Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


⌨ Чат @Yahshilik_Kanali
Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!
💵 Реклама👉 @kanallrekllama

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Бuсмuллаҳ
Ассаламу алайкум ва рахматиллоху ва барокатуҳ !!!

Икки дунё султони, қиёмат кунини
подшоҳи бўлган яккаю ягона АЛЛОҲ га битмас туганмас гўзал
ҳамду санолар бўлсин!!!

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламга у зотнинг табаррук макомларига яраша маъноларга бой бўлган гўзал салавоту дуруд лар бўлсин!!!  

Барча мўмин ва муслималарни АЛЛОҲ ўз паноҳида  асрасин!!! Икки дунё саодатига эриштирадиган амалларга йўллаб қўйсин. Кунингиз хайр-барокатли, файз ва мазмунли ўтсин.
Муборак жуманинг барча хойриётлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг.


@HIKOYANEW


Бегонамас меҳрибонларим,
Азизларим, қадрдонларим.
Меҳридарё онажонларим,
Жума кун муборак бўлсин!

Юзи иссиқ отахонларим,
Бахтим бўлган тоғажонларим,
Амаки-ю аммажонларим,
Жума кун муборак бўлсин!

Акажон-у опажонларим,
Сингилчам-у холажонларим,
Елкадошим укажонларим,
Жума кун муборак бўлсин!

Биродар деб айтган дўстларим,
Кетиб яна қайтган дўстларим.
Муҳожиру мусофирларим,
Қадри баланд гуруҳдошларим,
Жума кун муборак бўлсин!

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг.


@HIKOYANEW


​​✍​​Ибрат..

Бир йигит солиҳа, гўзал қизга уйланибди. Никоҳ куни ёш келинчак умр йўлдошига:
- Бегим! Аллоҳнинг амри ила сизга жуфти-ҳалол бўлдим. Энди менинг бош вазифам сизни рози қилиш. Умид қиламанки, сизга итоат қилишим - мени жаннатга киришимга сабаб бўлади. Онангизга итоат қилишингиз эса, сизнинг жаннатга киришингизга васила бўлади, иншаАллоҳ. Менда сизнинг ҳаққингиз кўп. Сизда эса онангизнинг ҳақлари кўп.
Бегим, мен сизга итоат қилишни Аллоҳ амридан бошқа ҳар нарсадан устун кўраман. Сиз ҳам ўз навбатида, онангизга итоат қилишни Аллоҳнинг амридан бошқа ҳар нарсадан устун кўринг. Шоядки, Аллоҳ барчамизни Ўзининг Жаннати Фирдавсига лойиқ кўрса!
Йигит ёшгина аёлининг гапларидан тўлқинланибди, унинг ақлу заковатидан хурсанд бўлибди. Ҳаётлари рисоладагидек гўзал кечибди.

📚Ҳикмат:«Аллоҳнинг юзидан бошқа нарса учун қилинган ишда, айтилган сўзда хайр йўқ!» Абу Бакр розияллоҳу анҳу.


@HIKOYANEW

6.2k 1 83 10 60

Дуо қилишда шошилди

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир киши Аллоҳга ҳамд ва салавот айтмасдан дуо қилаётганини эшитиб: "Бу киши дуо қилишда шошилди", дедилар. Сўнгра уни чақириб: "Сиздан бирортангиз дуо қилса, Аллоҳга ҳамду сано айтиб, салавот йўллаб, кейин хоҳлаганича дуо қилаверсин", дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).


@HIKOYANEW


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонг  отаётган  вақтда  бир  унга  боқинг!  Унда  гўзаллик,  буюклик  ва  ёришиш  манзараси  бўлиб,  сизга  орзу  ва  яхши  гумон  қилиш  эшикларини  очади.

Яшаётган ҳар бир кунингиз Аллоҳнинг сизга ҳадясидир. Сиз у ҳадяни ўтган кунларга ҳасрату надомат, келажакка нисбатан безовталик билан зое қилманг! Нима бўлса ҳам “Аллоҳга таваккул қилдим” деб айтинг!


@HIKOYANEW


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Росул алайҳиссаломнинг эркатой аёллари Ойша онамиз билан бўлган холатга бир боқинг

Бир кун Росулуллохни яхши кайфиятда ,хурсанд турганларидан фойдаланиб ўз талабларини айттилар

Талаблари нима эди?

