Пандемия шароитида ҳар бир мактаб биносини карантин қоидалари ва талабларига қатъий амал қилган ҳолда ўқув жараёнларига тайёрлаш юзасидан, бунинг учун секторлар ҳудудларидан биттадан мактаб танлаб олиниб, ўқув семинарлар ўтказиш белгиланди. Шунга кўра Наманган вилояти бўйлаб жами 48 та умумтаълим мактабида ана шундай семинарлар ўтказиш режалаштирилган бўлиб, шундай семинарлардан бири Наманган шаҳридаги 82-умумтаълим мактабида ташкил этилди. Карантин қоидаларига риоя этган ҳолда санитария қоида ва меъёрлари (СанПин) талаблари асосида мактабда таълим жараёнларини самарали йўлга қўйиш, оқилона иш ташкил этиш, бу борада эътибор қаратиладиган жиҳатлар, хусусан, ўқувчилар томонидан ижтимоий масофа сақлаган ҳолда ўқув биноларига кириш, синф хоналарни мунтазам дезинфиеция қилиш, синфхоналарни тез-тез шамоллатиш, ўқувчиларнинг тиббий ниқоб ҳамда ансисептик воситалардан мунтазам фойдаланишларини доимий назорат қилиш ва таълим жараёнига оид долзарб масалаларда батафсил сўз юритилиб, тушунчалар берилди. Наманган шаҳар ҳокими сектори ҳудудидаги 18 та умумтаълим мактаблари директорлари, илмий бўлим мудирлари иштирок этган мазкур семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А. Иноятов, вилоят ҳокимининг ўринбосари П. Маткаримов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Н. Мусаев, вилоят ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари Б. Таджиев, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими О. Йўлдошев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи В. Ражапов, вилоят ХТХТМОМ директори И. Раҳимов иштирок этдилар.