Азизбек Абдувалиев

@azizbek_abduvaliyev Like 0
Is this your channel? Confirm ownership for additional features

Daryo.uz мухбири Азизбек Абдувалиевнинг Телеграм канали
Channel's geo & Language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs


Channel's geo
Uzbekistan
Channel language
Uzbek
Category
Blogs
Added to index
21.02.2020 12:18
advertising
TGAlertsBot
Monitoring of keywords in channels and chats
TGStat Bot
Bot to get channel statistics without leaving Telegram
Telegram Analytics
Subscribe to stay informed about TGStat news.
454
members
~232
avg post reach
~901
daily reach
~5
posts per day
51.1%
ERR %
16.63
citation index
Forwards & channel mentions
125 mentions of channel
50 post mentions
333 forwards
CHortoq_24
27 Sep, 18:49
Uychilikmiz 🇺🇿
26 Aug, 14:47
VODIYLIKLAR
26 Aug, 14:44
VODIYLIKLAR
26 Aug, 14:44
VODIYLIKLAR
26 Aug, 14:43
ZAFAR YOʻLI
24 Jul, 04:56
Namanganlik bloger
13 May, 16:41
Channels quoted by @azizbek_abduvaliyev
TentakMinds
13 Oct, 07:27
platforma.uz
6 Oct, 07:37
TentakMinds
6 Oct, 07:11
KUNDALIK
4 Oct, 19:11
davletovuz
4 Oct, 05:07
UzA | Tezkor xabarlar
2 Oct, 12:03
UzA | Tezkor xabarlar
2 Oct, 12:03
UzA | Tezkor xabarlar
2 Oct, 12:03
davletovuz
30 Sep, 04:28
davletovuz
24 Sep, 17:51
Huquqiy axborot
22 Sep, 16:43
davletovuz
15 Sep, 09:02
Mubashshir Ahmad
13 Sep, 19:01
Xushnudbek.uz
2 Sep, 07:21
Геосиёсат
30 Aug, 16:16
Геосиёсат
29 Aug, 09:19
Rasul Kusherbayev
25 Aug, 14:54
Sherzod Shermatov
25 Aug, 08:24
UzA | Tezkor xabarlar
24 Aug, 21:27
Huquqiy Axborot
23 Aug, 08:00
davletovuz
20 Aug, 08:11
davletovuz
14 Aug, 08:35
Recent posts
Deleted
With mentions
Forwards
“Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди

Фармонга мувофиқ, 2020–2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ҳамда асосий йўналишлари тасдиқланди.

Асосий йўналишлар қуйидагиларни назарда тутади:

2025 йилгача давлат мактабгача таълим тизимида ўзбек тилли гуруҳлар қамровини 72 фоизга, 2030 йилгача эса 80 фоизга етказиш;

2030 йилгача мактабларда ўқув йиллари учун таянч ўқув режаларида она тили фанини ўқитиш кўламини ҳафтада 84 соатдан 110 соатгача ошириш;

ОТМда ўзбек тили кафедралари сонини 2025 йилгача 120 тага, 2030 йилгача эса 140 тага етказиш;

лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида “Ўзбекистон миллий қомуси” жилдларини нашр этишни босқичма-босқич кўпайтириш;

2020 йилда ўзбек тилининг луғат бойлигини оширувчи 15 та лингвистик, соҳавий-терминологик, изоҳли луғатлар яратиш;

телерадиоканаллар сухандон-бошловчиларининг ўзбек адабий тилидаги нутқ маданиятини оширувчи қайта тайёрлов курсларида ўқитиш тизимини жорий этиш ва қамровни 2030 йилгача 100 фоизга етказиш;

2025 йилга қадар давлат тилида соҳавий иш юритиш ҳужжатларининг ягона электрон намуналарини ва улардан фойдаланиш учун 14 та онлайн дастур ишлаб чиқиш, 2030 йилгача эса ушбу кўрсаткични 25 тага етказиш;

дастурий маҳсулотларнинг ўзбекча иловалари ва электрон луғат дастурларини яратиш;

хорижликлар учун ўзбек тилини ўргатувчи дастурлар яратиш;

2030 йилгача хорижий ОТМда ўзбек тилини ўргатувчи марказлар сонини 17 тадан 60 тагача кўпайтириш.