Аёлларга энг суюмли тилла тақинчоқ сўрадиларми,
ёки саёхатга оборишларини сўрадиларми,
ёки дунё матохидан бир нима сўраб фурсатдан фойдаландиларми?

Хар сафар шу хадисга дуч келсам қалбим ларзага келади.

Жажжигина қизалоқ ,Росуллуллохнинг қўйнидаги энг кичик ёшдаги аёли,
жуфтини яхши кайфиятидан фойдаланиб

Йа РОСУЛУЛЛОХ
мени дуо қилинг,дедилар

Аллохим Ойшани аввалгию охирги,
яширин ва ошкор хатоларини кечиргин,деганларини эшитиб қувониб,
кулганларидан бошлари Наби алайхиссаломнинг қўйниларига тушди

Ойша,сизни дуоим қувонтирдими,дедилар

Қандай қувонтирмасин,деганларида

Бу дуони мен умматимга хар намозимда сўрайман,дедилар

Жонимиз сизга қурбон бўлсин йа РОСУЛУЛЛОҲ

Сиз биз учун саждаларда дуо қилдингиз,биз эса пок йўлингиздан юз ўгириб адашиб юрибмиз

Сизни пок жуфтларингиз қолиб,ғарбни ювиқсизларига эргашиб турибмиз

Эртаю кеч Охират саодатини ўйлаган жуфтларингизга эмас

Эртаю кеч дунё шахватларини кўзлаганларга эргашиб юрибмиз

Жуфтидан,хаққимга дуо қилинг, деб сўраш ўрнига

Хаққимни бер,деб сўровчи
жохилларга айланиб кетяпмиз

Кичик хужрада ўзларини сақлаб, Аллохни розилигини топган Оналаримизни унутиб

Кўчама кўча эр билан санқиб юришни орзусидаги жохилларга ўхшаб кетяпмиз

Мақсадлари,Жаннат либосида яшашлик бўлганларни унутиб

Дунёда минг турли либосларга ўраниб,қувониб ўтяпмиз

Уларни қувонтирган нарса бизларни қувонтиролмай қолди

Улар қаноат қилган хаёт бизларни қониқтирмай қолди

Улар дунёдаги энг покиза жуфтлар бўлсаларда,кўп тавба қилиб йиғлар эдилар

Биз кундузлари ўйнаб,кечалари ором оғушида яшаб хам,фақат дунё учун йиғлаймиз тинмай

Жаннат билан башоратланган Оналаримизга қачон эргашамиз?

Қачон биз хам жуфтидан дуо сўраб қувонадиган қизлар ўстириб улғайтирамиз?

Улар кирган Жаннатларни яхши кўрамизу
Нега улар қилган амалларни яхши кўра олмаймиз ?

Биз киммиз,
Улардай муслимамизми
???

@HIKOYANEW

8.6k 1 237 8 120

Ибрат

كان الهدهد أحسن منا في نقل الأخبار، حيث قال :
( وجئتك من سبإٍ بنبأ يقين ).
لم يقل سمعت أو قرأت أو قالوا  او كما وصلني . بل ( خبر يقين )
فماذا كان من سليمان عليه السلام ؟
هل اتخذ موقفا سريعا؟
(كما نعمل اليوم نسخ و لصق)
و هو يعلم أن الهدهد لايجرؤ أن يكذب عليه، و مع ذلك قال
( سننظر أصدقت أم كنت من الكاذبين )
التثبت من الأمر قبل نقله أو نشره، مطلب ديني ومنهج من مناهج الأنبياء !
فلا  تنشر  مالا تعلم يقينا صحته ولا تنشر إلا ما يزيد من حسناتك


☪️  Ҳудҳуднинг сўзларига қулоқ тутсак, у биздан кўра хабарларни яхши етказган: “Кўп ўтмай, у (Ҳудҳуд) келиб, деди: «Сен билмаган нарсани билдим ва сенга Сабаъдан ишончли бир хабар олиб келдим”, Намл сураси, 22-оят.

  У: “Эшитиб қолдим”, “ўқиб қолдим”, “айтишдики”, “менга хабар келишича” каби сўзларни айтмади. Балки: “ишончли бир хабар олиб келдим”, деди.
   Хўш, бунга нисбатан Сулаймон алайҳиссалом қандай йўл  тутдилар? Тезда ўша маълумот асосида бир мавқени эгаллаб олдиларми? (Худди биз бугунги кунда (интернетда бир нарсани ўқиб қолсак, текширмасдан, дарров уни телефон тугмаларидаги “кўчириш”(копировать) ва “қўйиш”(вставить) ишларини бажарганимиздайми?... йўқ, албатта).

