ИЖОДИЙ ЖАРАЁН (Бухоро вилоят мусиқали драма театри)


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Спектакллар бўйича админстратор (маъмур) +998 (93) 689-13-13

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


#Бугун -туғилган кун.
Бугун Бухоро вилоят мусиқали драма театрининг етакчи актёри Содиқ Муродов таваллуд топган кун.
Муродов Содиқ Ҳусенович  1950 йил 18 декабрда Бухоро шаҳрида туғилган.1969 - 1973 йиллар давомида  Тошкент театр ва рассомлик институтининг «Драма ва кино актёри» факультетини ўқиб  тугатган.
Аввал  Жиззах вилоят театрида,ундан кейин эса,Москвадаги «Ромэн»лўлилар театрида,ундан кейин эса
1980 - 1992 йиллар давомида     «Тожикфильм » ижодий ишлаб чиқариш киностудиясида актёрлар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.«Тожикфильм»да
ўз даврининг энг машҳур ва маҳоратли  режиссёрлари Тоҳир Собиров ва  Бақо Содиқовлар билан бирга ишлаб,улар тасвирга олган кўплаб фильмларда  иккинчи режиссёр сифатида фаолият кўрсатган.
1972 йилда  «Ўзбекфильм»киностудиясида суратга олинган «Сени кутамиз,йигит!»фильмида Содиқ ролини ижро этганлар.
Ундан кейин бир неча  фильмларда  «Благославенная Бухара,»Россия киноижодкорларининг«Ватан кутади,»,«Мусофир» фильмларида,«Тожикфильм»киноижодкорлари суратга олган «Шаҳризоданинг 1001 кечаси»,Эрон ва Россия киноижодкорлари яратган «Умар Хайём», ўзбек киноижодкорлари тасвирга олган «Амир Темур »,«Тоға» каби  фильмларда катта-кичик  ролларни ижро этганлар.
Содиқ Муродовнинг рафиқалари Муҳаббат Содиқова
1953 йил 26 декабрда Қўқон шаҳрида туғилганлар.
1970- 1974  йиллар Тошкент театр ва рассомчилик  институтининг «Драма ва кино актёри» факультетини тугатганлар.
Муҳаббат опа
3 курсда ўқиб юрган пайтларида   Алишер Навоий номидаги  опера ва балет   театрида илк меҳнат  фаолиятини бошлаган. Институтни тугатгач ,1975 йил дан Бухоро давлат  мусиқали  драма театрида актриса сифатида иш бошлаб, қирқ  йил давомида  шу даргоҳда ишлаб,ўзларини изланувча ва истеъдодли актриса сифатида  намойиш этганлар.Театрда ўнлаб спектаклларда бош ва асосий қаҳрамонлар ролини саҳнада ижро этганлар.
Иш жараёнларида ўз касбий фаолиятлари билан бирга  18 йил давомида  театрда касаба уюшма раиси вазифасини ҳам бажарганлар.Муҳаббат Содиқова 1987 -1997 йиллар давомида Бухоро  вилояти Халқ депутатлари Кенгаши аъзоси,депутат сифатида халқимиз учун фойдали бўлган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб келганлар.
Муҳаббат Содиқованинг санъат йўлида қилган хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб,
1991 йил 28 декабрда Ўзбекистонда хизмат курсатган артист унвони билан мукофотланган.Яқин кунлар ичида Муҳаббат опа ҳам 71 ёшга тўладилар.
  Бугун 18 декабрь куни Содиқ Муродов қутлуғ 74 ёшни қарши оладилар.Бу камтарин ва истеъдодли ижодкор театримиз ёшларининг севимли устози.Содиқ ака биз каби ўрта ёшлиларга ўз яқинимиз  каби меҳрибон ва ҳар қандай вазиятда оқилона маслаҳат берадиган,доимо ҳаммага бир хилда юмшоқ муомалада бўладиган,таъбир жоиз бўлса,отамиз каби қадрли инсон.Мени доимо бу инсоннинг  ўз ишига бўлган чексиз меҳр-муҳаббати, ўзига берилган ролларига катта масъулият билан қараши,актёрлик касбига садоқати ҳайрон қолдиради.Содиқ ака етмиш ёшдан ошган бўлсалар-да,саҳнада йигирма беш ёшли йигитни ўйнайдиган ижодий куч-қувватга эгадирлар.Улар режиссёр томонидан ўзларидан талаб қилинадиган ҳар қандай вазифани эплаб,ролнинг ишонарли ва эсда қоларли чиқиши учун куйиб пишадилар.
Театримизда саҳналаштирилган «Зафарнома»,(Ш.А.Яздий асари)«Бурч»(Н.Аббосхон асари),«Разолат қурбонлари»(Н.Ҳошимов асари),«Соҳибжамол ва Махлуқ»«Овсар ёхуд Найман она фарёди»(С.Раев асари)каби спектаклларда Содиқ Муродовнинг бир-бирига ўхшамаган ролларни катта истеъдод ва масъулият билан ижро этганини кўрганман.
Бугун  театримиз ижодий жамоаси номидан устоз санъаткорни қутлуғ 74 ёшлари билан,рафиқалари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳаббат Содиқовани 71 ёшлари билан чин дилдан самимий муборакбод этамиз.
Содиқ акага узоқ ва мазмунли умр,ижодий куч-қувват,кўпдан-кўп қувонч,доимо шогирдлар,фарзанд ва неваралар даврасида шоду-хуррам бўлиб юришларини тилаб қоламиз.
Таваллуд кунингиз муборак бўлсин,Содиқ ака!Рафиқангиз Муҳаббат опани ҳам табриклаб,узоқ умр,саломатлик тилаймиз.Ушбу видеороликни тайёрлаган муҳтарама синглимиз,Ўзбекистон Халқ артисти Убайдулла Омоннинг рафиқалари Нилуфархон Шерова синглимизга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.