2021 йил 1 апрелдан раҳбар кадрларнинг давлат тилида расмий иш юритиш даражаси аниқланади ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш бўйича даража сертификатлари жорий этилади.

Ўзбек тилидаги мавжуд луғатлар асосида узлуксиз таълимнинг барча турлари учун ўқув луғатлари яратилади.

Шунингдек, ўзбек тилидан жаҳоннинг етакчи хорижий тилларига ва хорижий тиллардан ўзбек тилига таржима қилувчи компьютер дастури яратилади.
Read more
21 октябрь дам олиш куними?

Меҳнат кодексига кўра, қуйидаги кунлар байрам (ишланмайдиган) кунлари ҳисобланади:

1 январь – Янги йил;
8 март – Хотин-қизлар куни;
21 март – Наврўз байрами;
9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябрь – Мустақиллик куни;
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь – Конституция куни;
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.

✅ “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун (10.04.2020 йил, ЎРҚ–615-сон)га кўра, 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланган, ушбу кун дам олиш куни ҳисобланмайди.
Read more
Ўзбекистонда 16 ёшдан машина бошқаришга рухсат бериш таклиф қилинди

«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистонда 16 ёшдан автомобиль бошқаришга рухсат бериш ҳақида петиция жойлаштирилди.

«Ўзбекистонда ўн олти ёшдан автомобиль бошқаришга рухсат бериш керак. Аксарият хорижий давлатларда автомобиль бошқаришга ўн олти ёшдан рухсат берилган. Бу орқали мактабнинг катта синф ўқувчиларини иш билан таъминлаш мумкин бўлади. Агар ўқувчиларнинг бандлигини таъминласак, улар орасидаги жиноятчиликни камайтиришга ҳам эришамиз.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистонда ўн олти ёшдан автомобиль бошқаришга рухсат беришни таклиф қиламиз», — дейилади петицияда.

Якунланишига 85 кун қолган мазкур петицияни ёқлаб ҳозирда 230 киши овоз берган, 276 киши эса қарши чиққан.

Петиция остига қолдирилган изоҳлардан кўриш мумкинки, кўпчилик автомобиль бошқариш ҳуқуқини 16 ёшдан эмас, балки янада кўтаришни таклиф қилган.

«Яхшиси 21-22 ёшга кўтариш керак деб ҳисоблайман. 18 ёш бу жуда эрта», — дея изоҳ қолдиради фойдаланувчилардан бири.
Read more
Бугун Наманган вилояти пахта тайёрлаш йиллик режасини бажарди

Фарғона, Андижон ва Хоразм вилоятларидан сўнг, мамлакатда тўртинчи бўлиб. Наманган вилоятида 201 минг тоннадан ошиқ хирмон кўтарилди.

Айтишларича, Наманганда бундан қарийб 50 йил аввал, 1971 йили шундай натижа қайд этилган, 22 октябрь куни режа тўлган экан.

Мингбулоқ, Учқўрғон, Норин каби туманларимизда ҳали биринчи терим пахта турибди. Баракасини берсин!
Read more
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тошкент шаҳрида Алишер Навоий номидаги ижод мактаби ташкил этилади

“Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2021 йилда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланади.