   У зот Ҳудҳуд ёлғон сўзлашга журъат қилолмаслигини билардилар. Шу билан бирга: “У (Сулаймон) деди: «Кўрамиз, рост сўзладингми ёки ёлғончилардан бўлдингми”, Намл сураси, 27-оят.

  Демак, бирон хабар ёки маълумотни улашишдан аввал уни тўғрилиги, ишончлилигини текшириш пайғамбарлар манҳажи ва диннинг талабидир. Ҳақиқат эканини аниқ билмаган маълумотингни улашма ҳамда яхшиликларингни зиёда бўлишига  сабаб бўлувчи нарсаларнигина  бошқаларга улашгин, баҳам кўргин.

arabicuz


Намоз


5 махал намоз ўқийдиган одам бир кунда:

- 25 маротаба “Бисмаллаҳ”
- 32 маротаба “Фотиҳа сураси”
- 64 маротаба “Ар-Раҳмон”
- 64 маротаба “Ар-Роҳийм”
- 213 маротаба “Аллоҳу Акбар”
- 96 маротаба “Субҳана Роббий Ал-Азийм”
- 192 маротаба “Субҳана Роббий Ал-Ъало”
- 11 маротаба “Субҳанака”ни яъни “Сано дуоси”
- 32 маротаба “Самъи Аллоҳу лиман ҳамидаҳ”
- 32 маротаба “Роббана лакал ҳамд”
- 32 маротаба “Омийн (Эй Аллоҳ дуоимни қабул қил)”
- 25 маротаба “Зам сура”
- 17 маротаба “Ташаҳҳуд”ни ўқиб Пайғамбаримизга саловат
- 17 маротаба “Ташаҳҳуд”ни ўқиб Шаходат калимаси
- 11 маротаба Фаришталарга ва мўминларга салом
- 11 маротаба “Аллоҳумма антас Салам”
- 11 маротаба “Роббана атина” дуоси
- 11 маротаба “Роббана иғфирлий” дуоси
- 11 маротаба “Аллоҳумма солли ва салим” дуоси
- 11 маротаба “Аллоҳумма барик” саловати
- 11 маротаба “Шайтон” дан панох тилайди.
Шуни билингки, энг хайрли амалингиз “Намоз”дир!


@HIKOYANEW


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Уйингиз нурга тўлсин

Каъбул Аҳбор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Аллоҳнинг зикри билан уйингизни нурга тўлдиринг. Албатта, зикр қилувчилар ҳақида фаришталар: "Фалончи уйини Аллоҳнинг зикри билан обод қиляпти", дейишади".

✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли


@HIKOYANEW


НЕГА РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ИСМЛАРИ КАМ ЗИКР ЭТИЛГАН?

Аллоҳ таоло нега Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак исмларини Қуръони каримда бор-йўғи тўрт марта зикр қилган?
Набий алайҳиссаломнинг муборак исмлари Оли Имрон сураси 144; Аҳзоб сураси 40; Муҳаммад сураси 2- ва Фатҳ сураси 29-оятларида зикр қилинган.
Лекин исмлари тўрт ўринда зикр қилиниши у зотнинг бошқа пайғамбарларга нисбатан эҳтироми кам эканини англатмайди, балки Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга Каломуллоҳнинг 13 ўрнида “Эй Набий”, 2 ўрнида “Эй Расул!” деб мурожаат қилган. Аслида, юксак эҳтиромга сазовор кишига исми билан эмас, балки унинг унвони, да­ражаси ва мавқеи билан хитоб қилинади.
Бундан ташқари, Қуръони каримда буй­руқ майлида келган барча ҳукм оятлари бевосита Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал­ламга мурожаатдир. Шу орқали у зот­нинг ум­матларига таълим берилган. Охир замон умматини эса Аллоҳ таоло бошқа умматлардан улуғлаб, мақтаган: “Одамларга чиқарилган (маълум бўлган) умматнинг энг яхшиси бўлдингиз, (эй мусулмонлар!) зеро, сиз амри маъруф, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга имон келтирасиз" (Оли Имрон сураси, 110-оят).
Бу ҳам аслида Пайғамбаримиз алайҳиссаломга берилган таърифдир: у зотнинг умматлари энг яхши уммат экан, ўзлари энг улуғ набийдир.
Аллоҳ таоло Қуръони карим­да сўнгги ум­матга 90 ўринда “Эй имон келтир­ганлар!” деб мурожаат қилган. Демак, инсонларнинг “Эй имон келтирганлар!” деган шарафли номга са­зовор бўлишларида Набий алай­ҳиссаломнинг рисолатлари асос бўлган.

