Quyidagini kim yozganini bilmayman, uzr, oldin ham ko’plab kanallarda bir necha marta ulashilgan, lekin yana bir marta o’qib mulohaza qilishingiz uchun post qildim: 🙂
"Қўлингдаги соатни ҳам кимдир яратган, минаётган машинангни ҳам кимдир яратган, буларнинг яратувчиси бор экан демак Ерни ва инсонларнинг ҳам яратувчиси бўлиши керак."
Mана шундай тусдаги мантиққа суянадиганларга жавобим.
Бундай савол билан бошлайман: НИMA КЕРAГИ БОР ЭДИ БУНИНГ ХУДОГA?
Биз яратаётган нарсаларни бизга нима учун керак эканлигини биламиз, биз инсонлар номукаммал мавжудотлармиз, ва бизга доимо оғиримизни енгил қилиш, касалликни енгиш, ўлимдан даво излаш, қайғуга тушганимизда кайфиятни кўтариш учун бирон нима ўйлаб топиш, зерикканимизда бирон нарса билан машғул бўлиш учун, ва яна ва хоказо сабаблар учун янгидан-янги йўлларни излайверамиз.
Лекин Худогачи? Aхир У мукаммал эмасмиди??
Mукаммал мавжудотга нима кераги бор эди Ер сайёрамизни (мен ҳали сон саноқсиз галлактилакаларни айтмаяпман ҳам) ва одамларни яратишни?Aйрим диндорларнинг бунга кулгули жавоблари бор: "Бизни синаш учун яратди" - Биринчидан, илгари ҳам берган саволимни бераман, У ҳаммасини шундай ҳам билса, унда нимангни синайди?
Синов - инсоний бўлган шубҳаланиш туйғусидан келиб чиқади, инсон нимадандир шубҳаланса (ёки кимдандир, бу ерда фарқи йўқ) уни синаб кўради, Худо эса нимани синаяпти? Сени ҳам ўзи яратган экан, дунёни ҳам, ва ҳаммаси унинг амрида экан, демак У ўзининг қилган ишидан шубҳаланяптими? Иккинчидан бу ҳозирги саволимни ҳам тушуриб қолдирмайди. Ёки бундай жавоб: "Худо ўзига ибодат қилдириш учун яратган"😂. Aуууу! У нима қилади сенинг ибодат ва мақтовингни?! Сен У учун бор-йўғи қумурсқасан, сенинг мақтовингни У нима қилади? У мукаммал бўлса, унга ҳеч ниманинг кераги йўқ эмасми?Ҳаммаси ўз қўлида бўлса...
Биз инсонлар номукаммаллигимиздан доимо нимадир яратиб ушбу нуқсонларимизни қоплашга харакат қиламиз, лекин мукаммал, ва ҳамма нарса ўзининг қўлида бўлган Худонинг эхтиёжлари бўлиши ҳам мумкин эмас. Хўш, унда Унга бунинг барчасини нима кераги бор эди...?
@daxriyuz1👀