📢 ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
“Маҳаллабай” ишлаш тизимини кейинги боcқичга олиб чиқиш, маҳалланинг ўзида туриб, барча масалаларни ҳал қилиш чораларини кўриш фаолияти билан шуғулланиш мақсадида республикада илк маротаба тажриба тариқасида “Ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилмоқда.
Шунга мувофиқ, Сурхондарё вилоятининг ҳам 721 та маҳалласида “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига очиқ танлов эълон қилинади.
Номзодлар олий маълумотли, иқтисодиёт соҳасида камида 2 йил меҳнат стажига эга, маҳалланинг шарт-шароитини яхши биладиган, тадбиркорликни ривожлантириш, фуқароларнинг бизнес лойиҳа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тажрибасига эга бўлишлари лозим.
Номзодлар ушбу лавозимга тайинланган кундан эътиборан миллий кадрлар заҳирасига киритилиб, меҳнат фаолиятининг натижадорлигига кўра лавозим бўйича ўстириб борилади.
☎️ Мурожаат учун телефонлар: +998762234660, +998937676564
📲 Маълумотнома (объективка) юбориш учун телеграм рақами: +998937901185, +998919074545
👉🏻
Батафсил
🌏 Каналга уланиш:👇
https://t.me/AOKA_Surxondaryo