arabic.uz (hikmatlar)


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


11589. Фарзандларингизни (ўғил ва қизларингизни) ушбу ҳуқуқларга риоя этиш ва адо этишга чақириб тарбияланглар:

-Аллоҳнинг ҳаққи;
-Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақлари;
-Ота-она ҳаққи;
-Ишбоши, раҳбарларинг ҳаққи;
-Уламоларнинг ҳаққи;
-Ака-ука, опа-сингилларнинг ҳаққи;
-Қариндош уруғларнинг ҳаққи;
-Қўшнининг ҳаққи;
-Меҳмоннинг ҳаққи;
-Муҳтож ва фақирнинг ҳаққи;
-Мусулмон биродарнинг ҳаққи.

Ушбу ҳақларни сақлашса, уларга риоя қилишса бу уларнинг динларинг собитлиги ва аҳлоқларининг асосига айланади. Уларнинг буларга риоя қилишдаги кўп яхшиликлар бор экани билан хурсанд қилинг.

Бадр ибн Али Утайбий.

Изоҳ: Ҳақларга мисол ҳадиси шариф мазмунига кўра, Аллоҳнинг бандалардаги ҳаққи – уларнинг Аллоҳга ибодат қилишлари, Унга бирор нарсани ширк келтирмасликларидир. 

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


11588. Одамларнинг дунёдаги даража - манзилалари сизларни чалғитиб қўймасин. Қиёмат ушбу манзилалар тартибини ўз ўрнига қайтаради.

Аллоҳ таоло айтади: «Воқиъа воқеъ бўлганда… унинг воқеъ бўлишини ёлғонга чиқарувчи йўқдир. У ҳам пастлатувчи, ҳам кўтарувчидир», Воқиъа сураси, 1-3 -оятлар.

Аллоҳим, Сенинг карамли Юзинг билан жаннатдаги олий Фирдавсни сўраймиз. Аллоҳумма амийн!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


أصدر ملك أسبانيا فيليب الثاني (ت 1558م) قرارا بمنح جائزة لمن يأتي برأس مسلم سواء كان رجل أو امرأة اوطفل فتدفق المقاتلين والمرتزقه الاسبان والبرتغاليين على أرض غرناطة والبشرات وكل مكان فيه مورسكيين يبحثون
فقطع النصارى رؤوس 60 ألف مسلم، فيما يعرف بـ (حملة صيد الرؤوس) فكانت من أعظم المآسي على مسلمي الأندلس بتلك الفترة التي امتدت حتى 1570م بزعامه دون خوان (يوحنا) النمساوي..

Қонли тарих

🔹(1492 йилда Андалус қулаганидан сўнг) Испания қироли Филип II (1558 йили вафоти) эркакми, аёлми ёки ёш болами фарқи йўқ, мусулмоннинг бошини келтирганга мукофот тайин қилинган қарорни эълон қилган эди. Мамлакатга испан ва португал ёлланма қотиллар ёпирилиб кетган эди. Ғарнота ва ал Башрот ҳудудларида морисклар (насронийлар қўл остида қолиб кетган мусулмонлар)ни излаб топишлар амалга оширилган эди.
Ўшанда насронийлар 60.000 мусулмоннинг бошини олган эдилар. Бу иш тарихда "ҳамлату сойдир руус" - "Бошлар ови компанияси" деб ном олган. Бу иш ўша даврда Андалус мусулмонлари бошига тушган энг улкан мусибатлардан бўлиб, бу қатлиомлар Дон Хуан Австриялик раҳбарлигида 1570 йилгача чўзилган эди.

🔻Изоҳ: Баъзи манбаларда айтилишича, 1570 йилда Испания қироли Филипп иккинчи Андалусдаги эркакларнинг бошини кесиб аёлларига эга чиқиш ҳақида буйруқ чиқаради. Дон Хуан Австриялик номли қўмондон испан қўшинларига кимки Андалуслик эркакми, аёлми ёки ёш болами, унинг бошини олиб келса 20 уқийя олтин ваъда қилади. Испания тарихий манбаларида кесилган бошлар миқдори зикр қилинган. Унинг 50 минг билан 60 минг орасида бўлганлиги айтилади.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Тадаббур

☪️ 11587. Аллоҳ таоло айтади: “Биз ер юзидаги нарсаларни уларнинг қайсилари гўзалроқ амал қилишини синаш учун зебу зийнат қилиб қўйганмиз”, Каҳф сураси, 7 – оят.

