Коронавирус пандемияси туфайли жаҳон автомобиль ишлаб чиқарувчилари жорий йилнинг биринчи ярмида тахминан 250 млрд долларлик даромадларини йўқотишди.
Toyota Motor Corp. ва Volkswagen AG эса йилнинг биринчи ярмида даромадлар бўйича энг катта йўқотишларга дуч келди. Биргаликда улар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 69,61 млрд доллар йўқотишди, айни пайтда 19 та глобал автомобиль ишлаб чиқарувчиларнинг умумий зарари 246,20 млрд долларни ташкил этди.
Audi ва Porsche каби брендлар остида ишлаб чиқарадиган Volkswagen ўтган йилнинг мос даврида 34,17 млрд доллар даромад олган.
Франциянинг Renault SA компанияси 11,35 млрд долларлик даромадини йўқотди ва биринчи ярим йилликда рекорд даражада 8,63 млрд долларлик соф зарарни қайд этди.
Америка автомобиль ишлаб чиқарувчилари ҳам пандемияга дучор бўлишди. Ford Motor, General Motors ва Fiat Chrysler Automobiles NV йилнинг биринчи ярмида биргаликда 69,29 млрд долларлик даромадни йўқотди, энг каттаси Ford'га тегишли.
Айни пайтда, барча компаниялар ҳам ўзларини шундай қийин аҳволда қолдиришмаган. Tesla сотуви иккинчи чоракда пасайган, аммо йилнинг дастлабки уч ойида даромадларнинг ўсиши пасайишни бартараф этишга ёрдам берди.
Шундай қилиб, электромобиллар ишлаб чиқарувчиси йилнинг биринчи ярмида ўз даромадларини 1 млрд доллардан оширди.
t.me/geo_siyosat