Манчини «Ферги тайм» ҳақида: «Агар «МЮ» ютқазаётган бўлса, 5 дақиқа қўшиб бериларди. Ғалаба қозонаётган бўлса – 2 дақиқа»
«Манчестер Сити»нинг собиқ бош мураббийи Роберто Манчини «Ферги тайм», яъни «Манчестер Юнайтед»нинг сўнгги дақиқаларда гол уриш қобилияти ҳақида гапирди.
«Ферги тайм» қандай ишлаганини биласизми? Агар «МЮ» уйида ютқазаётган бўлса, ҳакам камида 5 дақиқа қўшиб берарди. Агар улар ғалаба қозонишаётган бўлса, максимал 2 дақиқа қўшиларди.
Мен «Сити»ни бошқарган йилларда Манчестер футболи тарихини ўзгартирдик. Дербида 6:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Ўша куни ҳам кўп дақиқалар қўшилиши мумкин эди. Лекин шуларга қарамай, Алекс Фергюсонни буюк мураббий эканлигини тан оламан», – деб италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради II Сole 24 Оre.
Маълумот учун, Манчини «Манчестер Сити»да 2009 йилдан 2013 йилгача ишлаган. Унинг раҳбарлигида «шаҳарликлар» Англия чемпионлигини, Англия Кубогини ва Суперкубогини қўлга киритишган. У ҳозир Италия миллий жамоаси бош мураббийи саналади.
❤️ LIVERPUL RASMIY ✅