Давлат харидларини амалга оширишда коррупциявий омиллар, шунингдек ҳуқуқни тартибга солишдаги бўшлиқлар бартараф этилади
22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан
“Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда имзоланди.
Унда танлов ва тендер савдоларида
очиқлик ва шаффофликни таъминлашга катта эътибор қаратилган. Жумладан, харидларда савдо ғолибларини танлаш ва қарорларни қабул қилиш мезонларини ҳамда иштирок этиш шартларини белгилаш шартлари олдиндан очиқ эълон қилиниши белгиланди.
Энг яхши таклифларни танлаш, тендер жараёнларини электрон шаклга ўтказиш коррупциянинг олдини олиб, инсон омилини камайтиради ҳамда ушбу жараёнларни мониторинг қилишни осонлаштиради.
Эндиликда, давлат харидлари жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
● давлат харидларини режалаштириш;
● харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш;
● шартномани тузиш ва бажариш;
● давлат харидлари мониторинги.
Давлат харидлари жараёнида коррупциянинг олдини олишга қаратилган чекловлар, яъни иштирокчиларнинг яқин қариндошлари ижрочини танлаш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган тақдирда
иштирокчини давлат харидларида иштирок этишига йўл қўйилмаслиги акс эттирилган ва давлат харидлари ўтказилиши тўғрисидаги эълоннинг матнига иштирокчилар ўртасида
рақобатни чеклайдиган талабларни киритишга тақиқ қўйилган.
Давлат харидлари доирасида тузилган барча шартномалар тўғрисида маълумотларни жамлаш
Ягона реестр орқали амалга оширилиши ҳақидаги тартибот белгиланди.
Шунингдек, тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот давлат харидларининг электрон тизимида
3 иш куни давомида жойлаштириши шарт.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат харидлари соҳасида назоратни амалга оширади.
Facebook |
Twitter |YouTube| anticorruption.uz