Аллоҳ таоло бизга хабар берадики: У зот ер юзида барча нарсалар: лаззатли таом ва ичимликлар, яхши маскан, уйлар, дарахтлар, анҳорлар, экинлар ва мева ҳосиллар, гўзал манзаралар, ажойиб боғлар, ёқимли товуш, оҳанглар, ажабтовур тасвир, кўринишлар, олтин, кумушлар, отлар ва туялар ва бошқа кўплаб нарсаларнинг яратди. Шу билан бирга, Аллоҳ таоло буларнинг барчасини дунё зийнатлари кўринишида, ҳамда фитна ва имтиҳон учун барпо қилди.
Ҳамда бандаларининг қайсилари Бизнинг тоатларимизда гўзал амал қиладилар ёки қайсилари маъсиятлар билан ёмон амаллар қилишларини синаш ва ҳар икки тоифани қилган амалларига яраша мукофотлаш ёки жазолаш учун бунёд қилди. Шу билан бирга, Аллоҳ таоло мазкур яратган нарсаларни фоний ва йўқ бўлиб, ўтиб кетувчи нарсалар қилди.

🔹Изоҳ: Ер юзидаги ҳамма нарса беш кунлик дунёнинг зебу зийнати, холос. Ҳеч бири боқий эмас. Ана ўша зебу зийнатлар – бандалардан қай бирлари уларга берилиб, йўлдан озадилар-у, қай бирлари уларни ўткинчи матоҳ билиб, яхши ишлар кетидан қолмай юрадилар – синаш учун қилингандир. Қайси бир банда бу дунёнинг зебу зийнатларига берилса, унинг қалбида, фикрида ва нафсида охиратдан уни тўсиб турадиган парда ҳосил бўлади. Натижада у охиратни бутунлай унутиб, дунёга берилиб кетади. (“Хислатли ҳикматлар шарҳи”дан)

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


11586. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам топиб олинган тилло ёки кумуш ҳақида сўралди. У зот: «Унинг идиши ва боғичини танит. Сўнгра бир йил кут. Агар эгасини топмасанг, уни ишлатиб юборавер. Бас, у сенинг ҳузурингда омонатга қўйилган нарсадек бўлиб қолсин. Агар қачон бўлса ҳам бир кун талаб қилувчиси келса уни анга адо эт», дедилар. Имом Муслим ривоят қилган.

🔹Изоҳ: Демак, йўқолган нарса, эгасини кутиш учун таъйин қилинган вақтдан кейин ҳам топиб олувчи кишининг мулкига айланиб қолмас экан. Қачон эгаси пайдо бўлса, унга тўлаб бериш керак бўлар экан. Аммо садақани тасдиқласа, савобини олади.
Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким йўқолган нарсани танитмай ўзиники қилиб олса, залолатга кетувчидир», дедилар».

Имом Муслим ва Аҳмад ривоят қилган.

@
arabicuz

iOS | Android

Ins
tagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


11585. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ:
Зуҳд – охиратда фойда бермайдиган нарсаларни тарк қилиш.
Вараъ – охиратда зараридан қўрқиладиган нарсаларни тарк қилишдир", дедилар.
Яна: "Қалб шаҳватларга боғланса унда зуҳд ҳам, вараъ ҳам тўғри бўлмайди”, дедилар.

“Фавоид” китобидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube




Тарих сўзлаганда

مخطوط لكتاب "التصريف لمن عجز عن التأليف" في الطب والممارسة الطبية للأندلسي "المولود بمدينة الزهراء بقرطبة" أبو القاسم الزهراوي (ت. ١٠٠٩ م) تم الفراغ من هذه النسخة في عام ٦٣٢هـ/١٢٣٤م.

من مقتنيات دير الساكرومونتي بغرناطة.

