Iqro.uz

@iqro_uz_official Like 0
Is this your channel? Confirm ownership for additional features

Buxoro shahar Xo‘ja Zayniddin jome‘ masjidi rasmiy-diniy ma‘rifiy kanali.
Channel's geo & Language
not specified, not specified
Category
not specified


Channel's geo
not specified
Channel language
not specified
Category
not specified
Added to index
30.09.2019 08:38
advertising
Telegram Analytics
Subscribe to stay informed about TGStat news.
TGAlertsBot
Monitoring of keywords in channels and chats
TGStat Bot
Bot to get channel statistics without leaving Telegram
510
members
~0
avg post reach
N/A
daily reach
N/A
posts per day
N/A
ERR %
0
citation index
Views
Data about the dynamics of views appears
the next day after the addition of channel
Avg post reach & ERR%
Data about the dynamics of avg reach and ERR appears
the next day after the addition of channel
Forwards & channel mentions
463 mentions of channel
0 post mentions
2 forwards
Sammuslim.uz
10 Nov, 20:37
Tartil.uz
10 Nov, 20:23
mp3Muslim.uz
10 Nov, 19:39
Hidoyat.uz
10 Nov, 19:39
Muslim.uz
10 Nov, 19:39
Oliymahad.uz
10 Nov, 19:31
Nasihat.uz
10 Nov, 19:31
Fitrat.uz
10 Nov, 19:31
bukhari.uz
10 Nov, 19:25
Vakillik.uz
10 Nov, 19:04
imon.uz
10 Nov, 18:51
Zamaxshariy.uz
10 Nov, 17:38
Ravza.uz
10 Nov, 17:17
Muslimun.uz
10 Nov, 17:12
Muslimun.uz
10 Nov, 16:21
Islomota.uz
4 Nov, 01:21
sunna uz
3 Nov, 23:25
Tartil.uz
3 Nov, 21:04
Termiziy.uz
3 Nov, 20:07
Irfon.uz
3 Nov, 19:37
mp3Muslim.uz
3 Nov, 19:18
Hidoyat.uz
3 Nov, 19:18
imon.uz
3 Nov, 19:18
Muslim.uz
3 Nov, 19:16
Oliymahad.uz
3 Nov, 19:05
Fitrat.uz
3 Nov, 19:04
Nasihat.uz
3 Nov, 19:03
Vakillik.uz
3 Nov, 19:03
Ravza.uz
3 Nov, 18:55
bukhari.uz
3 Nov, 18:29
Zamaxshariy.uz
3 Nov, 17:37
Muslimun.uz
3 Nov, 17:20
Muslimun.uz
28 Oct, 05:01
Islomota.uz
28 Oct, 04:32
Termiziy.uz
27 Oct, 19:20
Tartil.uz
27 Oct, 18:54
Zamaxshariy.uz
27 Oct, 18:49
imon.uz
27 Oct, 18:39
bukhari.uz
27 Oct, 18:33
Sammuslim.uz
27 Oct, 18:25
Tavba.uz
27 Oct, 18:15
Masjid_uz
27 Oct, 18:14
Vakillik.uz
27 Oct, 18:05
Channels quoted by @iqro_uz_official
Fotiha.uz
28 Sep, 00:04
arabic.uz (hikmatlar)
25 Sep, 16:42
Recent posts
Deleted
With mentions
Forwards
Iqro.uz 30 Sep, 06:47
Iqro.uz 30 Sep, 06:47
Iqro.uz 30 Sep, 06:47
Iqro.uz 30 Sep, 04:53
#ҲИКМАТ

Аллоҳга севгиси бўлган бирон кимсани севган одам Аллоҳни севади. Аллоҳга итоатли кимсани сийлаган одам Аллоҳни иззат – икром қилаётган бўлади.

Суфён Саврий

📢 Каналимизга уланинг:
Iqro_uz_offical
Iqro.uz 30 Sep, 04:52
Iqro.uz 30 Sep, 04:52
Ҳар бир ишда мўътадилликка интил. Гапинг, таоминг, уйқунг ва муҳаббатда ҳам мўътадиллик қоиданг бўлсин. Шундай қилсанг, моддий ва маънавий ҳаётда комил бўласан.

