Дил синиқлари


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Гулноз Мўминова 1978 йили туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган. “Фасллар шивири”, “Сайёҳ қушлар”, “Дил синиқлари”, “Чиғаноқ” ва "комета" номли шеърий тўпламлари нашр этилган.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Statistics
Posts filter


Forward from: Shohinur Usmonova
Дуэлдан сўнг

Мени "Дуэль" лойиҳасига таклиф қилиш учун қўнғироқ қилишганда ўзим ишлайдиган банкнинг зиналаридан юқорига кўтарилаётган, қўлимдаги бир ҳужжатни бош бухгалтерга имзолатиш учун олиб кетаётган эдим. Ҳам ҳадик, ҳам қувонч аралаш: "Албатта, бораман!",- дедиму, иш жойимга келиб қарасам, ҳужжатни имзолатишни унутибман. Шунчалик ҳаяжонга солган эди мени бу таклиф.

Қуръа ташлаб, Гулҳаё Анорова билан чиқишим аниқ бўлганидан сўнг ҳаяжоним янада ортди. Иккимизнинг оламимиз, руҳиятимиз бироз ўзгача эди. Ким ғолиб, ким мағлуб бўлиши муҳим эмас, муҳими - эсда қоларли чиқиш бўлсин деб иккимиз ҳам кўп қайғурдик. Менимча, бунинг уддасидан чиқдик.

Дуэлдан олдин қадрдоним–опам Феруза Хайруллаева билан гаплашганимизда, дуэлнинг натижаси муҳим эмас, асосийси, ОВОЗ ЧИҚАРИБ шеър ўқийман дегандим. Чиндан ҳам, овоз чиқариб шеър ўқимаганимга, ўзимни ўзим эшитмаганимга анча бўлганди. Дуэлда эса мени кўплар эшитди. Ижодий муҳит гулхани атрофида тўпланувчи кўнгилдошлар даврасидан узоқлашиб, анча совуқ қотган эканман. Дуэль сабаб яна илидим, совуқдан торайган кўнглим ёзилди. Шеърга, адабиётга ихлосим янада ортди, ўзимни унинг бир кичкина бўлагидек ҳис қилдим.

Дуэль ажойиб ўтди. Устозларни кўриб, эшитиб бошим осмонга етди. Уларнинг ҳар қандай қарори адолатли бўлишини тушуниб етдим. Ижодкор дўстим Раҳмат Бобожон ва ажойиб шоир Суҳроб Зиё жуфтлигини кузатар эканман, ҳақиқий шеър ғолиб ёки мағлуб бўлмаслигини англадим.

Ўтмишда дуэллар бир дуэлянтнинг ўлими билан тугаган бўлса, шеърий дуэлда бу қонуннинг тескариси амал қилади, у ижодкор руҳиятига ҳаёт сувини ичиради. Дуэль - руҳиятлар тўқнашуви холос, у икки ижодкор ўртасидаги жанг эмас, у адабий муҳит, адабиёт учун жанг.

@shohinur_usmonova


КЕЧА ЭТЮДИ

Тунни кийиб олди Тасаввур,
Юлдуз-тугмаларин қадади.
Жонга тегди олтин тугмалар –
Ҳеч ким билмас улар ададин.

Очиққан Сой қайроқ тошларни
Каппалади солиб оғзига.
“Яққув” айтар зериккан Шамол,
Ўзин уриб Ғорлар бўғзига.

Кузат бир он тасаввур кучин,
Учган юлдуз – отилган чақа.
Шаҳзодага айланмоқ учун
Ойни ўпиб кўрар Қурбақа.

Тоғ йўлида мавжланар “Яққув”,
Чайқалади боғлар маст-аласт:
Сочларига илашиб ғулу
Югуради сўнгги Ойпараст.

Гулноз Мўминова

27.11.2017


Forward from: GULZEBO IBROHIMOVA IJODI
«Фақирларга паст назар билан қараманг, чунки улар жаннат қиролларидир.»

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу.


Forward from: Alibek Anvariy
"АНҚАРА ЖАНГИ"

Жавлон Жадидга!

