Исломий фиқҳ академияси анжумани бошланди
Бугун, 20 апрель куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги пойтахтида энг нуфузли ташкилот –
Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилиши бошланди. Риёз шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда дунёнинг турли мамлакатларидан келган таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, етук экспертлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда халқаро исломий ташкилотлар етакчилари иштирок этмоқда.Хусусан, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Бош муфтийси, Йирик уламолар кенгаши раиси, Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академияси президенти Абдулазиз бин Абдуллоҳ Ол Шайх, Исломий фиқҳ академияси Бош котиби Абдураҳмон бин Абдуллоҳ аз-Зайд, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги халқаро Ислом фиқҳи академияси Бош котиби Қутб Мустафо Сону кабилар иштирок этмоқда.
ЎМИ Матбуот хизмати#safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi
Telegram I
Facebook I
Instagram I
Youtube I
xojabuxoriy.uz