Qamashi_24


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Қамаши туманида бўлаётган ҳодисалар, хабарлар, янгиликларни тезкор телеграм каналимизда кузатиб боринг!👈📷📺🔊

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


ТЕЗКОР: Китоб тумани ҳудуди карантинга олинди

Китоб туманида кронавирус билан касалланганлик бўйича гумонланиш ҳолати қайд этилгани, гумонланувчи кўплаб фуқаролар билан мулоқотда бўлганлиги муносабати билан ЭҲТИЁТ ЧОРАСИ СИФАТИДА туман ҳудуди тўлиқ карантинга ёпилди. Гумонланиш ўз тасдиғини топгунга қадар карантин талаблари кескин кучайтирилиб, кириш-чиқиш йўллари тўсилди. Автотранспорт ва пиёда ҳаракатланиш қатъий назоратга олинди.

Ҳурматли воҳамиз аҳли, вилоятимиз ҳокими Зойир Мирзаев ҳам бир неча бор Сиз азизларга мурожаат билан чиқиб, "Барча ҳудудлар учун белгиланган карантин қоидалари, хусусан, кўчада ниқобда бўлиш, жамоат жойларида масофа сақлаш, дезинфекция, шахсий гигиена сингари бир қатор қоидаларга “Яшил ҳудуд”да ҳам амал қилиш кераклигини унутманг!", дея таъкидлашларига қарамасдан мақсадсиз кўчада юриш ҳолатлар кўп кузатилмоқда.

Эркинлик ва имтиёзларни қадрига борида етайлик!

@Qamashi_24👈


Forward from: Nasafnews.uz | Rasmiy kanal
Қамашида ЙТҲ: 1 киши касалхонага тушди

👉 https://nnews.uz/?p=11032

Каналга уланиш: https://t.me/nasafnewsuz


Forward from: Qamashi tuman hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсинхон Худайберганов ва вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Қамаши туманидаги Давлат хизматлари марказининг фойдаланишга топширилган янги биносидаги шароитлар билан танишди.

👉t.me/kamashi24👈


Forward from: Qamashi tuman hokimligi
Ғалла ўрим-йиғими олдидан ўтказилган учрашувда комбайн операторларининг ҳар бирига нақд пул, ун ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

👉t.me/kamashi24👈


Аукционга марҳамат

Қамаши туман «Самарқанд» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 га ер участкасига "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК томонидан онлайн орқали 2020 йил 4-5 июнь кунлари аукцион ўтказилади.

Бўш ер участкасининг майдони 0,04(га). Танловга қўйиладиган участкалар сони 10 та.

Ер майдонидан фойдаланиш тартиби: 2-йил муддат ичида куриб фойдаланиш ва атрофини ободонлаштириш талаб қилинади.

Ер участкасининг бошланғич нархи 701 716 сўмни ташкил қилади. Гаров пули миқдори (50%) 350 858 сўм. Биринчи қадам баҳоси (5%) 35 085.80 сўмни ташкил қилади.

Батафсил маълумот e-auksion.uz сайтида. «E-IJRO AUKSION» ягона савдо майдончасида электрон аукционга катнашишга таклиф этамиз.Аукционда иштирок этиш учун электрон аризаларни қабул қилиш бошланди. Аукцион 2020 йилнинг 4-5 июнь куни соат 09-00 дан 18-00 гача ўтказилади.

Давлат хизматлари марказидан қўшимча маълумот олишингиз мумкин.

👉t.me/kamashi24👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Карантин сабаб 25 май тадбирлари ўтказилмаяпти. Барча битирувчиларга омад тилаймиз.

2018-2019 йил ўқув йили лавҳаларини ҳавола қиламиз

(61 мактабнинг бошланғич етакчиси Ахмедов Шоҳжаҳон тайёрлаган лавҳа)


Forward from: Qamashi tuman hokimligi
ТУМАН ҲОКИМИ ШЕРАЛИ САНАЕВНИНГ ҚАМАШИ АҲЛИГА РАМАЗОН ҲАЙТИ ТАБРИГИ

Азиз тумандошлар!

Сизларни, барча мўмин-мусулмонларни меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми – муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман.

Бир-биримизга меҳр ва эътиборли бўлиш, кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд кишиларга беғараз ёрдам бериш, яхшилик, сабру қаноат каби эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган бу байрамнинг маъно-мазмунини бугунги кунда бутун дунёда кечаётган пандемия даврида ҳар биримиз чуқур ҳис этмоқдамиз.

Рамазон амаллари ва ибодатларини чин юракдан адо этган отахону онахонларимиз, ака-укаларимиз, опа-сингилларимизга ҳамда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида фаол иштирок этаётган тадбиркорларимиз ва фермерларимизга яна бир бор чуқур миннатдорчилик билдираман.

Қадрли юртдошлар!

Барчангизни муқаддас Рамазон ҳайити билан яна бир бор табриклайман.

Халқимизнинг муборак Рамазон ойида қилган ибодатлари, эзгу ниятлари ижобат бўлсин!


ҚАШҚАДАРЁ – “Туппа-тузук ишлаб турган интернет Тошкентдан мутахассислар келиб кетгач, ўчди-қолди”
“Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Лойқасой ҚФЙ Сариқтепа қишлоғидан ёзмоқдамиз. Қишлоғимизда “Uzmobile” антеннаси ўрнатилган эди. Инетрнет 500 метр радиусда 4G режимида ишлаётган эди. Бу қишлоқ аҳли учун катта совға бўлди. Лекин хурсандчилигимиз кўпга бормади. Бирдан интернет сусайиб қолди. Интернет керак бўлганда, антенна олдига бориб ишимизни битказаётган эдик. Бир ҳафта олдин Тошкентдан мутахассислар келиб, антеннани текшириб кетди-ю, интернет умуман ишламай қолди. “Uzmobile” кампаниясидан интернетни яна аввалгидек ишлатиб қўйишини талаб қиламиз”.


