Республика фан олимпиадаларига оид Президент қарори қабул қилиндиШавкат Мирзиёев «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорга имзо чекди. Унга кўра:
👉 Халқ таълими вазирлигида 14 та штат бирлигидан иборат
Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти ташкил этилади;
👉 эндиликда
фақат халқаро олимпиадалар ғолиблари ОТМларга тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинади. Айнан бундай имтиёз берадиган халқаро олимпиадалар рўйхати тасдиқланди;
👉 республика миқёсида ўтказиладиган асосий
фан олимпиадалари ғолибларини имтиҳонсиз ОТМга қабул қилиш тизими бекор қилинади. Эндиликда асосий олимпиадаларнинг республика босқичида 1-3 ўринларни эгаллаган иштирокчиларга ихтисослик фани бўйича ОТМларга кириш имтиҳонларида
максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилинади;
👉 халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари энг кам ойлик иш ҳақининг қуйидаги миқдорларида
бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:
1-ўрин (олтин медаль) учун – 500, ўқитувчисига –450 баравари;
2-ўрин (кумуш медаль) учун – 300, ўқитувчисига –250 баравари;
3-ўрин (бронза медаль) учун – 200, ўқитувчисига –150 баравари;
👉 асосий олимпиадалар республика босқичи ғолибларининг ўқитувчилари ЭКИҲнинг қуйидаги миқдорларида
бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:
1-ўрин учун – 50 баравари;
2-ўрин учун – 35 баравари;
3-ўрин учун – 30 баравари;
👉 халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси
директорларига навбатдаги ўқув йили учун директор жамғармасидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча қўшимча
200, 175 ва
150 фоизлик устама тўланади;
👉 таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган:
халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига
ҳар ой 150 фоиз;
асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига
ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақи тўланади;
👉 олий таълим муассасасини тамомлаган олимпиада ғолиблари «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан шакллантириладиган истиқболли мутахассислар захирасига киритилади;
👉 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларининг 4-11 синф, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун ҳар чоракда
онлайн тарзда олимпиадалар ташкил қилиш орқали иқтидорли ўқувчилар захирасини шакллантирилади;
👉 ўқувчи ёшларнинг халқаро олимпиадалардаги иштирокини таъминлаш билан боғлиқ, шу жумладан, суткалик, яшаш ва транспорт харажатлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;
👉 олимпиадаларнинг вилоят ва республика босқичи нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида ўтказилиб,
Халқ таълими вазирлиги веб-сайти орқали онлайн тарзда тўғридан-тўғри намойиш этилади;
👉 олимпиадалар очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилиши, натижалари улар
ўтказилган куннинг ўзида эълон қилинади;
👉 барча босқичдаги олимпиада натижалари, шу жумладан, иштирокчилар тўғрисида маълумот, уларнинг
ёзма ишлари тўлиқ ахборот тизимига киритилади ва ХТВ веб-сайтида эълон қилинади.
Ажойиб, жуда ажойиб! Изоҳга ҳожат йўқ!
👉
@xushnudbek 👈