"Фаровонлик ҳимоячилари"
Яман соҳилларидан ўтадиган кемалар хавфсизлигини таминлаш учун тузилган коалиция - "Фаровонлик ҳимоячилари" деб номланибди. Мақсад ва даъвоси бошқа-бошқа бўлган мунофиқ ғарб, ўзининг ғаразли ишларини доим чиройли номлар билан пардалаб келган. Масалан, Ироқда юз минглаб тинч аҳоли ёстиғини қуритган урушни "Ёвузлик ўчоғи"ни йўқ қилиш баҳонаси ва номи билан очилган. Ваҳоланки, урушга сабаб бўлган оммавий қирғин қуроллари топилмаган.
Яманлик озод инсонлар Ғазодаги қонли урушни тўхтатиш ва тинч аҳолига инсонпарварлик ёрдамини киргизиш талабида, исроилга алоқадор кемаларни Бобул-Мандаб бўғозидан ўтишини тўхтатиб қўйди. америка урушни тўхтатиш, тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва ҳақиқат томонда туриш ўрнига "Фаровонлик ҳимоячилари" номли коалиция тузиб, золимга тўсиб қўйилган йўлни очиб, исроил манфаатларини ҳимоя қилмоқчи. Иш шундай экан, унда миссияни "Зулмга ёрдам" "Қонхўрлик ҳимоячилари" ёки "Каламушлар тўдаси" каби асл мақсадга далолат қиладиган номлар билан аташ керак эмасми ?!