@HIKOYANEW


Дунёни борича қабул қилинг. Шунда яшаш осонроқ бўлади.

Қўлингиздан келган нарсани ўзгартиринг.
Ўзгартириш қўлингиздан келмайдиганлари учун сабр қилинг.

Неъматларга шукр, ҳаётга теран фикр кераклигини унутманг…

Одамлардан "фаришта"ликни талаб қилманг, унутманг банда фаришта бўла олмайди. Ҳар яхшини бир ёмони ва ҳар ёмонни бир яхшиси бор.

Доим яхши ниятда бўлинг, чунки ниятингизни гапирмасингиздан эшитадиган Зот бор.

Ўзингизни кўп қийнаманг.. юрагингизга раҳмингиз келсин. Ҳаётга енгилроқ қаранг.

Ҳаётингизда учта меҳмон ваъдалашмай ҳам келаверади.

Ризқ;
Муҳаббат;
Бахт...

Илоҳим шу уч меҳмон уйингизни ҳеч қачон тарк этмасин!


@HIKOYANEW


ЛАТИФА ЭМАС.....! АСЛ ХАКИКАТ, УКИБ ХУЛОСА ЧИКАРИНГ!

Бир қишлоқда бир кишини 2 ўғли бор. Қаерда уруш-жанжал, қаерда ўғирлик безорилик бўлса ўшаларни қўли бўлар экан.
Охири уларни тарбия қилолмай отаси қишлоқ имомига мурожаат қилибди. Имом уларни чақириб келишни буюрибди. Ота икки ўғлини олиб имом ҳузурига келибди.

Имом катта ўғилни чақириб "ҚИБЛА ҚАНИ?",- деб сўрабди. Бола ҳеч ким ўргатмаганидан тушунмай анқайиб қолибди. Имом: "Сенга қибла қаёқда деябман",- дебди. Бола индамай қараб тураверибди, Жахли чиққан имом "Ҳой мусулмоннинг боласи, қибла қани? деябман" деб бақирибди. Шунда ака-ука туриб қочишибди. Укаси "Ака нима бўлди, нега қочдик?" деб сўраса. "Ука, қоч, имомни қибласи йўқолибди, мендан кўришяпти. Сен олмаганмидинг?"

Ҳулоса: кулишга шошилманг!
Ахир бу ерда фарзандларнинг айби йўқ. Ҳамма айб Отанинг ўзида. Ўша отанинг ҳолига тушмасдан олдин фарзандларимизга
дин таълимини бериб қўйишни унутмайлик!!!
Фарзандга тўғри тарбия бериб, сўнгра хаққиммизни талаб қилайлик....!


@HIKOYANEW

19.2k 1 308 31 99

Инсон умри давомида қандай яшаб ўтган бўлса, шундай вафот топади...
Бу воқеа ўтган йили айни чилла ёз маҳалида бўлиб ўтганди.
Чоршанба куни эрталаб нонушта пайтида ёшлари 40 дан ошган 50 га етмаган бир аёл ТЎСАТДАН титроқ келибдию жони чиқибди...
Бир пастда келинлари, ўғиллари, набиралари қий-чув қилишибди, қўшниларни чақиришибди...
Сал ўтмай жанозага қавму қариндош, ёру- биродарлар, таниш билишлар келишни бошлашибди.
Ўғил онаси учун бир яхши тақволи ғассол аёлни олиб келди ва ўзи қабристонга ГЎРКОВ ҳузурига бориб, онаси учун қабр ҳозирлашини ва майитни пешин намози вақтида олиб келишлигини айтиб тайинлади.
Ғассол аёл ўз ишини майитнинг кийимларини ечишдан бошлади...
Ётган майитнинг кўйлагини қайчида кесиб ечинтирган эдики майит баданини ҚУРТ босиб кетганини кўрди...
Ғассолга қарашаётган майитнинг 3-4 та яқинлари ҳайратдан ёқа ушлашди...
Ғассол аёл бу ҳайратни билдирмай ўзи билган дуолари билан ишни сув қуйишдан бошлади.
Бир хил қуртлар сувда оқиб кетар, бир хиллари танадан ажратиб бўлмас даражада ёпишиб ётарди.Сўнг ғассол аёл майитни қорнини босиб қорнини бўшатмокчи бўлди... У қорнини оҳиста босдиямки, қоринда йиғилган нажас (ахлат) майитнинг оғзидан қайнаб чиқа бошлади.
Кўп уринишларда 32 челак сув билан хам майит танаси тоза бўлмаган эди.