☪️Қуртубанинг Мадинатуз Заҳро шаҳрида туғилган андалуслик олим Абул Қосим Заҳровий (1009 йилда вафот этган) нинг тиббиёт ва тиббиёт амалиётига оид "Ат-тасрифу лиман ъажаза ъанит-таълиф" асарининг қўлёзмаси. Асарнинг ушбу нусхаси ҳижрий 624/милодий 1234 йилда ёзиб тамомланган.

Гранада (Ғарнота)даги Сакрамонте ибодатхонаси коллекциясидан.

🔹Изоҳ: Заҳровийнинг қаламига мансуб «ат-Тасриф лиман ъажаза ъанит таълиф» китоби улкан қомусий қўлланма бўлиб, у 30 жилддан иборатдир.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok |


Тарих ва ҳақиқат

🕌 Агар Аллоҳ таоло Қуръони каримда Фиръавни фош этиб қўймаганида эди, бугун биз "ирҳабий, бузғунчиларни таъқиб этаётиб денгизда ғарқ бўлган фидойи" Фиръавннинг қаҳрамонлигини дарс қилиб ўтаётган бўлардик...

▪️Изоҳ: Аллоҳ таоло айтади: "Ва Бану Исроилни денгиздан ўтказдик. Бас, Фиръавн ва унинг лашкарлари зулм ва тажовуз ила уларни таъқиб этдилар. Ниҳоят, унга ғарқ бўлиш етганида: «Бану Исроил иймон келтирган Зотдан ўзга Илоҳ йўқлигига иймон келтирдим ва мен мусулмонларданман», – деди. Эндими?! Олдин исён қилган ва бузғунчилардан бўлган эдинг-ку?! Бугун сени баданинг-ла қутқарамиз. Токи ўзингдан кейингиларга оят (ибрат) бўлгин. Албатта, кўп одамлар оятларимиздан ғофилдирлар", Юнус сураси, 90-92-оятлар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok |


11584. Ал-Ижлий (Иброҳим ибн Адҳам)

Тўлиқ исмлари Иброҳим Адҳам ибн Мансур Ижлий Тамимий Балхий, Абу Исҳоқ бўлиб машҳур зоҳиддирлар. У зотнинг отаси Балхнинг катта бойларидан бўлган. Оталари бойиб кетгач, Бағдодга кетадилар. У киши ҳосил йиғиб-териш ишлари билан шуғулланар, боғларга эгалик қилар, уларни ташиш, меваларни тартиблаш, дон-дунларни янчиш ишлари билан машғул бўларди. У сафарларда румлик аскарлар билан тўқнашувлар ҳам бўлиб турарди. Бир куни Иброҳим Адҳамнинг ёнларига оталарининг бир қули ўн минг дирҳам билан келди ва оталарини Балхда вафот этгани хабарини берди. Яна у зотга катта мол-мулк мерос қолганини ҳам етказди. У зот ўша қулни озод қилиб юбордилар ва дирҳамларни унга ҳадя қилдилар. Оталаринг мол-мулкига эътибор бермадилар”.

Абдуллоҳ Сирожуддиннинг “Тақаррубу илаллоҳ” асаридан.

Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


11583. Илм талаби одобларидан

Илм талаб қилиш энг олий қурбатлардан ва афзал ибодатлардан. У анбиёлар йўли, набийлар ва солиҳлар меросидир. Ким уни ҳосил қилса, ўзлаштирса энг олий мақомотларга ноил бўлади ва энг олий даражаларга кўтарилади.

Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


11582. Китобни болалар каби фақат қизиқишга ўқиманг. Ёки оптимистлар каби фақат таълим мақсадидагина ўқиманг.

Китобни ҳаётингизни қутқариш, нажот учун ўқинг
.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


11581. “Ва сабрлиларга хушхабар бер”, Бақара сураси, 155-оят.

🔹Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ортингизда сабр кунлари бор. У кунларда сабр қилиш қўлида чўғни тутиб туриш каби бўлади. У кунларда динига амал қилувчилар учун эллик кишининг ажри бор” дедилар. Шунда саҳобалар “Ўзларидан эллик кишиними, ё Расулуллоҳ?” дедилар. У зот “Сизлардан эллик кишини” дедилар. Имом Аҳмад ривояти.