Қарорга кўра:

А.Навоийнинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ва оммалаштиришга улкан ҳисса қўшган мамлакатимиз ва хорижий давлатлар фуқароларини ҳамда илмий-ижодий муассасаларини тақдирлаш мақсадида Алишер Навоий ордени таъсис этилади;

хорижий давлатларда сақланаётган А.Навоий қаламига мансуб ва у яшаган даврга оид қўлёзмаларнинг факсимиле нусхаларини мамлакатимизга олиб келиш чоралари кўрилади;

2020-2021 йиллар давомида А.Навоийнинг қўлёзмалари асосида шоир асарларининг мукаммал илмий нашри яратилади;

А.Навоий ҳаёти ва ижодий меросини тадқиқ этиш бўйича илмий тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ илмий лойиҳалар танлови эълон қилинади;

2021 йил охирига қадар Ўзбекистон Миллий кутубхонасида А.Навоий асарлари ҳамда навоийшунослик фани бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотларнинг электрон платформаси яратилади;

Алишер Навоий асарларини узлуксиз ўқитиш концепцияси ишлаб чиқилади ҳамда 2021/2022 ўқув йилидан барча таълим муассасаларида шу асосда ўқитиш йўлга қўйилади;

2021 йилда Тошкент шаҳрида Алишер Навоий номидаги ижод мактаби ташкил этилади;

2021 йил ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Навоий шаҳрида “Алишер Навоий ижодий меросининг башарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилади;

✅ “Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Read more
Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда айтилган муҳим гаплар:

➖ Халқ таълим вазирлигига бюджетдан ажратмалар 16 фоизга оширилади. Мактабларни тезкор интернетга улаш бўйича биринчи марта бюджетдан 100 миллиард сўм, жиҳозлашга 200 миллиард сўм йўналтириш назарда тутилмоқда;

➖ илм-фанни ривожлантириш концепцияси доирасида келгуси йили инновацион ривожлантириш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига бюджетдан 2 баравар кўп маблағ ёки 100 миллиард сўм ажратилади;

➖ соғлиқни сақлаш соҳасига қарийб 20 триллион сўм, шундан коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун 3 триллион сўм ҳамда дори-дармон харидига 1,8 триллион сўм белгиланиши кўзда тутилган;

➖ илк бора онкогематологияга қарийб 90 миллиард сўм ажратилмоқда;

➖ келгуси йилда биринчи марта гемодиализга муҳтож касалларга тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини 100 фоизга етказиш учун 130 миллиард сўм йўналтирилади;

➖ келгуси йил 1 январдан ягона ижтимоий реестрни барча ҳудудларда ишга тушириб, ижтимомий нафақалар ажратиш тизимини тўлиқ автоматлаштириш зарурлиги қайд этилди;

➖ Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳамда Жамоат ишлари жамғармасига 250 миллиард сўмдан маблағ йўналтириш режалаштирилган;

➖ келгуси йили чин етим болаларни уй-жой билан таъминлаш учун бюджетдан биринчи маротаба 30 миллиард сўм ажратилиши белгиланган;

Бундан буён харажатлар таркиби ва натижадорлиги давлат идораларининг расмий сайтларида эълон қилиш тартиби жорий қилинади ва бунга амал қилмаган раҳбарларга жарима қўлланилади. Буни Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий кенгашлар назорат қилади.
Read more
Шавкат Мирзиёев: Замон ўзгаряпти, талаб ўзгаряпти - ҳар бир дақиқа ғанимат.
Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири этиб тайинланди

Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Тоҳиржон Рапиқов Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири этиб тайинланди.

У Вазирлар Маҳкамасида аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятини бошқаради. Тоҳиржон Рапиқов мазкур лавозимда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманига ҳоким этиб тайинланган Ботир Тоғаевнинг ўрнини эгаллади.

Т. Рапиқов 1974 йилда Чуст туманида туғилган. 1996 йилда Наманган саноат-технология институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1996 йилда Чуст тумани агрохизмат уюшмаси мутахассислигидан бошлаган. 1997—2000 йилларда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси етакчи ва бош мутахассиси, 2000—2005 йилларда статистика бўлими бош мутахассиси ва бошлиғи, 2005—2007 йилларда туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

2007—2009 йилларда Наманган вилояти ҳокимлигининг ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари, 2009—2016 йилларда Янгиқўрғон тумани, 2016—2019 йилларда Мингбулоқ тумани ҳокими бўлган.

