Рўзанинг руҳий ва маънавий фойдалари
Рўзанинг қатор руҳий ва маънавий #фойдалари бўлиб, бу ҳақда уламолар алоҳида асарлар ҳам битганлар. Улардан энг асосийлари қуйидагилардир:
• Рўзадор инсон ўз нафсини турли ҳойи ҳаваслардан жиловлаб, тана аъзоларини ҳаром ва гуноҳлардан сақлайди;
• Рўза сабаб банда Роббиси билан боғланади. Рўзадор киши Аллоҳни доимо ҳис қилиб туради. Бу эса киши қалбини поклаб, ундаги эзгу туйғулар ва самимиятни зиёда қилади;
• Рўза туфайли инсон шайтоннинг турли васваса ва ёмонликларидан сақланади;
• Рўза инсонни Аллоҳ таоло берган неъматларига шукр қилиш ва уларнинг қадрига етишга ўргатади. Зеро, Қуръони карим оятида шундай дейилган: “...ва шукр қилишингиз учундир” (Бақара, 185);
• Қуръон оятида “...шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз”, деб зикр қилинганидек, рўза инсонни тақвога, яъни моддий ва маънавий жиҳатдан сабр-тоқатли бўлишга ўргатади;
• Рўза кишини сабр-бардошли ва иродали бўлишга ундайди;
• Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳ наздида мушкдан ҳам хушбўйроқдир;
• Рўзадор инсонда раҳм-шафқат сифати кучаяди. У ихтиёрий оч қолиб, қавм-қариндош, бева-бечора ва камбағалларга нисбатан меҳр-шафқатли бўлиб, доимо уларга яхшилик қилиш кераклигини қалбан ҳис қилиб туради;
• Рўза туфайли Аллоҳ таоло рўзадорнинг гуноҳларини кечиради;
• Рўза тутган кишининг дуолари ижобат бўлади;
• Рўзадор Аллоҳнинг наздида фаришталар даражасига кўтарилади;
• Рўза дунё ва охират бахтига эришиш сабабидир;
• Рўзадорларга беҳисоб ажр-мукофотлар берилади;
• Рўза рўзадорни қиёматда шафоат қилади;
• Рўза бандани жаҳаннамдан сақловчидир;
• Рўзадорлар жаннатга унинг “Райён” номли эшигидан кирадилар.
Манба: Исломнинг беш устуни: рўза.
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
✔️ Улашинг | ✨ Qalbda_Islom🕌Allohga shukur🌙
Assalomu aleykum bizni kanalga xush kelibsiz🤗
Bizning kanalda maruzalar🎵🎶
Bizning kanalda iymonli videolar🎥
Bizning kanalda iymonli rasmlar📷
Murojat uchun👇
@asrorovafSizga xizmat kőrasatganimizdan xursandmiz
https://t.me/Sabr_Ya_Allah