Туғлар тўлқинланди. Сафлар торайди.
Совутлар оғринди. Тулпорлар ҳуркди.
Тиғдай ярақлаган аср қорайди:
Турк кўрди – уфққа айланган туркни!

Олатасир эди дунёи жанда...
Асир эди Султон Йилдирим пурғам.
Қайтаркан сезмади... ана шу жангда
Мағлуб бўлганини Соҳибқирон ҳам.


Алибек Анварий

ноябр 2020 й.


Forward from: Zulxumor Orifjonova
***
Бу уйда юзлаб «мен» яшайди,
Бири қозон ковлар, бири кир чаяр.
Бири кўнглин олар эримнинг,
Бири менга қараб илжаяр.
Бири шарф тўқийди,
Бошқаси эртак,
бири шеър, бири ёлғон...
Бири даричадан боқар дунёга,
Бири сўқир.
Мен - қийқим-қийқим.
Бири ухлар, бири уйғонар,
Бири мижжа қоқмас - мени ўйлайди.
Бири шовқин солар,
Одам, ахир,
бири жим - ўзига банди.
Чархпалакни айлантирар бири саҳардан:
Битта мен кетади эрим ортидан,
Яна бири мактаб,
бири боғчага.
Битта мен ўзидан ортиб, аста чўкар кўзгу рўпарасида.
Сўнг
жамлайман барча менни ўзимда,
Шарти шу ҳаётнинг: гоҳ бутунман, гоҳ тўзғин.
Лаббўёққа қўл
чўзаман ҳафсала билан,
Мен йўқ (!)
фош қилиб қўяди
кўзгу

Башорат Отажонова

@zulxumor_orifjonova


Forward from: platforma.uz
​​Коптокни ёришдан қўрқманг. Марадонанинг ҳаёт қоидалари шундай эди!

Қуйида аргентиналик афсонавий футболчининг энг машҳур сўзларидан айримларини келтириб ўтамиз. Шуларнинг ўзиёқ марҳум юлдуз нафақат стадионда, балки унинг ташқарисида ҳам қайсар, аммо буюк инсон бўлганини тасдиқлайди.

👉 Менинг исмим — кўпчилик ўйлаганчалик оғир юк эмас.

👉 Онам мени энг зўри деб ўйлайди. Мен эса онамга қарши чиқа олмайман.

👉 Ҳаётимдаги энг муҳим воқеа — қизларимни катта бўлишини кўра олмаганман. Бунга наркотиклар сабаб. Шунинг учун ўзимни ҳеч қачон кечира олмайман.

👉 Менинг қонуний туғилган фарзандларим — Дальма ва Жанина. Қолганлари эса менинг пулларим ва хатоларим маҳсулидир.

👉 Қизларим учун қаҳрамонман, менга шунинг ўзи етарли.

👉 Агар қизларимнинг эрлари уларни бир марта бўлса ҳам йиғлатса, уларнинг ҳар бири билан бахтсиз ҳодиса рўй бериши аниқ.

👉 Агар иш оила шаънини ҳимоя қилишгача етиб борса, мен бен Ладен каби дунёдаги энг ёмон инсонга айланаман.

👉 Одамлар қачон Марадона қувонч ишлаб чиқарадиган машина эмаслигини тушуниб етишар экан-а.

👉 Мен хотинимга ҳеч қачон хиёнат қилмаганман. Аммо бундай ҳолат рўй берганда, буни ҳеч қачон тан олмаган бўлардим.

Қўпол ҳазил — мана мен нимага ҳаракат қиламан.

👉 Мен ёки Пеле яхшими, дея баҳслашиш мантиқсизликдир. Барибир исталган одам мени яхши деб айтади.

👉 Ўзим даволанган руҳий касалликлар шифохонасида бири ўзини Наполеон деб, бошқаси Сан-Мартин (Аргентинанинг Испаниядан озод қилиш йўлида кураш олиб борган қаҳрамон) деб ҳисобларди. Лекин ҳеч ким мен Марадона эканлигимга ишонмасди.

👉 Футбол лаззатланиш ва шод-хуррамлик ўйини. Ўйинчилар бу ерда стрессни ҳис этмасликлари керак. Тушкунлик — бу бутун умрини иш столи устида ўтказадиганлар учун.