Тоҳиржон Рапиқов 2019 йилдан ҳозиргача Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Read more
Ўзбекистон Бош вазири Қирғизистон Бош вазири этиб тайинланган Садир Жапаровни табриклади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Садир Жапаров номига Қирғиз Республикаси Бош вазири этиб тайинлангани муносабати билан табрик йўллади.

Табрик мактубида Қирғиз Республикаси Бош вазири Садир Жапаровга ўзаро манфаатли ҳамкорликни барча йўналишларда кенгайтиришига, шунингдек, мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаати учун стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашига умид билдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот хизмати.
Read more
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиққанини эълон қилди

У қирғиз халқига мурожаат қилиб, мамлакат яхлитлиги барча нарсадан устунлигини таъкидлади.

“Азиз ватандошларим! Мен учун Қирғизистонда тинчлик, мамлакат яхлитлиги, халқимизнинг бирлиги ва жамиятдаги осойишталик ҳамма нарсадан устундир. Мен учун ҳар бир ватандошимизнинг ҳаётидан азизроқ нарса йўқ.

Мен Қирғизистон тарихида қон тўкиб, ўз фуқароларига ўқ узган президент сифатида қолишни истамайман. Шу сабабли истеъфога чиқишга қарор қилдим», - дейилади Жээнбековнинг мурожаатида.
Read more
⚡️Вазир Алишер Шодмонов коронавирусдан тез ва осон қутулиш йўлини айтди

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Сирдарё вилоятининг Оқолтин туман ҳокимлигида қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари шифокорлари, маҳалла фаоллари ва аҳоли вакиллари билан учрашиб, соғлом турмуш тарзининг фойдали жиҳатлари ҳақида гапирди.

— Коронавирус инфексияси кишиларнинг соғлиғи, ҳаётига хавф солаётган бир пайтда ҳаммани вирусдан зарарланганда қандай қилиб ундан тез ва осон қутулиш мумкин, деган савол қийнамоқда, — деди А.Шодмонов. — Муаммонинг ягона ва энг самарали ечими соғлом турмуш тарзига амал қилишдир. Бу нафақат вирусдан ҳимояланиш, балки узоқ ва бахтли ҳаёт кечиришнинг ҳам энг асосий қоидаси, талаби ҳисобланади. Касалликнинг кучли асоратлари ва ўлим ҳолатлари асосан юрак қон-томир касалликлари, қандли диабет, ўпканинг сурункали касалликлари бўлган ёки ортиқча вазнга эга бўлган, тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилган, камҳаракат инсонларда учрамоқда. Шуни унутмалигимиз керакки, касалликнинг енгил кечиши ёшга боғлиқ эмас, катта ёшда бўлса ҳам тўғри овқатланадиган, жисмоний фаол бўлган, семизлиги ва диабети бўлмаган инсонларда касаллик анча енгил кечади.

Қайд этилишича, соғлом турмуш тарзининг асоси эса — жисмоний фаоллик ва тўғри овқатланишдир. Мутахассисларнинг фикрига кўра, инсон кунига 5-7 километр юрса, қон томир касалликлари, юрак хуружи, инсульт каби ҳасталиклардан бутунлай йироқ бўлади. Ортиқча вазн эса, касалликлар уясидир.
Read more
Қонунчиликка давлат хизматида коррупциянинг олдини олишга қаратилган янги нормалар жорий этилади

Давлат хизматида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ва соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан қонунчиликка қатор янги механизм ва нормаларни киритиш таклиф этилмоқда.

Жумладан, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ишларини якунлаш ва уни қисқа муддатда Парламентга киритиш белгиланди. Мазкур қонун билан “совға” тушунчасига аниқлик киритилади ҳамда давлат хизматчилари томонидан совға олиш ва бериш тартибини белгиловчи “Совға сиёсати” деб номланган алоҳида боб билан тўлдирилади.

Бундан ташқари, давлат органларида коррупция ҳолатлари ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда давлат хизматчиларининг давлат хизмати обрўсига путур етказувчи хатти-ҳаракатлари учун жавобгарлик чорасини белгилаш мақсадида қонун билан тартибга солинадиган Давлат хизматчиларининг одоб-аҳлоқ кодекси ишлаб чиқилади ва унда давлат хизматчилари учун чекловларнинг аниқ рўйхати белгиланади.

