Qobiljon qori Odiljon o'ğli


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Kanalimzda Ustoz Qobiljon qori maruzalari va Qur'on tilovatlari.
Admin: Qobiljon qori shogirti
@akmaljonpulatovvv
rasmi kanalimiz:
https://t.me/Qobiljonqori

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter




КИБР-ҲАВО

Эй дўстим, Аллоҳ сени ва мени иршод этсин! Дунёвий ва ухровий хайрларга етишайлик. Билки, кибр-ҳаво фазилатларни йўқ қилади, разолатларни етаклаб келади. Кибр-ҳаво, кишининг насиҳат тинглашига ва одоб ўрганишпга монелик қилади, бу — сенинг разиллашишинг учун кифоядир, шунинг учун дерларки:

— Илм ҳаё билан кибр орасида йўқ бўлиб кетади. Пайғамбаримиз — Аллоҳнинг саломи устларига ёғилсин — буюрдилар:
— Қалбида заррача кибр бўлган киши жаннатга кирмайди.
— Ким либоси туфайли кибрланса, Аллоҳ унга назар солмайди.
Ҳикмат аҳли дерки:

— Кибр ила мулк доим бўлмас.
Аллоҳ ўз китобида кибрни фасод билан ёнма-ён зикр этиб, буюрди:
— Биз охират диёрини Ер юзида кибр ва фасод орзусига тушмайдиган кишиларга берамиз. (Бу оят Қуръони каримнинг ўзбекча таржимасида «Биз ўша охират диёрини ер юзида зулму-зўравонлик ва бузғунчилик қилишни истамайдиган кишилар учун қилурмиз» деб олинган). (Қасас сураси, 83 оят)
— Энди Ерда ноҳақ кибру ҳаво қилиб юрадиган, агар барча оят — мўъжизаларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмайдиган, Тўғри—Ҳақ Йўлни кўрсалар уни (ўзлари учун) йўл қилиб олмайдиган, агар залолат-нотўғри йўлни кўрсалар, уни иўл қилиб оладиган кимсаларни ўз оят-мўъжизаларимдан буриб юборурман (яъни англаб етмайдиган қилиб қўюрман). Бунга сабаб улар Бизнинг оятларимизни ёлғон деганлари ва у оятлардан ғофил бўлиб олганларидир». (Аъроф сураси, 146 оят)

Пайғамбаримиз (с.а.в.) билдирдиларки: Уч нарса ўлдириш хусусиятига эга:

1. Хасислик.
2. Ҳавойи нафсга берилувчанлик.
3. Кишининг ўз нафси билан гердайиши.

Амр ўғли Абдуллоҳ ривоят қилади: Аллоҳ Расули (с.а.в.) айтдиларки:
— Нуҳ алайҳиссалом ўлими олдидан икки ўғлини чақириб дедики:
— Сизга икки нарсани амр этиб, икки нарсани тақиқлайман.
1. Кибрланишни ва Аллоҳга эш-ўртоқ танишни тақиқлайман.
2. Ла илаҳа иллаллоҳ - Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ - жумласини айтишингизни ва буни қалбан тасдиқлашингизни амр этаман. Чунки бутун Осмонлар, Ер ва уларда мавжуд бўлганлар тарозининг бир палласига қўйилса, бу жумла эса бошқа палласига қўйилса, ҳеч шак-шубҳасиз, бу жумла бўлган палла оғир келади. Агар Осмонлар ва Ер бирга бўлса ҳам, «Ла илаҳа иллаллоҳ» уларнинг устига қўйилса, шак-шубҳасиз, уларни синдиради.
Яна сизга «Субҳаналлоҳ ва биҳамдиҳи» дейишни амр этаман. Чунки бу ҳар нарсанинг намозидир ва ҳар нарса унинг билан ризқланади.

Исо алайҳиссалом дерки:
- Аллоҳ китобини ўрганиб, бу дунёда ҚУТУРМАЙ яшаб ўтганлар (яъни гердаймай, бошқаларга зулм ўтказмай яшаган ва ўлганлар) нақадар бахтиёр кимсалардир!
Аблуллоҳ ибн Салом »- Аллоҳ ундан рози бўлсин - ўтин орқалаб олиб, растадан ўтиб кетаётган эди. Ундан — бунга эҳтиёжи бўлмагани ҳолда, нечун ўтин орқалаб юрганини сўрашганида, шу жавобни берган эди: ’ - Ўзимдан КИБРни йўқотмоқчиман (кўтариб отмоқчи-ман)!..
Қуртубий тафсирида, «Яна яширган зеб-зийнатлари билинсин учун оёқларини (эрга) урмасинлар!» (Нур сураси, 31 оят) мазмунидаги оят узра тўхталиб дейиладики:
— Хотинларнинг эркаклар диққатини тортиш учун солланиб юришлари, эркакларнинг ҳам кибр ва ҳаво ила оёқларини тақ-туқ ерга уриб юришлари ҳаромдир.

(Абу Ҳомид Ғаззолий)

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!👉 @Qobiljonqori


🌙Қутлуғ ойнинг яна бир улуғ куни бўлган «ЖУМА» ва муборак «ҚАДР» кечасига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!

🕋Мен учун энг яқин бўлган инсоним, қўшалоқ айёмингиз муборак бўлсин!
@Qobiljonqori
































"Qobiljon qori" Maruzalari

@Qobiljonqori


Рўза ва Қуръон бандани Қиёмат куни шафоат қилади. Рўза: "Эй Робб! Бу банда кундузи овқат ва шаҳватини мен сабабли тўхтатиб турган, мени унга шафоатчи қил", дейди. Қуръон: "Бу банда тунда уйқуни тўхтатган, мени унга шафоатчи қил", деса, бас у банда шафоат қилинади.
Имом Аҳмад ривояти.


@Qobiljonqori

20 last posts shown.

761

subscribers
Channel statistics