Forward from: "Олтин водий" газетаси
ШАҲРИМИЗДА COVID-19 БИЛАН КАСАЛЛАНИШНИНГ ОХИРГИ ҲОЛАТЛАРИ 27 ИЮНЬ КУНИ ҚАЙД ЭТИЛГАН
Бугун шаҳримиз ҳаёти ва фаолиятини ёритадиган ахборот каналларида охирги 14 кун ичида Зарафшонда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари аниқланмаганлиги тўғрисидаги маълумот тарқалмоқда. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик назорат давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Атабековнинг баёнотига кўра, карантин бекор қилиниши (республика миқёсида) тўғрисидаги масала аниқланган охирги бемор касалхонага ётқизилганидан 14 кун ўтгандан сўнг кўриб чиқилади. Шу сабабли шахсий каналлар администраторлари (маъмурлари) аҳоли номидан Зарафшонни “сариқ” ҳудуд тоифасига ўтказиш ва ушбу тоифага тегишли аҳоли пунктларига рухсатномалар бериш талаби билан чиқишмоқда.
Сизга шуни маълум қиламизки, Зарафшонда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари аниқланмаганлиги тўғрисидаги маълумот ишончсиз ҳисобланади. Шаҳар эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссияси раиси ўринбосари О.Хакимов тақдим этган маълумотга кўра, Зарафшон шаҳрида коронавируснинг янги тури билан касалланишнинг охирги ҳолатлари (+3) 2020 йилнинг 27 июнида (яъни, 5 кун аввал) қайд этилган. Ушбу маълумотлар 2020 йилнинг 30 июнь куни “Олтин водий” газетасининг расмий саҳифаларида чоп этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати томонидан ушбу маълумотларни Навоий вилояти бўйича касалланишнинг ўсиш статистикаси (Зарафшон шаҳрига боғламасдан) сифатида берилган.
Зарафшонликлардан огоҳ бўлишларини, рўйхатдан ўтмаган манбалардаги маълумотларни расмий маълумотлар билан солиштиришларини, шунингдек шунга ўхшаш ахборот провокацияларига берилмасликларини сўраб қоламиз. Қайд этамизки, Зарафшондаги вазият тўғрисидаги расмий маълумотни шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ва “Олтин водий” босма нашри тақдим этади.
Шунингдек, эслатиб ўтамиз, карантин даврида “Олтин водий” газетасини (2 июль 2012 йилда 07-010-рақами билан рўйхатдан ўтган) Навоий шаҳридан Зарафшон шаҳрига етказиб бериш қийинчиликлари туфайли нашр таҳририяти обуначиларни Интернет тармоғидаги электрон платформаларда («Telegram», «Facebook»,«Одноклассники») хабардор этиб, ўз фаолиятини олиб бормоқда.
🗞@OltinVodiyGazetasi🗞