Пешин намозига ярим соат қолганида жаноза учун келганлар майитни кўтаришга шай бўлишди.
Одамлар жуда кўп эди. Каттароқ ёшдаги қўшни эркак :
МАЙИТ ТАЙЁРМИ? деб сўради.
Лекин майит ҳали кафанланмаганини ичкаридан эшитгач, УНДА ПЕШИН НАМОЗИДАН ўтиброқ кўмамиз, ТЕЗЛАШТИРИНГЛАР - дея қаттиқ гапирди.

Эшик тагида Тумонат одам йиғилди.
Аср вақти кирди ғассол аёл амаллаб кафанлади ва тобутга ёткизишди.
Одамлар тобутни кўтариб уйдан олиб чиқиб кетишди. Жаноза ўқилди.

Майитнинг ўғиллари хилхонаси томон одамларни бошлади...
Ўғиллар не кўз билан кўрсинларки, бир эмас 3 та гўрковлар ҳали лаҳатни ковлаб улгурушмабди.
Хамма ҳайрон!

Гўрковлар ярим метр хам ерни ковлаб очиша олмаган эди.Кариндошлар ичидан 90 ёшни оралаган бир мўйсафид чол жанозадагиларга юзланди ва:
Жон болаларим.Бу майитга жаноза ўқилди, телефонларингизни ўчиринглар.Амаллаб майитни қабрга қўйишимиз шарт! Бу Аллоҳнинг ишлари. Гўрковлардан лопатка кетмонларни олинглар..! Мен қабр устида дуо қилиб Қуръон оятлардан ўқиб тураман.Галма Гал гўрковларга қарашиб юборинглар! - деди

Қабристонга келган барча одамлар бирма бир қабрга кетмон уришибди.
Айримлар қабристондан кетиб хам қолишибди.
Ҳуллас, шом вақти хам ўтиб хуфтон маҳал кирганида, 12 та қариндош билан майитни ерга қўйишибди ва уйга қайтишибди.

Эртаси куни бу жаноза воқеаси хамма жойга тарқалиб кетибди.
Келинлар айтармиш:
Ер бориб айтмасинуу...! Ойимларни бир чиройли гаплари йўқ эди. Оғзилари жуда шалоқ бўлиб, ўтган кетганни, ўлик тирикни ёмон қарғардилар.Ҳеч кимга кун йўқ эди.
Якин қўшнилари айтармиш:
Ер бориб айтмасинуу, кийим кечак, тилла тақинчоққа жуда ўч эдилар, бозорларда беҳудага пул совуриб, гапма гап, тўйма тўй юришдан қолмасдилар.
Танишлари ўртоқлари айтармиш
Ер бориб айтмасинуу. Давраларда жуда катта гапириб, ҳеч кимни менсимай, соддароқларимизни жеркиб, камситардилар.

Одамлар сўрашибди: Астағфируллоҳ Бу аёлни ибодати, НАМОЗЛАРИ, тутган рўзаси, ҳеч бўлмаса етим есирга қилган садақаси борми.?
Хамма жим туриб елкасини қисармиш.
Ён атрофимизда бўлган бу воқеа биз тирикларга ибрат бўлсин азизларим. Феълимизни кенг қилиб, болаларимиз, яқинларимиз қўни-қўшниларимизни дилини оғритишдан, ДИЛОЗОРЛИКдан сақланайлик...

Бу ўткинчи дунёдан ўзимиз билан фақат ва фақат қилган яхши амалларимизни, садақа савобларимизни, беминнат қилган яхшиликларимиз савобларини олиб кетайлик.

Инсон умри давомида қандай яшаб ўтган бўлса, шундай вафот топади.
Аллох таоло охиримизни чиройли қилсин


@HIKOYANEW


⚡️⚡️ БОЛА ПУЛИ ОЛИШДА НИМАЛРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ КЕРАК!