Ҳикматлар хазинаси. Юсуф Товаслий

📢 Дўстларингизга ҳам улашинг
Iqro_uz_offical
Iqro.uz 30 Sep, 04:50
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимнинг барчаси жаннатга кирар, лекин бош тортганларгина кирмас», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, ким бош тортади?» дейишди. «Ким менга итоат қилса, жаннатга киради, ким менга осий бўлса, бош тортган бўлади», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

Дўстларингизни каналимизга таклиф қилинг:
Iqro_uz_offical
Read more
Iqro.uz 30 Sep, 04:50
#КУН_ОЯТИ

Эй, Одам авлоди! Шайтон ота-оналарингиз (Одам ва Ҳавво)нинг авратларини ўзларига кўрсатиб (уялтириб) жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин! Зеро, у ва унинг тўдаси сизлар уларни кўра олмайдиган тарафдан сизларни кўрадилар. Биз шайтонларни имон келтирмайдиганларга дўст қилиб қўйдик».

Аъроф сураси 27 – оят

Дўстларингизга ҳам улашинг
Iqro_uz_offical
Iqro.uz 30 Sep, 04:49
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун душанба
30 сентябрь, 2019
1 сафар, 1441

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Iqro_uz_offical
Iqro.uz 30 Sep, 04:48
Iqro.uz 29 Sep, 22:41
УСТОЗ

Илм деган боғга-боғбон,
Бундай зотни топиб бўлмас,
Отангиздек улуғ инсон,
Устозга тош отиб бўлмас.

Сизни дея заҳмат ютган,
Сиздан нур-у, зиё, кутган,
Қўлингизга қалам тутган,
Устозга тош отиб бўлмас.

Устоз борки, бордир дунё,
Ҳақиқатдан фарқли рўё,
Онангиздек меҳри дарё,
Устозга тош отиб бўлмас.

Сувсиз ерда кўкармас гул,
Сайрамайди чўлда булбул,
Қалбга зиё сочгувчи ул,
Устозга тош отиб бўлмас.

Илм деб тун, тогни улар,
Меҳр-ла, ҳар бошни силар,
Сизга фақат оқ йўл тилар,
Устозга тош отиб бўлмас.

Сиз олимсиз у туфайли,
Зўрга зўрлик замон зайли,
Ундан ўзиб кетинг майли,
Устозга тош отиб бўлмас.

Буюкликка жазм қилинг,
Тўйлар қилинг, базм қилинг,
Унга ҳар дам таъзим қилинг,
Устозга тош отиб бўлмас.

Илм деган боғга-боғбон,
Бундай зотни топиб бўлмас,
Отангиздек улуғ инсон,
Устозга тош отиб бўлмас.

Iqro_uz_offical
Read more
Iqro.uz 29 Sep, 21:56
Iqro.uz 29 Sep, 21:03
​​Дуолар ижобат бўладиган вақтлар, ҳолатлар, маконлар ва шароитлар

