Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори билан содир бўлган ҳолат юзасидан Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидан жами 70 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинган. Ҳозирда ушбу фуқаролар Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги яқинларининг хонадонига ташриф буюрганлиги маълум бўлмоқда. Ушбу фуқароларнинг айни вақтда қаерда яшаётганлиги суриштирилмоқда. Агар сизнинг ёки қўшниларингиз уйига ташриф буюрган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидан келган меҳмонлар бўлса Маҳалла вакилларига хабар бериб қўйишингиз сўралади.
Ушбу хабарни тарқатишда ва Сирдарё вилоятидан ташриф буюрган аҳолини манзилли рўйхатини шакллантиришда амалий ёрдам беришингизни сўраб Зарбдор тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими.
Ушбу хабарни тарқатишда ва Сирдарё вилоятидан ташриф буюрган аҳолини манзилли рўйхатини шакллантиришда амалий ёрдам беришингизни сўраб Зарбдор тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими.