#Бу_муҳим
📣 Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги
“Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли қарори қабул
қилинди. 💠
Мазкур қарор билан:
➖Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари
➖Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.
💠 Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари:
✅ Касбий маданиятга оид умумий одоб-ахлоқ қоидалари
✅ Хизмат фаолиятига оид одоб-ахлоқ қоидалари
✅ Хизматдан ташқари одоб-ахлоқ қоидалари
✅ Жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларга оид одоб-ахлоқ қоидалари
✅ Хизмат фаолиятидаги ташқи кўриниш ва кийиниш услубига оид одоб-ахлоқ қоидалари
✅ Манфаатлар тўқнашувини олдини олиш чоралари
✅ Давлат хизматчиларининг манфаатини ҳимоя қилиш
✅ Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини
назорат қилиш масалаларини тартибга солади.
Шунингдек, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлик
учун жавобгарлик тартибини белгилайди.
🟢Давлат органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар жорий йилнинг
25 октябрь санасига қадар ўз фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлайди.
Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt |
Telegram |
Facebook |
Instagram |
You Tube