1. Қадр кечаси.
2. Кечанинг охирги қисми ва саҳар пайти.
3. Беш вақт намознинг фарзларидан сўнг (бунга намоздан салом беришдан аввал ва кейин киради).
4. Азон билан иқомат ўртасидаги вақт.
5. Ҳар кечанинг муайян бир пайти. (Кўп ҳадисларда бу, кечанинг охирги қисми эканлиги баён қилинган, таржимон)
6. Азон айтилаётганда.
7. Ёмғир ёғаётганда.
8. Аллоҳ йўлидаги жангда ҳужумга ўтилган вақт.
9. Жума кунидаги бир пайт. Унинг аниқроқ вақти аср намозидан то Қуёш ботгунига қадар.
10. Самимий ният билан замзам сувини ичишдан аввал.
11. Намоздаги саждаларда.
12. Фотиҳа сурасини ўқиётган ва унинг маъноларига қалб хозир бўлиб турганида.
13. Рукуъдан бошни кўтариб: «Роббана валакал ҳамд ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳ» (Эй Парвардигоримиз! Сенга кўп, ҳақиқий-риёсиз, муборак-хайрлилиги мўл хамд(лар) бўлсин) деб айтилганда.
14. Намозда «Омийн!» дейилганида.
15. Хўроз қичқирганида.
16. Пешиндан олдин, Қуёш заволдан оғгани он.
17. Аллоҳ йўлида жиҳод қилувчи ғозийнинг дуоси.
18. Ҳаж қилувчининг дуоси.
19. Умра қилувчининг дуоси.
20. Бемор олдида қилинган дуо.
21. Кечалари уйқудан уйғониб, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинган дуони ўқиш. У дуо: «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр. Алҳамду лиллаҳ ва субҳаналлоҳ ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи» (Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир. Унинг шериги йўқдир! Эгадорлик ва ҳамдлар Унингдир! (Мен) Аллоҳни (шаънига нолойиқ сифатлардан) поклайман! Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир ва Аллоҳ буюкдир. Куч ва Қудрат фақат Аллоҳ (тавфиқи) билангинадир!) деб: Аллоҳуммағфир ли «Аллоҳим, мени кечир» деса (ёки бошқа дуони қилса, қилган дуоси) қабул бўлади. Агар таҳорат қилиб намоз ўқиса, намози мақбул бўлади.
22. Таҳорат билан уйқуга кетса ва кечаси уйғониб дуо қилса.
23. «Ла илаҳа илла анта субҳонака инний кунту миназ золимийн» (Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир! 24. Сени поклайман. Мен ўз жонига жабр қилганлардан бўлдим!) дуосидан сўнг қилинган дуо.
25. Маййитнинг ўлиши билан унинг ҳаққига одамлар қилган дуо.
26. Намознинг охирги ташаҳҳудида салом беришдан аввал қилинган дуо.
27. Аллоҳ таолога у билан дуо қилинса ижобат қиладиган, эҳтиёж сўралса берадиган буюк исми - 28. Исми Аъзами билан дуо қилинганида.
29. Мусулмоннинг мусулмон дўстига ғоибона қилган дуоси.
30. Арафа куни Арафот майдонида қилинган дуо.
31. Рамазон ойида қилинган дуо.
32. Мусулмонлар Аллоҳнинг зикри учун тўпланган мажлислардаги дуо. (Аллоҳнинг зикри: Қуръон тиловати, маъноларини ўрганиш, шаръий илмлар талаби ва илмий мажлислар).
33. Мусибат етган чоғи дарҳол: «Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиуун. Аллоҳуммаъ-журний фий мусибатий, вах-луф лий хойрон минҳа» (Биз Аллоҳникимиз ва Унгагина қайтамиз! Аллоҳим, бу мусибатим(га қилган сабрларим) учун менга ажру савоблар бер ва бунинг ўрнига менга яхши бадаллар бер!)- деб қилинган дуо.
34. Ихлос кучайган ва қалбнинг Аллоҳга юзланган чоғи.
35. Мазлумнинг зулм қилган кишига қилган дуоси.
36. Ота-онанинг фарзандига қилган хайрли дуоси.
37. Ота-онанинг фарзандига қилган бад дуоси.
38. Мусофирнинг дуоси.
39. Рўзадорнинг рўзасини очгунича қилган дуоси.
40. Рўзадорнинг оғиз очиш олдида қилган дуоси.
41. Музтар-ночор одамнинг дуоси.
42. Адолатли имом-ҳокимнинг дуоси.
43. Солиҳ фарзанднинг ота-онаси учун қилган дуоси.
44. Таҳорат қилгандан сўнг расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинган дуони ўқиш. У дуо: «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ. Ва ашҳаду анна Муҳммадан абдуҳу ва расулуҳ» (Мен шериксиз ёлғиз Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ эканига ҳамда Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман». Ким бу дуони айтса унга саккиз жаннат дарвозалари очилади ва у ҳоҳлаган дарвозасидан киради.
45. (Минода) Кичик Жамрада тош отилгандан сўнг қилинган дуо.

Iqro_uz_offical
Read more
Iqro.uz 29 Sep, 12:23
Ҳазрати Сулаймон (алайҳиссалом) узуги ҳақида эшитганмисиз?
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ривоятларда айтилишича, Ҳазрат Сулаймоннинг: «Бу дунёдаги ҳамма нарса ўткинчи», — деган сўзлар ўйиб ёзилган узуги бўлган. Сулаймон ҳаётининг қайғули онларида узукдаги ана шу ҳикматли битикни ўқиб, таскин топган.
Бир куни унинг бошига шундай бахтсизлик тушадики, узукдаги сўзлар дардига малҳам бўлолмайди. Сулаймон ғазаб билан узукни ечиб, отиб юборади ва думалаб бораётган узукнинг ички томонида ҳам аллақандай битик борлигига ногаҳон кўзи тушади. Ўрнидан туриб, узукни қўлига олади-да, битикни ўқийди. Узукнинг ички томонида: «Бу ҳам ўтиб кетади», — деган ёзувлар бор эди. Сулаймон аччиқ кулимсираб, узукни бармоғига тақади ва умрининг охиригача уни ечмайди.

