрсатуви 📆 Сешанба куни ⏰ соат 16:15 да эфирга узатилади!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“ТАФАККУР ЙЎЛИ” деган кўрсатувни кўпчилик зиёли қатлам кишилари яхши билишади. Фан ва санъат арбобларидан ижод олами вакилларигача қамраган кенг доирада ёритиладиган, зиёлиларнинг жамият маънавий ва илмий ривожи борасидаги фикрлари акс этадиган бу кўрсатувни сизга ҳам тавсия қиламиз.

Тафаккуримиз учун фойдали контент бўлишига аминмиз.
Ҳа айтгандай, мазкур кўрсатувнинг навбатдаги меҳмони устозимиз, таниқли шоир Носиржон ЖЎРАЕВ бўлдилар.


📆 Сешанба куни ⏰соат 16:15 📺“Ёшлар” телеканалида.


#мухлисдан
#аудиошеър

...Куз бўлдинг, тўкилдинг, кейин англадим,
Бирдан бўшаб қолди бахтли манглайим,
Афсус, бу қисматни ўзим танладим,
Қуёш чиқмайдими ортга бир марта!


✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ
🎤 Гулруҳ Эшонқулова

20 last posts shown.