1. Бола пули олиш учун ариза намунаси худуд МФЙда тўлдириб берилади ва ушбу тўлдирилган маълумотнома, пенсия жамғармасига юборилиши;

2. Ёлғиз она бўлса, даромадлар тўғрисида маълумот сўралмаслиги, ёлғиз она деганда боқувчиси йўқ, никохи қонуний бекор қилинган аёллар тушунилади.

3. Оилада, 3 ёшга тўлмаган бола бўлса, онасидан иш хаққи тўғрисида маълумотнома сўралмаслиги, бироқ турмуш ўртоғининг иш хаққи ёки ўзини-ўзи банд қилинганлиги хақидаги маълумотномаси бўлиши кераклиги;

4. Бола пули 2024 йил 1 январдан бошлаб, 3 ёшгача бўлган болага 325 минг сўм, ундан кейингисига 150 минг сўм ва ундан кейингисига 100 минг сўмдан хисобланиши;

5. Оила кам таъминланган оила бўлиши, оилани хар бир аъзосига тўғри келадиган даромади 621 минг сўмдан ошмаслиги;

6. Оилада турмуш ўртоғи чет давлатда ишлаётган бўлса, унинг даромади 2.100.000 сўм деб хисобланиши, ўзини-ўзи банд қилган фуқарони даромади ҳам, худди шу миқдорда хисобланиши;

7. Оиладаги фарзандлар 3 ёшдан ошган бўлса ва ушбу оила тўлиқ оила бўлса, эр хотиндан иш хаққи тўғрисида маълумотномаси бўлиши кераклиги талаб қилиниши;

8. Бола пули юзасидан МФЙга берилган ариза, пенсия жамғармасига йўллангач, 1 ой ичида автоматик тарзда, даромад ва бошқа холатлари аниқланиши, бунда инсон омили аралашмасдан, компютер база орқали аниқлаган маълумотлар асосида тайинланиши ёки рад қилиниши;

9. Ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар, банд қилинганлиги, рўйхатга олинганлиги аниқ бўлгач, бола пулига ариза беришлари кераклигига, бунда даромади 2.100.000 сўм деб хисобланишига, эътиборларини оила аъзосига тушадиган даромад 621 минг сўмдан ошиб кетмаслигига риоя қилишлари;

10. Оилани даромадига, 7 йил тўлмаган транспорт воситаси, номида иккита уй, ёки қўшимча бино бўлиши, қўшимча ер майдони ва томорқалар, сонидан келиб чиқиб, қора мол сигир ва қўй эчкилар ҳам оила даромади хисобига олинишини инобатга олишлари керак.


@HIKOYANEW


ДУОДА ҚОЛИПГА ТУШГАН, ТАКРОРЛАНАДИГАН СЎЗЛАРНИ АЙТМАСЛИК

Дуо деганда фикримизга дастлаб Аллоҳни ёдга олиш, У Зотга эҳтиёжларини билдириш, истакларини сўраш, гуноҳлари учун мағфират тилаш кабилар келади. Агар ҳақиқатдан ҳам шундай бўлса дуода самимий бўлиш лозим. Айрим кишилар дуони ихлос билан бажариладиган ибодат эмас, балки маълум қолипга тушган сўзлар тизими, маъносини дуо қилаётган кишининг ўзи ҳам унчалик тушуниб етмайдиган, ҳар сафар қайта-қайта айтиладиган сўзларнинг такрорланиши, шунга ўрганиб қолиш ёки анъана деб ўйлашади. Аллоҳнинг буюклигини ҳис қилган, Унинг азобидан қўрққан ва розилигини топишни истаган одам қалбидан келган самимий ва табиий ифодалар билан У Зотга юзланади.
Ўзини Аллоҳга топширган, дўст ва ёрдамчи сифатида фақат Уни танлаган одам, қалбида тўлиб-тошган самимий ифодалар билан дардини фақат Унга айтади ҳамда Ёқуб алайҳиссалом каби барча дарду аламини фақатгина Аллоҳга билдириб, Ундан ёрдам сўрайди: "...Албатта, мен дарду ҳасратимдан фақат Аллоҳнинг Ўзига шикоят қилмоқдаман…." (Юсуф сураси, 86-оят).

