Forward from: КАЛБ КАЛИТИ
(дааоми)
Яратган, ўша сиз қарғаётган «ўғри»нинг қўли билан тақдирга битилган навбатдаги синов – вазифани берди. Бу вазифани тўғри ёки нотўғри ҳал қилиш эрки–ихтиёри ўз қўлингизда. Ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма, деган мақол бор. Ўғрилик боис ишхонада эҳтиёткор эмаслигингизни англаб етинг. Бесабрлигингизни тушуна олинг. Шу кичкина зарба туфайли бутун умр қилган яхшиликларингизни эсламоқдасиз, демак, қалбингизда миннат, таъма ҳисси мавжуд экан. Мана, кўрдингизми, ўша «ўғри» орқали Оллоҳ сизга қалбингиздаги хатоларни, камчиликларни англатмоқда. Ўғрига раҳмат айтинг, демоқчи эмасман, асло. Кичкина синов орқали сизга янги билим, тажриба бераётган Оллоҳга раҳмат айтинг–да, камчиликларингизни тузатишга киришинг.
Яхшиликларингизни таъма қилманг, эваз кутманг, зеро, уларнинг ажрини кейин оласиз. Эзгулик туфайли сиз ўзгаларга раҳм қилишни ўрганмоқдасиз. Аслида эса «олишдан» кўра «бериш» осонроқ, завқлироқ. Сизни берувчи эмас, олувчи, ўзгалар қўлига қаровчи, муҳтожга айлантирса, нима қилардингиз?! Оллоҳ жонимизни, онгимизни бойитиш учун бошимизга яхши–ёмон кунларни солади.
Сиз эса жонингизни, онгингизни ўнглаш ўрнига унга алам, ғазаб, нолиш, ношукурликни жойладингиз. Ҳар бир синов якунига қараб, навбатдагиси берилади. Сиз шу синовдан гангиб, «2» га бажаряпсиз.
Оллоҳ– буюк устоз, сизни ўзгартиролмаган синовни бошингизга қайтадан солиш қудратига эга.
Ўғрилик воқеаси билан келишиб, тўғрилаш имкониятини қидиринг. Ҳамкасбларингизга мурожаат қилинг. Улар ёрдам беришолмаса, қўлингиздаги тилла билакузукларни гаровга қўйинг.
Қалбингиз азобини шу йўллар орқали тўхтата оласиз.
Кароматхон анча вақт жим турди.
–Ҳаётхон,–деди оғир тин олиб,– гапларингиз тўғри, юпатади,
аммо уларга амал қилиш жуда оғир–да. Бировнинг касрига қизларимнинг сепига аталган билакузуклардан кечишим душвор…
– Астойдил меҳнат, тежамкорлик эвазига билакузукларни қайтариб олиш мумкин, лекин исёнингиз, аламу, нолишлар туфайли ҳаста бўлсангиз, жонингизга нима малҳам бўлади?..
Кароматхон зоҳиран маслаҳатларимни қабул қилгандек эди.
Муҳими, аёл Оллоҳ олдидаги бурчларимиз фақат намоз ўқиш, рўза тутиш эмас, балки, ҳисларимиз, хоҳиш–истакларимиз, фикрларимиз сифатини поклашдан ҳам иборат эканини англаб етди.
Энди у ҳар кунининг бир соатида намоз ўқибгина қолмай, қолган 23 соатини ҳам эзгулик, комиллик учун сарф қилса, ажаб эмас.
Кароматхоннинг қалбида алам эмас – шукур, ғазаб эмас – раҳм, исён эмас – таслим ҳисси пайдо бўлар, дея умид қиламан.
У билан хайрлашар эканман, Яратганга шукур айтаман.
Ҳар бир кун ибратидан илм ва билим топишимга мадад сўрайман.
ҲАЁТХОН ҚУРБОНОВА
(Дилафрўз Умарова кўчирди)