"Самарқанд ҲЭТК" АЖ Матбуот хизмати


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


/ УЙДА ҚОЛИНГ

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Улуғбек Мустафоев: “биз электр энергиянинг узилишидан эмас, аксинча, унинг сотилишидан манфаатдормиз”

➡️ http://uza.uz/posts/190040

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter






Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПҚ–2661-сонли қарорига мувофиқ, “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг Пайариқ тумани аҳолисини электр энергиясини янада яхшилаш мақсадида “Каттасайдов” МФЙга ТП 3784 га қўшимча 100/10 кВА ли, “Қумчуқ” ТП-3259 га қўшимча 100/10 кВАли ва 12 дона темир-бетон устунлари ўрнатилди. “Олмозор” МФЙ ТП-3332 га қўшимча 100/10 кВА ли трансформатор ва 18 дона темир-бетон устунлари ўрнатилди.
Бундан ташқари, “Навбаҳор” МФЙ ТП-3080 га қўшимча 100/10 кВАли трансформатор ўрнатилди.
“Самарқанд ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати






Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПҚ–2661-сонли қарорига мувофиқ, “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг Пастдарғом тумани аҳолисини электр энергиясини янада яхшилаш мақсадида “Арғон” МФЙга ТП 2577 га қўшимча 6/63 кВА трансформатори ўрнатилди.
“Самарқанд ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати


Энергетика вазири ўринбосари: “Свет” ўчганда ҳудудий диспетчерни сўкиш тўғри эмас, у йўқ нарсани бера олмайди”

Шерзод Хўжаевнинг сўзларига кўра, совуқ кунларда истеъмол каррасига ошади, аксарият уйлар, биноларда иситиш қолоқ даражада. Ҳамма электр иситкичларни ёқиши натижасида юклама кескин ортади. Бу эса тизимнинг дош бера олмаслигига олиб келади.

👉 https://kun.uz/28656377

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская


​​Маълумки, Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6038-сон Фармонига мувофиқ кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож одамларга кенг кўламли ижтимоий ёрдам кўрсатилди.
Бугунги кунда ушбу қарорга мувофиқ, “Самарқанд ҲЭТК” АЖ раҳбарининг ташаббуси билан Оқдарё туманига ҳам кам таъминланган оилаларга кўмак кўрсатилди.
Жумладан, “Мустақиллик” МФЙ да яшовчи фуқаро Раҳмонова Нафосат бугунги кунда ёлғиз она бўлиб туман хокимлигига ёрдам сўраб борган. Ёрдамда ҳозирги кунда электр энергияси бўйича бир қанча камчиликлари борлигини ва ушбу камчиликларни бартараф этиш учун амалий ёрдам сўраган. Бугунги кунга келиб Раҳмонова Нафосатга траверс, ҳисоблагич, 100 метлик сим тортилиб берилди.
Шунингдек, “З. М. Бобур” МФЙ да яшовчи фуқаро Ҳасанова Шоира ҳам уч нафар фарзанди билан ёлғиз аёл бўлиб туман хокимига электр энергияси бўйича унга ҳам траверс, 120 метр сим ва ҳисоблагич сўраган. Ўша заҳотиёқ ушубу камчиликлар бартараф этилди.


«12 минг сўмлик электр токи билан 300 км юради» — Ўзбекистонда Хитой электромобили синалмоқда

Тошкентдаги Қуёш энергияси халқаро институти Хитойнинг «Henan Suda» компанияси электромобилларини Ўзбекистон шароитида синаш ишларини олиб бормоқда. Шу мақсадда 2019 йилда 20 та электромобил, зарядлаш қурилмалари ва эҳтиёт қисмлари олиб келинган. (Видео)

Автомобилга 40 кВт қувватли генератор ўрнатилган. 5-6 секундда 100 км/с тезликка кўтарила олади. Энг юқори тезлиги эса 220 км/соат.

Аккумулятор тўлиқ қувватланса, 300 километргача ҳаракатлана олади. Хитойда бу автомобилнинг янги версияларини ҳам ишлаб чиқариш бошланган. Улар тўлиқ заряд билан 500-600 км узоқликка юра олади.

Уйда 220 волтли зарядлаш қурилмасида ёки 380 волтли катта зарядлаш стунциясида қувватлаш мумкин.

👉 Энергетика хабарлари














⚡️⚡️Самарқанд вилоятида электр энергиясидаги чеклов 1 соатдан ошмайди

Ушбу сўзлар айни пайтда ОАВ ходимлари иштирокида ўтказилаётган анжуманда вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ғанишер Маматқулов томонидан таъкидланди.

Анжуманда куз-қиш мавсумида аҳолини электр энергияси билан таъминлаш, АСКУЭ тизимини жорий этиш, электр узилишларини тезкор аниқлаш ва бартараф этишдаги янгиликлар борасида маълумотлар берилмоқда.

@Zarnews_uz


Forward from: Samarqand | Kun.uz
Самарқанд вилоятининг 25 фоизи ўтган тунда электр чироғисиз қолди

Ўзбекистон ва Туркманистон энерго тизимини боғлаб турган Л- 511 линияси жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 22:51 да фавқулодда ўчиши натижасида Ўзбекистон энерго тизимида 740 мКВ электр энергияси танқислиги юзага келди.

Бунинг оқибатида САОН автоматика тизими ишлади ва Самарқанд вилоятининг Л-Пенджикент, Л-ПТФ, Л-Булунғур 1,2, Анҳор, Хатирчи, Жума 110 кВ линиялари Дамариқ, Оқолтин, Меҳнат 35 кВли линиялари автоматик тарзда ўчирилди.

Самарқанд вилоятини 25% фоиз электр энергияси истеъмолчилари электр энергиясиз қолди.
Ушбу келтирилган ноқулайликлар учун “Самарқанд ҲЭТК” АЖ электр энергияси истеъмолчилардан узр сўради.

👉 Самарқанд хабарлари


Ўзбекистон ва Туркманистон энерго тизимини боғлаб турган Л- 511 линияси жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 22:51 да фавқулотда ўчиши натижасида Ўзбекистон энерго тизимида 740 мКВ электр энергияси танқислиги юзага келди. Бунинг натижасида САОН автоматика тизими ишлади. Самарқанд вилоятида Л-Пенджикент, Л-ПТФ, Л-Булунғур 1,2, Анҳор, Хатирчи, Жума 110 кВ линиялари Дамариқ, Оқолтин, Меҳнат 35 кВли линиялари автоматик тарзда ўчирилди. Бунинг натижасида Самарқанд вилоятини 25% фоиз электр энергияси истеъмолчилари электр энергиясиз қолди.
Ушбу келтирилган ноқулайликлар учун “Самарқанд ҲЭТК” АЖ электр энергияси истеъмолчилардан узр сўрайди.


Forward from: Гулзухра Сайдуллаева
"Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари" АЖ таркибида тайинлов амалга оширилди.

Маматқулов Ғанишер Абдукаримович - “Самарқанд худудий электр тармоклари” акциядорлик жамияти бош директори этиб тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари, Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори вазифасида ишлаб келган Ғанишер Маматқулов “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ раҳбари этиб тайинланди.

1976 йилда туғилган Ғ. Маматқулов 2007 йилда Тошкент молия институтини (сиртқи) тамомлаган.

Бунгача, Республика Микрокредит банки бошқаруви раиси, Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

“Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

20 last posts shown.

249

subscribers
Channel statistics