🔹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматим фасодга учраганда суннатимга амал қилган кишига юзта шаҳиднинг савоби бордир” дедилар.
Бошқа бир ривоятда, “Битта шаҳиднинг савоби бордир”, деганлар. Имом Табароний ривояти. 

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


11580. Илм талаби одобларидан (ният)

Зарнужий деди: “Мутааллим – таълим олаётган киши илм талаб қилишда (аввало) Аллоҳ таолонинг ризоси, охират ҳовлисини, ўзидан ва бошқалардан билимсизликни кетказишни, динни ёйишни ва Исломни боқий этиш, мустаҳкамлашни ният қилмоғи лозим. Исломнинг мустаҳкамлиги, боқийлиги илм билан бўлади. Чунки зуҳд ва тақво жаҳолат билан тўғри бўлмайди. Шунингдек, у мутааллим ақл неъматига ва жисм саломатлигига шукрни ният қилиши лозимдир”.

Доктор Салоҳ Абулҳож.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


11579. Яшашинг, турмуш тарзингни бойларники билан солиштиришдан аввал ибодатларингни тақводор инсонларнинг ибодатлари билан солиштиргин.
Дунё фоний (йўқ бўлиб, ўтиб кетувчи)дир...
Охират эса боқий (абадий, доим турувчи)дир...

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


11578. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Суннатдаги қасд, эҳтиёткорлик бидъатдаги ижтиҳоддан афзалдир”, деди.

“Сунани Доримий”дан.

🔹Ҳасандан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Суннатдаги озгина амал бидъатдаги кўп амалдан яхшидир...», дедилар».

Изоҳ: Ҳар бир амал, албатта, суннати набавийяга мувофиқ қилиниши керак. Бидъат амалнинг нафақат фойдаси бўлмайди, балки у гуноҳ бўлади, беҳуда кетади. Кам бўлса ҳам, оз бўлса ҳам, кичик бўлса ҳам суннатга мувофиқ амал қилиш, бидъатга зинҳор яқинлашмаслик керак.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Тадаббур

📖 "Албатта, у азиз Китобдир. Унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам ботил келмас. У ўта ҳикматли, ўта мақталган Зот томонидан нозил қилингандир", Фуссилат сураси, 41, 42 - оятлар.

Нарсаларни ташлаб қўйилса, улар сўлиб, қуриб қоладилар. Фақат Қуръон ундай эмас. Унинг қироатини ташлаб қўйсанг, ўзинг сўлиб қоласан...

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

11k 1 155 196

11577. “Кимгаки Аллоҳ нур бермаса, унинг учун нур бўлмас”, Нур сураси, 41-оят.

🔹Изоҳ: Чунки Аллоҳнинг нуридан бошқа нур йўқдир. Шунинг учун Аллоҳнинг нуридан маҳрум бўлган кофир ва мунофиқлар қат-қат зулматлар остида қолган киши кабидирлар. Ҳолбуки, улардан бошқа барча мавжудот бу зулматлардан йироқда нурга кўмилиб, Аллоҳга ибодат қилиб, тасбеҳ айтмоқдалар.
Аллоҳ таолонинг Ўзи барчамизнинг қалбларимиз ва сирларимизни мунаввар айласин!
(“Хислатли ҳикматлар шарҳи”дан).


@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


11576. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч бирингизнинг амали асло нажот бера олмайди», дедилар. «Сизга ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. У зот шундай дедилар: «Менга ҳам, агар Аллоҳ раҳмат билан ўрамаса», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

Амалингга маҳлиё бўлиб қолма! Амалинг Аллоҳнинг сендаги ҳаққига нисбатан жуда камдир. Аллоҳим, амалимни эмас, Сенинг раҳматингни сўрайман!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


11575. Абдуллоҳ ибн Муборак бир кишидан, у Молик ибн Динордан ривоят қилади, у деди: “Ҳасан Басрийдан олимнинг уқубати, жазоси ҳақида сўрадим. У зот: “қалбнинг ўлишида”, деди. “Қалбнинг ўлиши нима?”, дедим. Ҳасан Басрий: “охират амали билан дунёни талаб қилиш” деб жавоб берди.

“Тариху ибн Мухарриз” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

20 last posts shown.