Forward from: Театр Арбоблари уюшмаси
Ҳамза Умаров таваллуд топган кун (1925 – 1987)

Ҳамза Умаров (17.12.1925, Қўқон – 26.11.1987, Тошкент) – Ўзбекистон халқ артисти (1967), актёр, режиссёр, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси.

Ҳамза Умаров Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтида (1948 – 1951) ўқиган.

1950 – 1986 йиллар Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида, 1987 йил Ҳамза театрида, сўнгра "Ўзбекфильм" киностудиясида ишлаган.

"Армуғон" спектаклидаги Жаъфар унинг саҳнада ижро этган илк образидир.

"Олтинкўл" (Уйғун)да Ғани, "Нурхон" (К. Яшин)да Ҳузурхўжа, "Фарҳод ва Ширин"да Шопур, "Равшан ва Зулхумор" (К. Яшин)да Терсак роллари билан танилган.

Қаҳрамонларининг феъл-атвори ва хусусиятларини бир оз бўрттириб ифодалаши, сўзларини дона-дона ва жарангдор талаффуз қилиши ва қаҳрамон ҳолатига сингдириб юбориши, қарама-қарши ҳис-туйғуларни кучли психологик драматизмда етказиши билан Ҳамза санъати алоҳида ажралиб туради.

Батафсил


Forward from: Театр Арбоблари уюшмаси
Ирода Мирзахоновна Алиева (17 Декабрь 1929, Тошкент – 7 Июль 1989, Тошкент) – Ўзбекистон халқ артисти (1967).

Тошкент Cанъат институтини битириб (1951), Ҳамза номидаги ўзбек давлат драматик (ҳозирги Ўзбек Миллий Академик драма) театрида ишлаган (1951 – 1972).

1972 – 89 йиллар "Ўзбекфильм" киностудиясида актриса сифатида фаолият юритган.

Насиба ("Оғриқ тишлар"), Муқаддас ("Чин муҳаббат"), Ширин ("Бир севги афсонаси"), Гузин ("Туркия ҳақида ҳикоя"), Камола (Р. Тагорнинг "Ҳалокат" романи асосида яратилган инсценировка – "Ганг дарёсининг қизи"), Марям ("Жазоир, менинг ватаним"), Асал ("Сарвқомат дилбарим"), Назокат ("Парвона") ва бошқа роллари орқали актриса лирик роллар ижрочиси сифатида танилган.

Юксак маҳорат, мукаммал саҳна нутқига эга бўлган Ирода Алиева қаҳрамонларининг дунёқараши ва ички кечинмасини ўзига хос шарқона хусусият, назокат билан ифодалашга эришган.

Кинода: "Акмал, аждаҳо ва малика" (1980), "Акмалнинг янги саргузаштлари" (1983) фильмларида ялмоғиз кампир образида намоён бўлган.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Ўзгача бир услубда саҳналаштирилаётган бу асар кўпчиликка маъқул бўлади,деб умид қиламиз.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Бухорча рақс




Ассалому алейкум.Айни пайтда театримизда бош режиссёр Лазиз Наврўзов тасаввуф илмининг катта намояндаси,мутафаккир олим Аҳмад Яссавий ҳикматлари асосида «Чор дарвеш»янги спектаклининг репетиция жараёнларини давом эттирди.


Forward from: Театр Арбоблари уюшмаси
Санъаткор портретига чизгилар

МЕНИНГ ҲАЁТИЙ ҚАҲРАМОНИМ

Инсон қадри баланд, ризқи улуғ. Ҳар бир оқил инсон ҳаётдаги ўрнини билиб, танлаган касбидан бошқаларга ҳам наф келтириб яшаса, бу албатта катта аҳамиятга эгадир. Мен ўтаётган ҳаётим давомида кўп турли тоифадаги инсонларга дуч келдим. Ҳар қандай шароитга кўникадиган, бардошли, мулоҳазали, дунёқараши кенг инсонларни жуда қадрлайман. Маънавий дунёси бой инсон турмуш тарзини шакллантиришида тўсиқлардан қоқилмайди, хуллас, одамгарчилиги бор ва одамохун инсонлар бисёр...

Санъат халқникидир, санъаткор эса халқ ичидан чиқиб, халққа хизмат қилади. Санъатнинг турлари кўп. Аммо, театр сеҳрлилиги билан ўзгача бир олам. Халқни ҳар тарафлама тоблаб, унинг қалби, дилига эзгулик уруғини қадаш ғоятда муҳимдир. Саҳнада ҳаётни ҳар тарафлама кўрсатиб бера оладиганлар, Аллоҳ юқтирган маҳоратли санъат аҳлидир.

Батафсил


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Инсон қадри учун: дунёнинг энг руҳлантирувчи 100 аёли рўйхатига кирган сурхондарёлик Дилором Йўлдошеванинг матонати ва ишбилармонлик фазилатлари юксак эътироф этилди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: Ozodbek Nazarbekov
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Madaniyat sohasi orqali o‘zaro munosabatlarimiz rivojiga munosib hissa qo‘shish men uchun katta sharaf va ma'suliyatdir

🚀 Telegram / 📷 Instagram



13 last posts shown.