👉 Худо менга яхши ўйин берди. Мана нима учун доим майдонга кириб келаётганимда дуо қиламан. Агар буни қилмасам, унга хиёнат қилган бўламан.

👉 Қачонлардир Фиорто(Буэнос-Айрес яқинидаги шаҳарча)даги уйимнинг томида тешиклар шунчалик кўп бўлардики, ёмғир ташқаридан кўра ичкарида кучлироқ ёғарди.

👉 Мен ўзимда бўлган барча нарсадан воз кечдим. Энди эса шунчаки оилавий ҳаётдан роҳатланмоқчиман.

👉 Роббим ўзига ёрдам берганни қўллайди.

👉 Мен тез-тез ўзимни худди «Какку уясидан қочиш» фильмидаги Жек Николсондек ҳис қиламан.

👉 Одамлар Бэкхемга ўхшаган юзлаб болалар учинчи дунёнинг чанг кўчаларидаги майдонларда копток тепиб юрганларини ҳатто билишмайди ҳам.

👉 Мен таг-томирим билан аргентиналикман. Ўз ватанимда ҳаёт билан видолашишни хоҳлайман.

👉 Мен сиёсатчилардан шубҳасиз устунман: улар омма одамлари, мен эса машҳурман.

👉 Ўғридан ўғрилаган ҳар қандай одам афв этилишга лойиқдир.

👉 Коптокни ёришдан қўрқманг.

@platformauzb




ИНОНЧ
Севги қайталанса – савдо бўлгуси,
Бағрингда қайнаган сафро бўлгуси,
Умринг бошдин оёқ ғавғо бўлгуси,
Фароғат деганинг анқо бўлгуси.

Сўладир қўлдаги сари чечагинг,
Ҳузур қатрасидан нари чечагинг,
Сўлмоққа ҳозирми бари чечагинг,
Десам, икки кўзинг бежо бўлгуси.

Узун бир оҳим бор – морим ўзимда,
Ёмғирим ўзимда, қорим ўзимда,
Кесмадим сочимни – дорим ўзимда,
Ошиқнинг тилаги жазо бўлгуси.

Қорлар ёйинланиб тоғлар устига,
Оқ соя туширгай боғлар устига,
Ҳижронинг қолдирмиш доғлар устига
Қирмиз шол ёпмаким – иғво бўлгуси.

Ёр, бардош истадинг – исён этмадим,
Ўзгалар йўлини мезон этмадим,
Хазон ичинда ҳам пушмон этмадим:
Ҳар куздан бир баҳор пайдо бўлгуси.
2020,ноябрь




ТАШХИС
Чирс, чирс, чирс...
Тиқ,тиқ,тиқ...
Дук, дук, дук...
Шамол аритмияси,
Ёмғир аритмияси,
Одам аритмияси.
Шиллиққуртнинг бўм-бўш инига
Беркинган фаслнинг
Яйрар қулоғи.
9.11.2020


Таржималар менинг "ярамасгина" синглим Нодирабегим Нуруллоҳдан. Раҳмат, Нодиш.




SARI KİTAP
Geldi Nazım'ın kitabı
Deniz kokusu
Tuttu odayı,
Deniz gibi dalgalandı odam,
Sarı bir deniz gibi
Kaç aydır
Yureğim ustunda
çoğalan kelebekler
Nazım'ın kitabına kondular
Konmuş gibi sarı denize.
Sarı deniz,
Sarı deniz,
Dalgan kelebekleri yutmaz mı?
Nazım'ın kitabıdan
Çıkmış balıklar
Hafif yüzdüler
Hastananın ağır havasında
Nazım, deniz gözlü Nazım,
Kelebekleri yutmaz mı
Balıkların?
Tekneler doğdu
Nazım'ın kitabı
Şair ervahı gibi
Serbest tekneler,
Kelebeklerim uçup oynadı
Tekneler arasında
Yorulunca oynadı
Deniz devi çikti
Nazım'ın kitabından - -
Şefkatli deniz devi
Gözleri kaygılıydı
Çocukluğumun divane dostu gibi,
Nasırlanmış avuçları
Yer kelebeklerine intizar
Sarı kitabın içinde
Zindan da var, Nazım
Yalvarırım, çıkarma onu
Her kesin zindanı içinda kalsın
Fasıl rengi sarıdır
Hastalık rengi sarıdır
Ayrılık rengi sarıdır
Nazım kitabının rengi gibi




