IDEA


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Ўзингизни англашга йўл беринг!
Мурожаат учун: Бехижолат ёзивуринг!
Админ: @abdulla_nur

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Assalom alaykum azizlar, aytishlaricha tongni tabassum bilan boshlagan odamning kuni xayrli o'tar ekan. Barchamizga xush kayfiyat hamroh bo'lsin!




Муҳаббат Агзамова – кенг кўламли “Гулқанд” ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб хотин-қизларни иш билан таъминлаш истагида. Омад тилаймиз!


Гулқанд истеъмол қилинганда, иммунитет кўтарилади, ошқозон ширасининг кислоталилигини камайтиради, ошқозон-ичак ярасига даво бўлади, сафрони ҳайдашга ёрдам беради.


Эслатиб ўтамиз, гулқанд 100 фоиз табиий қўшимча моддаларсиз ишлаб чиқилади. Таркибида атиргул барги ва япроғи мавжуд. Уни тайёрлаш жараёнида ишлатиладиган маҳсулотлар мутлақо табиий.


Гулқанд биринчи озиқ-овқат моддаси сифатида милоддан аввалги 900 йилда Ҳинд ва форс халқларида вужудга келган.


Гулқанд тайёрлаш сир-асрори Муҳаббат опага онасидан, онасига эса унинг аждодларидан мерос қолган экан.


Бунинг боисини суриштирганимизда, болалигидан мутлақо табиий йўл билан тайёрланадиган Гулқанд шиннисидан мунтазам истеъмол қилиб келаётганлигида, дея изоҳлади.


Муҳаббат опа ёши улуғ бўлгани билан тенгқурларига нисбатан тетик, анчайин ҳаракатчан аёл.


Ёдингизда бўлса, Тошкент давлат аграр университетида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон ихтирочи аёллар маркази ташаббуси билан “Ўзбекистон аёлларининг 100 та яхши инновацион лойиҳаси” II Республика танловининг Тошкент вилоят саралаш босқичи бўлиб ўтганлиги ҳақида хабар қилган эдик. Бугунги қаҳрамонимиз эса: Муҳаббат Агзамова – “Энг яхши бизнес лойиҳа” номинацияси ғолиби.👇


Юртимиз, ўғлонлари 14-январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан барчангизни IDEA канали номидан чин юракдан муборакбод этамиз! Байрамингиз қутлуғ бўлсин, АЗАМАТЛАР!














Сизда ҳам шундай инновацион лойиҳа ва ғоялар бўлса, @abdulla_nur га ёзиб юборинг! Ҳаммаси👌🏻 бўлади.


Нозима кўп сонли уйида ишсиз бўлган ўзбек хотин-қизларига ўз касбининг сир-синоатини ўргатган ҳолда иш билан таъминлаш ва шу орқали ўз бизнесини ҳам кенгайтиришни мақсад қилган.


Нозиманинг энг улкан орзуларидан бири ушбу қўл меҳнатини Ўзбекистон номидан жаҳон бозорига олиб чиқиш.

20 last posts shown.

123

subscribers
Channel statistics