Forward from: Qamashi tuman hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра мамлакатимизда 24 май Рамазон Ҳайити байрами куни сифатида нишонланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фатвоси билан масжидларда карантин даврида вақтинча жамоат намозлари тўхтатилганлигини инобатга олган ҳолда Рамазон ҳайити намозини ўқиш ҳам мўмин-мусулмонларнинг зиммасидан соқит бўлиши ҳамда ҳайит куни Қуёш терак бўйи кўтарилгандан кейин ўз хонадонларида тўрт ракатли нафл намози ўқишлари тавсия этилди.

Азиз ҚАМАШИЛИКЛАР, пандемия даврида Рамазон Ҳайити кунида санитария-гигиена қоидаларига янада қаттиқроқ амал қилиб, намозни уйда ўқинг, ижтимоий масофа сақлаб, ўзаро мулоқотдан чекланинг. Зеро, бир-биримизни асраш ҳам яхшиликдир.

Аллоҳнинг раҳмати ва барокати ёғилиб турган ушбу дамда, ихлосимиз ортиб турган лаҳзаларда дуо қилайлик. Она Еримизни офат-у кулфатлардан, бало-ю қазолардан ЎЗИ сақлаб, ҳаётимиз янада фаровон бўлсин.

Ж.Қосимов,
Қонунчилик палатаси депутати


Forward from: Daryo | Rasmiy kanal
Qamashi tumani hokimi homiladorlar daryodan zambilda olib o‘tiladigan, jin ko‘prikdan yiqilganlar esa nogiron bo‘lib qolayotgan qishloqqa bordi.

Batafsil — http://dy.uz/g77t7


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири матбуот котиби Санаев Фурқат Чориевич 1971 йил 21 майда Қашқадарё вилоятида туғилган.

1993-2019 йилларда “Халқ сўзи” ижтимоий-сиёсий газетасида турли лавозимларда меҳнат қилган.

2019 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official


Forward from: Қашқадарё эълонлари
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Президентга_Мурожаат

2 млрд сўм пул маблағларини Қарши давлат Университет раҳбарияти нима қилди.

Видеода айтилишича бази раҳбарлар томонидан бу пул маблағлари ўзлаштирилган.

❗️Расмий баёнотни кутамиз!

Каналга аъзо бўлинг ва Қашқадарёликларга қўшилинг👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoNDFfwtB9eH-8pmA


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Яшанг “брат” боракансизку. Э отангга раҳмат деб шунақаларга айтиш керак...

Aтрофдагилар саҳоватпешаликни қашқадарёликлардан ўргансин. Яккабоғ туманида “Садди Қовчин” номи билан танилган вилоятдошимиз “Сардоба фожиасида” жабр кўрган 10 та оилага уй қуриб бермоқчи👍👏@Qamashi_24👈


Forward from: Qamashi tuman hokimligi
Қамаши туман Санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимлари Сирдараё вилояти Оқолтин тумани “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинида дезинфекция ишларини олиб боришмоқда.

👉t.me/kamashi24 👈


Қамаши туман 4-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Қамаши туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби "Футбол" бўлими тарбияланувчиларининг масофавий онлайн ўқув-машғулотлари жараёни


Video is unavailable for watching
Show in Telegram




Forward from: E-AUKSION
Саptivа 92 млн.сўмлик нархда савдода

Батафсил:
https://e-auksion.uz/lot-view?7&lot_id=196225

👇Хабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


⚡️Мактаб имтиҳонлари бекор қилинди

Бу ўқув йилидаги мактаб имтиҳонлари каратин сабабли бекор қилинган. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилган.

Бу чора карантин ва кўпчилик ота-оналарнинг илтимосларини инобатга олиб қўлланган. Мактабларга ўқувчиларнинг йиллик баҳоларини ўқув йилининг 3 та чорак баҳолари асосида чиқариш тавсия этилган.

Шунингдек, kundalik.com тизими орқали тиришқоқлик билан ўқиган ўқувчиларни рағбатлантириш мақсадида 4-чоракдаги фақат ижобий баҳоларини ҳам йиллик баҳоларини ҳисоблашда инобатга олиш тавсия этилган.

👉 @Qamashi_xabarlar


Кредит олишда тадбиркорларга ўрнатилган барча чекловлар олиб ташланади

Аҳолининг истеъмол қобилиятини ошириш мақсадида истеъмол кредитларини бериш кенгайтирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 май куни тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Пандемия оқибатларини юмшатиш доирасида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурига ажратилган 1 триллион сўм кредит маблағларини қайтариш муддати узайтирилди. Шу боис, ушбу дастурни тўлиқ амалга ошириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 100 миллион доллар ресурс ажратилди.
Президентимиз маҳсулот, ускуна, хомашё ҳамда айланма маблағлар учун кредит олишда тадбиркорларга ўрнатилган барча чекловлар олиб ташланиши кераклигини таъкидлади. Марказий банкка кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик субъектларига кредитлар бериш шартларини соддалаштириш бўйича топшириқ берилди.
Маҳсулотларга талабни яратиш учун савдо фаолиятини рағбатлантириш, аҳолининг истеъмол қобилиятини ошириш мақсадида истеъмол кредитлари беришни кенгайтириш лозимлиги қайд этилди.

@Qamashi_xabarlar👈

20 last posts shown.

233

subscribers
Channel statistics