Яна бир муҳим ўзгариш — Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган фуқаронинг ҳимояси кафолатланиб, унинг шахси сир сақланиши тўғрисидаги норма билан тўлдирилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати.
Read more
Коронавирусга қарши Қозоғистоннинг QazCovid-in вакцинаси ЖССТ томонидан клиник тадқиқотлар учун тасдиқланди.

Қозоғистон ССВ таъкидлашича, клиник синовларнинг иккинчи босқичи 17 ноябрда тугайди. Учинчи босқич 2021 йил йил апрель ойининг охиригача давом этади.

Вакцина мамлакатнинг Биологик хавфсизлик масалалари илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган.
200-300 минг сўмга МСКТ қилиш шарт эмас. Пневмонияни оддий рентген орқали ҳам аниқласа бўлади. Қандай ҳолларда коронавирусга қайта чалиниш эҳтимоли бор?

Коронавирус билан боғлиқ энг долзарб саволларга мутахассис жавоби.
БМТ Бош ассамблеясида Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига кўпчилик овоз билан тарихда биринчи марта уч йиллик муддатга сайланди.

БМТ Янгиликларига кўра, 15 давлат (Боливия, Хитой, Кот-д'Ивуар, Габон, Куба, Франция, Малави, Мексика, Непал, Покистон, Россия, Сенегал, Украина, Ўзбекистон ва Буюк Британия) 2021 йил 1 январдан бошлаб уч йиллик муддатга БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши аъзолигига сайланган.

БМТ Бош ассамблеяси органи ҳисобланган Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга 47 та давлат аъзо ҳисобланади ва Кенгаш аъзолари уч йиллик муддатга яширин овоз бериш йўли билан сайланади.
Read more
Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясининг иккита буғ-газ қурилмаси фаолияти тўлиқ тикланди

Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда станциянинг тўлиқ қувватларда ишлашини таъминлаш мақсадида жорий йил 9-11 октябрь кунлари вақтинчалик тўхтатилган Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясининг иккита буғ-газ қурилмаси фаолияти тўлиқ тикланди.

Ушбу буғ-газ қурилмаларининг ишга туширилиши билан Тўрақўрғон ИЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг белгиланган қувватларда узатилиши йўлга қўйилди.

Станцияда ўрнатилган буғ-газ қурилмаси мамлакатимиз ИЭСларида жорий этилган энг етакчи энергосамарадор ускуна ҳисобланади. Умумий қуввати 900 МВт бўлган ушбу қурилмалар бир суткада 21 млн.кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Шу билан бирга, станциянинг фойдали иш коэффициенти 57 фоиздан ортиқни ташкил қилади.

Тўрақўрғон ИЭС буғ-газ қурилмаларининг жорий кўригидан сўнг мазкур электр станция 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида самарали ва узлуксиз электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлди.
Read more
Шайх Алоуддин Мансур 68 ёшда вафот этди

Қуръони карим маъноларининг ўзбекча изоҳли таржимаси муаллифи, таниқли ўзбек уламоси шайх Алоуддин Мансур 13 октябрь куни Тошкент шаҳрида вафот этди.

Манбаларнинг хабар беришича, олим коронавирусга чалингани сабабли Тошкент шаҳрида даволанаётган бўлган.

Жаноза намози эртага ўқилиб, ўзбек уламоси Тошкент шаҳрида дафн этилади.

Маълумот учун, шайх Алоуддин Мансур 1952 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида туғилганди.
Read more
“2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармон лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Унга кўра, 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланади:

2 сентябрь—пайшанба;
3 сентябрь— жума.

2021 йилда дам олиш куни 27 март — шанба 22 март — душанба кунига кўчирилади.

2021 йил 2 январь — шанба, 4 сентябрь — шанба ва 22 март — душанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни ҳисобланади.
Read more
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарёга келди.
Attached file