ОЛАМДА НИМА ГАП?


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified



Channel's geo and language
not specified, not specified
Statistics
Posts filter


Forward from: "MILLIY TIKLANISH" NAVOIY RASMIY SAHIFA
#Миллий_тикланиш
#Қизилтепа_тумани
#Мафкура_бўлими
#Аёллар_қаноти
#Ёшлар_қаноти

🟢 КОРРУПЦИЯ - ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

🔹 Партия туман Кенгаши ташаббуси остида "Ғойибон" маҳалласида 9 декабрь - Коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан тадбир ташкил этилди.

🔹Унда туманимизнинг  4 та секторидан маҳалла хотин-қизлар фаоллари  "Биз коррупцияга қаршимиз" мавзусига оид маъруза ва ҳисоботларини ўқиб эшиттирдилар.

🔹Ушбу тадбирда фаол иштирок этган маҳалла хотин-қизлар фаоллари сектор раҳбарлари томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

🟩 Феруза ҒОЗИЕВА,
      туман Кенгаши депутати.

✍️ЎзМТДП Навоий вилояти Кенгаши ахборот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
👇
https://t.me/UzMTDP_Navoiyviloyati
https://www.facebook.com/MTNAVOIY

Батафсил:👇
https://www.facebook.com/MTNAVOIY


Forward from: "MILLIY TIKLANISH" NAVOIY RASMIY SAHIFA
#Миллий_тикланиш
#Қизилтепа_тумани
#Мафкура_бўлими
#Аёллар_қаноти
#Ёшлар_қаноти

🟢 МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР РУҲИДА

🔹 Қизилтепа тумани  Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ЎзМТДП туман Кенгаши билан ҳамкорликда 4-сектор  маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаолиятини янада яхшилаш, қизларимизни оилавий ҳаётга  тайёрлаш мақсадида "Балли қизлар" танловининг сектор босқичи ўтказилди.

🔹Партиямиздан Навоий вилояти Кенгаши депутати Машҳура Каримова тадбирда сўзга чиқиб қизларга омад тилади.

🔹Танловда 7 нафар 16 ёшдан 24 ёшгача бўлган иштирокчи қизлар  Низом асосида 5 та  шарт бўйича   ўз иқтидорларини намоён  этишди. 

🔹 "Бўстон" маҳалласидан Жўраева Ҳилола Ҳамза қизи энг юқори  балл тўплаб фахрли 1- ўринни эгаллади ҳамда туман босқичига йўлланмани қўлга киритди.

🟩 Феруза ҒОЗИЕВА,
туман Кенгаши депутати.

✍️ЎзМТДП Навоий вилояти Кенгаши ахборот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
👇
https://t.me/UzMTDP_Navoiyviloyati
https://www.facebook.com/MTNAVOIY

Батафсил:👇
https://www.facebook.com/MTNAVOIY


Forward from: Олимжон Ўсаров
🇹🇯🤝🇺🇿
#Халқаро_ҳамкорлик

Ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

Қадимий Бухорои шарифга ташкиллаштирилган сафар якунида меҳмонлар "Истиқлол" телерадиокомпаниясида бўлишди.
Меҳмонлар карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди.

Шундан сўнг делегация аъзолари Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган "Яшил макон" лойиҳаси доирасида "Истиқлол" телерадиокомпанияси ҳудудида янги барпо этилган "Дўстлар боғи"да кўчат экишди.

Ташрифнинг муҳим натижаларидан бири — Тожикистон мустақил телевиденияси ва "Истиқлол" телерадиокомпанияси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Ташриф давомида меҳмонлар "Истиқлол" телерадиокомпанияси фаолияти, тележурналистлар учун яратилган шарт-шароитлар, амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан таништирилди.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram



4 last posts shown.

14

subscribers
Channel statistics