Дуо қилувчи самимий бўлмаса, дуони бажарилиши керак бўлган расмий иш ёки қабул бўлиш - бўлмаслиги аниқ бўлмаган нарса деб эътиборсиз қараса, асосан бир қолипга тушган ибораларни қўллайди. Нима деётганини ўзи ҳам тушунмаётган бир қанча чиройли сўзларни айтиб ўзича дуо қилган бўлади. Бу Қуръонда таъриф этилган дуо эмаслиги аниқ. Ваҳоланки дуо банданинг Ўз Роббиси билан самимий мулоқотидир.

Ҳар бир одамнинг муаммолари, истаклари, орзулари, руҳий ҳолати бир хил эмас. Дуо вақтида сўзлар эмас , дуо қилувчининг ўша вақтдаги руҳий ҳолати муҳимдир.
Қуръонда баён қилинган дуоларнинг ҳеч бирида бу услуб кўринмаган.
Пайғамбарлар, фаришталар, мўминлар тилидан қилинган дуо намуналарида фақатгина руҳий ҳолатдан келиб чиққан самимий қалб ифодалари, илтижоларини кўрамиз.

📚"Қуръонга кўра дуо" китобдан.


@HIKOYANEW


​​​​ОТАЛАР ҲАҚИДА

▪️1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.

▪️2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.

▪️3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

▪️4. Ота бор уйда  ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.

▪️5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

▪️6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

▪️7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!

▪️8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!


ОНАЛАР ҲАҚИДА

▪️1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.

▪️2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

▪️3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен  ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

▪️4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик  биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

▪️5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

▪️6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.

▪️7. Ҳайит кунлари бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун.


@HIKOYANEW


ОТА-ОНАНГ ЎТГАНДАН СЎНГ

Савлат тўккан тоғинг бўлмас,
Яшнаб турган боғинг бўлмас,
Бу дунёдан кўнглинг тўлмас,
Ота-онанг ўткандан сўнг..

Кўзинг бежо, дўст излайсан,
Дўст қидириб ҳўп музлайсан,
Тополмай ҳўнг-ҳўнг йиғлайсан.,
Ота-онанг ўткандан сўнг..

Кўкка боқсанг кўк йиғлайди,
Юлдузлар пўк-пўк йиғлайди,
Ой йиғлайди, сой йиғлайди.,
Ота-онанг ўткандан сўнг.

Саратонда соянг қани,?
Тоғингдаги қоянг қани,?
Фақат армон қийнар сани.,
Ота-онанг ўткандан сўнг..

Суратларда қолиб кетар,
Бор дардини олиб кетар,
Ўткандан сўнг бўзлаб қолма.,
Тирик бўлса бошда кўтар..

Савлат тўккан тоғинг бўлмас,
Яшнаб турган боғинг бўлмас,
Бу дунёдан кўнглинг тўлмас,
Ота-онанг ўтгандан сўнг..


@HIKOYANEW


Ризқинг сени ташвишга солмасин!

— Hарх-наволар ошди. Лекин ризқимиз ҳар нарсага қодир бўлган Раззоқ  - ягона Зотнинг қўлидадир.
— Салафларнинг бирига: Нарх-наволар кўтарилиб кетти, дейилганида. У киши: Истиғфор билан туширинглар, деган экан.
― Бир Аъробийга: Бир бурда нон бир динор бўлибди, дейилди. Шунда у киши: "Аллоҳга қасамки, бу мени ташвишга солмайди. Агар буғдойнинг донаси бир динор бўлса ҳам, мен Раббим буюрганидек ибодат қилавераман, У эса Ўзи ваъда қилганидек ризқимни етказаверади", — деб жавоб берган экан.
― Одамлар Салама ибн Дийнор роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб: "Эй Абу Ҳазим, кўрмайсизми, нарх-наволар кўтарилиб кетибди, дейишганида. У киши: Бу сизларни нега ташвишга солаяпти? Бизга арзончиликда ризқ берган Зот, қимматчиликда ҳам ризқ бераверади, ― деб жавоб берган эканлар.


@HIKOYANEW


БEМОР ҚИЛМА ЯҚИНЛАРИМНИ!

