@BUGUNUZ™ | Rasmiy kanal


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


@Bugunuz_rasmiy_kanal saytining Telegram-kanaliga xush kelibsiz!
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
"OMMAVIY AXBOROT VOSITALARIGA YNA BIR MARTA MINNATDORCHILIK BILDIRMOKCHIMAN..."
"XABAR YOLLANG" @bugunuz_rasmiy
"SHAVKAT MIRZIYEV''

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Иминов Абдилходи Муҳиддинович Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА мухбири хабар бермоқда.

У бунга қадар Наманган шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz


Хайрулла Саъдиев Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан “ Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда Маданият вазири Озодбек Назарбеков маълум қилди.

Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиев 1940 йил 6 декабрда Тошкентда таваллуд топган.
У 1963 йил Ўзбекистон давлат театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. Ёш томошабинлар театрида Иброҳим Аҳмедов, Афандихон Исмоилов, Воҳид Қодиров каби саҳна усталаридан актёрлик санъати сирларини ўрганган.
Ғафур Ғуломнинг “Шум бола” асари Х.Саъдиевни кенг жамоатчиликка танитди.
Актёр ўзининг чуқур мазмунли, теран ва бетакрор образлари билан ўзбек театри репертуарини бойитди. Шунингдек, у жуда кўплаб фильмларнинг дубляжида иштирок этди.

Каналга уланиш:
➡️ @uzauz


Қайси вилоятларда энг кўп электр узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди. Сурхондарё етакчи.

Шавкат Мирзиёев раислигида қиш мавсумига тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда ЎзА мухбири.

Йиғилишда таъкидланганидек, электр энергияси бўйича энг кўп танқислик Самарқандда суткасига – 1,6 миллион киловатт-соат, Андижон, Фарғона ва Қашқадарёда – 1,5 миллион киловатт-соатдан, Наманганда – 1,3 миллион киловатт-соатни ташкил этган.

Энг кўп узилишлар Сурхондарёда – 7 соатгача, Қашқадарёда – 6 соатгача, Фарғона ва Андижонда – 5 соатгача, Самарқандда – 3 соатгача, Бухорода – 2 соатгача кузатилган. Ушбу узилишларга асосан иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг электр энергиясига талаби кундан-кунга ошиб бориши, шунингдек, тақсимловчи тармоқларнинг 60 фоизи эскиргани сабаб бўлаётгани қайд этилди.

Батафсил: http://uza.uz/posts/195065


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz


Халқ депутатлари Боғот тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Яхшибоев Шавкат Қурамбоевич Боғот туман ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ш.Яхшибоев бунга қадар Хоразм вилояти ҳокимлиги Маданият ва аҳоли дам олиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz


Ҳукуматнинг тегишли қарори (767-сон, 05.12.2020й) билан, Тимур Бахтиярович Умаров Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz




Халқ депутатлари Пешкў тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Сессияда Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Қаҳҳоров Ваҳоб Ҳамидович Пешкў тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Туманнинг собиқ ҳокими Амрулло Назаров вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганлиги сабабли Пешкў тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz


Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Сессияда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ҳикматов Санъатилло Нусратович Жондор тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Туманнинг собиқ ҳокими Камол Рўзиевич Камолов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz


Халқ депутатлари Бухоро тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Сессияда “Ғиждувон ЭИЗ” раҳбари вазифасида ишлаб келган Жўраев Хайрулло Қодирович Бухоро тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Туманнинг собиқ ҳокими Қаҳрамон Дўстов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz


Ҳукуматнинг тегишли қарори (№759, 30.11.2020й) билан, Гаянэ Олеговна Умерова ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссиясининг Бош котиби этиб тайинланди.

Г.Умерова бугунги кунда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг ижрочи директори сифатида ишлаб келмоқда.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz


Нималар автотранспорт воситасини қайта жиҳозлаш деб ҳисобланади? Ҳукуматнинг янги қарори чиқди

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№758, 30.11.2020й) билан, автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарномани тақдим этиш ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Рақамланган агрегатни (двигатель, шасси, кузов, рама) айни шу марка ва моделдаги автомототранспорт воситасиники билан алмаштириш ёки тайёрловчи ташкилотларнинг фойдаланишга оид ҳужжатларида назарда тутилган автомототранспорт воситасининг бошқа қисмини (қисмларини) алмаштириш автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш ҳисобланмайди.

Ишлаб чиқарилганига 20 йил ва ундан ортиқ муддат ўтган автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлашга йўл қўйилмайди.

Батафсил ЎзАда ўқинг.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz


Бугун халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Сулаймонов Акром Исомиддинович Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

А.Сулаймонов тайинловга қадар “Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонаси ижрочи директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бироз аввал Шаҳрисабзнинг собиқ ҳокими Тўлқин Каримов вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz


«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони таъсис этилди

Президент 30 ноябрь куни имзолаган Қонунга кўра, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони таъсис этилди.

Ушбу фахрий унвон ер ости бойликлари геологияси ва қидируви соҳасини ривожлантириш, геология-қидирувга оид ишлаб чиқаришни кенгайтириш, минерал-хом ашё базасини яратиш ва мустаҳкамлаш, фойдали қазилма конларини очиш ва саноат йўсинида ўзлаштиришга топшириш, геология-қидирув ишларини амалга оширишда ва фойдали қазилмаларни қазиб олишда экологик жиҳатдан тоза илғор ва инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш, соҳа учун чуқур билимга эга кадрлар тайёрлаш борасидаги катта хизматлари учун геология, геофизика, гидрогеология, томография-геодезия тармоғининг юқори малакали геологлари ва муҳандис-техник ходимларига ҳамда илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг тажрибали мутахассисларига берилади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан, яъни 2020 йил 1 декабрдан кучга киради.


➡️ @uzauz


Тошкент вилояти Чиноз туманидаги «Пахта Нефтбазаси»да 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернасида ёнғин чиққан. Ёнғин содир бўлган жойга 14та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келган.

«Вазият Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тўлиқ назорати остида. Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, ёнғинни тўлиқ бартараф этиш учун тахминан 1 соат вақт кетади. Айни вақтда қурбонлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган», дейилади ФВВ хабарида.

Энергетика вазири Алишер Султонов ҳам воқеа жойига етиб келган.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz


Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Басимович Ахмедов Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Б.Ахмедов тайинловга қадар Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz


Ҳукуматнинг тегишли қарори (№743, 24.11.2020й) билан, Собиров Илҳом Қаҳрамонович Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори лавозимига тайинланди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz


Бугун, 25 ноябрь куни халқ депутатлари Сайхунобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ўктамжонов Фаррух Ўктамжонович туман ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Сирдарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бунга қадар Ф.Ўктамжонов Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Туманнинг аввалги ҳокими Мирзакулов Батиржон бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан туман ҳокими лавозимидан озод этилди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz


Бухоро, Жондор ва Сирдарё туман ҳокимларини лавозимидан озод этиш масаласи қўйилди

Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши давомида ҳудудларда хизматлар соҳасини ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Унда иш ўринлари ташкил этиш, тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида ўзибўларчиликка йўл қўйган Бухоро, Жондор ва Сирдарё туман ҳокимларини лавозимидан озод этиш масаласи қўйилди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz


Айни пайтда бўлиб ўтаётган халқ депутатлари Каттақўрғон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатлар томонидан туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Насриддинов Жамшид Тўлқинович номзоди тасдиқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz


Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Қонунга кўра, 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни этиб белгиланди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz

20 last posts shown.

418

subscribers
Channel statistics