Яқинларингизга ҳам улашинг
Iqro_uz_official
Read more
Iqro.uz 29 Sep, 05:09
Кун ҳикмати

Агар Қорун пластик карточкамиздаги маблағимиз миқдорини билганида, кучли одамлар ҳам кўтаришга ожиз қолган хазина калитларидан воз кечар эди.
– Агар Форс императори Кисро, тахтидаги роҳатдан кўра уйимизнинг залларидаги юмшоқ диванларимиз роҳатбаҳш эканини билганида борми....?!
– Хизматчилар туяқуш патлари билан елпишаётган Рим императори уйларимиздаги совутгичлар (вентилятор ва кондиционерлар)ни кўрганида борми....?!
– Ҳерақл сопол графинда совуқ сув ичганида, атрофидагилар унга ҳавас қилишган эди. Агар Ҳерақл уйимиздаги музлатгичлардаги сувни ичганида борми...?!
– Халифа Мансурнинг хизматкорлари иссиқ сув билан совуқ сувни аралаштириб, илиқ сувда чўмилтиришганида, у ўзини бахтиёр ҳис қилган эди. Агар у бизнинг ҳаммомларимиздаги ванналарда чўмилганида борми...?!
– Қадимда ҳаж сафари туя устидаги бир неча ойлик юришларга чўзилар эди. У пайтда бизнинг пайтимиздаги самолётларда борилмас эди.
– Ҳозир биз шундай ҳаётда яшамоқдамизки, бизнинг турмушимизга қадимда шоҳлар ҳам қодир бўлишолмаган. Шунда ҳам баъзилар норози бўлиб, ўз қисматларидан нолишади.
Демак, кўз кенгайгани сари қалб торайиб бораверар экан. Аллоҳим! Биз учун дунёимиз ва динимизда ато қилган неъматларингга ҳамд бўлсин. Сенга лойиқ бўлганинг каби ҳамду сано айтолмаймиз. Сен ўзингга сано айтганинг кабидирсан.
Read more
Iqro.uz 29 Sep, 05:08
Iqro.uz 29 Sep, 05:08
ҚАЛБ АЛЛОҲНИНГ НАЗАРГОҲИДИР

«Эй Одам фарзанди! Ўлим сирларингни очади. Қиёмат хабарларингни синайди. Азоб ёпганларингни фош қилади. Гуноҳ қилар экансан, гуноҳнинг кичиклигига эмас, кимга осийлик қилаётганингга қара! Озгина ризқланар экансан, ризқингнинг озлигига эмас, ким бераётганига назар сол! Гуноҳи сағирани кичик санама, чунки сен қайси гуноҳ билан Аллоҳга осийлик қилаётганингни билмайсан. Менинг макримдан омон қололмайсан. Чунки макрим қоронғу кечада Сафо тоғидаги чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқдир.
Эй Одам фарзанди! Ғазабимни эслаб, яна Менга осийлик қилдингми? Қайтарганларимдан қайтдингми? Фарзимни сенга буюрганимдек адо қилдингми? Молингдан бериб, мискинларнинг кўнглини олдингми? Сенга ёмонлик қилганга яхшилик қилдингми? Сенга зулм этганни кечирдингми? Сендан узилган киши билан боғландингми? Сенга хиёнат этган кишига инсоф қилдингми? Сендан аразлаган кишига гапирдингми? Фарзандингга тарбия бердингми? Қўшнингни рози қилдингми? Олимлардан дининг ва дунёингга боғлиқ ишлар хусусида сўрадингми? Албатта, Мен сизларнинг на суратларингизга, на чиройларингизга қарайман. Балки қалбларингизга назар соламан ва сизлардаги яхши хислатлардан рози бўламан».

Қирқ ҳадиси қудсий. Имом Ғаззолий

Дўстларингизга ҳам улашинг:
Iqro_uz_official
Read more
Iqro.uz 29 Sep, 05:07
#HIKMAT

Aqllilar bilan bahslashib tortishmoq - aqlsizlar bilan birgalashib shirin taom yemakdan ming chandon yaxshiroq va foydaliroq.

Fuzayl ibn Iyoz

📢 Kanalimizga ulaning
Iqro_uz_official
Iqro.uz 29 Sep, 05:05
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Банда “молим, молим” дейди. Аслида унинг моли учтадан бири билан якун топади. Еб битиргани, кийиб эскитгани ва тортиқ қилиб бойитгани", дедилар.

Бошқа ривоятда: “Садақа қилиб, боқий ҳаётга жўнатгани қолади. Ундан бошқаси йўқ бўлади ва одамларга қолиб кетади”, дейилган.

Имом Муслим ривояти.

Каналга уланиш iqro_uz_official
Read more
Iqro.uz 29 Sep, 05:04