Қўлим очиб нидо қилай ўзинга.
Тенгласанг бас оҳу нолаларимни.
Ишончим юксакдир қудратларинга.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Бошлари ёстиққа тегиб қолмасин.
Беморлик қаддини эгиб қолмасин.
Дунёлардан буткул безиб қолмасин.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Бу ўтинчдир сенга йўқ қўймадим шарт.
Буюклар буюги ўзингсанку мард.
Кундан кун англадим соғлик олий бахт.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Улар менинг жонимдаги жонларим
Улар билан гўзалдир ҳар онларим
Улар касал бўлса ёмон ҳолларим
Роббим бемор қилма яқинларимни

Яшасинлар паноҳингни остида.
Соғ юришсин тупроғингни устида.
Ўзинг асра ғанимларнинг қастидан.
Роббим бемор қилма яқинларимни.


@HIKOYANEW

7.6k 1 154 2 16

АЁЛГА ТАСЛИМ БЎЛГАН ОЛИМ

Қадим замонда бир олим хотинларнинг макри ҳақида китоб ёзиб, эркакларни алданмайдиган қилмоқчи бўлибди.
30 йил хотинлар макри устида ишлаб, беш томли китоб ёзибди. Китобнинг сўнгги сахифаларини ёзиш вақтида шамол бўлиб, китоб варақларининг бир нечтасини учириб, қўшни ҳовлига туширибди.
Олим китоб варакларини олиш учун қўшнининг эшигини қокибди. Ичкаридан аёл кишининг "кираверинг" деган овози эшитилибди.
Олим ичкарига кирса, қўшнининг хотини кулиб варақларни ўқиб турган эмиш.
Аёл олимни шундай ҳурмат билан кутиб олибдики, олим гаранг бўлиб қолибди. Ҳозир эри келишини, агар олим бир пиёла чой ичмай чиқиб кетса, эри жуда хафа бўлишини айтиб, уни уйга таклиф этибди ва тезда дастурхон тузабди. Олим беихтиёр ўтириб қолибди.
Аёл ош тўла товоқ олиб кириб қўйибди ва "қани олинг, ҳозир эрим ҳам келади" дебди.
Олим эндигина бир ошам ош еган экан, эшик тақиллаб қолибди. Аёл "Вой қўшнижон! Мен билмасдан эшикни қулфлаб қўйибман. Энди нима киламиз? Эрим нима деб ўйлайди?! Тез сандиққа киринг!" дебди.
Олим бечора нима қилишини билмай сандиққа кирибди ва аёл кўрпачаларни унинг устига йиғиб қўйибди.
Бориб эшикни очса, эри уйга кириб, хотинини сўкибди. Хотини эса: "Эхх, хожам! Қўшнимизни биз яхши одам десак, бало экан. Каранг, бизни уйга бостириб кириб, менга тегажоглиқ қилди. Шарманда бўлмайлик деб, мен уни олиб ўтирибман".
Эрнинг кўзи қонга тўлди: "Кани у?!" Хотин сандиққа ишора қилибди. Эр жаҳл билан сандиқ устидан эндигина иккита кўрпача ағдарган экан, хотин каҳ каҳ уриб кула бошлабди.
Эр хайрон бўлиб "Нега куляпсан?" деб сурабди .
Хотин: "Эх эржонима, шунчалик ҳам содда бўладими одам! Шу гапимга ишондингизми? Қўшнимиз олим бўлса, у қаердаю, биз қаерда. Мен хазиллашдим", дебди.
Эр жахлдан тушиб, "Шундай қалтис хазил қиласанми, нодон?" дебди ва ошни еб, тушлик килиб далага жўнабди.
Эр кетгач сандиқни очиб олимга: "Энди чиқинг, 30 йил нимани ўргандингиз? Биз аёллармиз. Бизнинг макримизни ёзиб тугатиш учун бир неча умр хам камлик килади", дебди.
Олим сандикдан калтираб чикибди ва аёллар ҳақида китоб ёзмасликка ўзига-ўзи сўз берибди.
___
Хўўш, қиссадан ҳисса шулким, аёллар тугалланмаган китоб ва ул китобнинг ҳар саҳифаси ҳар хил.

Инсонни атрофида нечта аёл - oнаси, oпаси, aммa-xoлa, турмуш ўртоқ, ҳаттоки бир нечта аёлларга уйланса ҳам барибир аёлларни тушунолмасдан ўтиб кетиш эҳтимоли юқори.

Эркаклар! Бу хотиним содда, деб алданиб қолманг!

Аёллар! Макрни яхши, фойдали ишларга йўналтиринг!


@HIKOYANEW

20 last posts shown.