BU KIZ
Zweig hikayelerinin
Kadın kahramanlarına benzer -
Zatı melek olsa da
Şeytanlık dava eder
Sıgara tütünü ile
saklanmaya çalışan gözleri dibinde
Tecelli eder kalbı
Nefrit gölü gibi
Aşkla visala intizar olup
Nefret ve ayrılıktan söz eder
Dostlarını
Korumak ister kendinden
Bu kız Zweig hikayelerinin
Kadın kahramanlarına benzer
Dünyada o kadar çok
Zweig okumayan erkekler




АБДУРРАҲИМ ҚОРАҚЎЧ
БИР ОЗ-ДА КИТОБЛАР СЕНИ ЎҚИСИН
Жонли бир китобсан, ёзари Мавло,
Очиқ тур, китоблар сени ўқисин.
Юзингда порласин назари Мавло,
Эгилсин, моҳтоблар сени ўқисин.
Қасирғага дўна-дўна зикр эт,
Ҳар нафасда ўн минг бора шукр эт,
Шубҳа пардасинда Ҳақни фикр эт,
Уёнсин, гирдоблар сени ўқисин.
Эрисин кечалар – кундуза келгин,
Тўсиқ йўқ, малакдек бир туса келгин,
Саждада Роббинг-ла юз-юза келгин,
Минбарлар, меҳроблар сени ўқисин.
Азалнинг, абаднинг ҳисоби сенда,
Манфийнинг, мусбатнинг нисоби сенда,
Ечилсанг-да бўлар, ечилмасанг-да,
Саволлар, жавоблар сени ўқисин.
Ишқдан, гўзалликдан, оҳангдан яна
Шеър, сурат, мусиқа эмрансин сана,
Жомелар, сабийлар келсин лисона,
Ажрлар, савоблар сени ўқисин.
Танинг жўғрофия, тарихдир дун*инг,
Айри-айри саҳфа соатинг, кунинг,
Тўрт эшиги очиқ турсин кўнглингнинг,
Олимлар, арбоблар сени ўқисин.
Нафрат бошдан қолсин, севгига тўл-да,
Етишмоқ йўлида тола нур бўл-да,
Қуръондан файзлана бир мактуб ол-да,
Ёзилган китоблар сени ўқисин.
турк тилидан Г.М. ўгирмаси




НОДИРА ОПАГА

АСРОР ДЕНГИЗИ

Асрор денгизидай чайқалар кеча,
Дарахтлар силкинар сархуш, телбавор.
Ҳой денгиз, сенга ғарқ бўлганлар неча,
Умрлар қаршингда ҳамиша ночор.

Қоп-қора тўлқинлар ёвдай бешафқат
Уйларга кираркан бостириб ногоҳ,
Яна эрмаклайди руҳингни қисмат -
Денгизнинг ўзидан сўрайсан паноҳ.

Манзили номаълум - маёқ бўлолмас
Умринг гулханининг ўти, дудлари.
Чексизлик бағрида милтирар маъюс
Юлдузлар - осмоннинг ёнарқуртлари.

Шамол - далли соқий, узатаркан май,
Ўчади ёдингдан софлигу шаънлар.
Изтиробнинг чигал ришталаридай
Чалкашиб кетади меридианлар.

...Нариги соҳилни ёритар недир,
Ё қанотин тараб кутмоқда Ҳумой?
Аёл журъатидай бесас, бегидир -
Асрор денгизидан сузиб ўтар Ой.

Гулноз Мўминова


Forward from: Prozamaniya
Суюкли аёл ақлли бўлишга мажбур эмас. Ҳақиқий эркакнинг ақли икки киши учун етади.

@prozamaniya

20 last posts shown.

186

subscribers
Channel statistics