ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИДАГИ МАКТАБЛАР ФАОЛИЯТИНИ БОРИБ КЎРДИ
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Навоийдаги халқ таълими тизими, ютуқ ва камчиликлар билан танишди. Вазир ташрифи чоғида туман ва шаҳарлардаги мактабларни ҳам бориб кўрди.
Жумладан, вазир Навоий шаҳридаги Беруний номли нодавлат таълим муассасаси ҳамда табиий фанларга ихтисослашган Қоракўл мактабида яратилган имкониятларни кўздан кечирди. Шунингдек, Кармана, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Хатирчи туманларидаги мактабларда педагоглар билан учрашиб, таълим сифатини янада ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Шундан сўнг Шерматов вилоят ҳокимлигида шаҳар ва туман ҳокимлари, тегишли масъул мутасаддилар билан соҳадаги муаммоларни бартараф этиш, эришилган ютуқларни оммалаштириш юзасидан видеоалоқа орқали мулоқот ўтказди.
Йиғилишда вилоят ҳокими Қобил Турсунов ҳам иштирок этиб, айрим таълим муассасаларида лоқайдлик ва эътиборсизлар ҳам учраётганини таъкидлаб ўтди.
👇👇👇
http://t.me/aziz_aslanovich