🇺🇿ISTE'MOLCHILAR🇺🇿 UYDA QOLING


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Наманган вилояти худудий бирлашмасининг телеграмдаги виртуал қабулхонаси.
Mурожаат учун; @istemolchimizbot орқали боғланишингиз мумкин

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Бу аёл тиламчи ёки "бомж" эмас.

Бу суратдаги аёл 2000-2012 йиллар Финландия президенти бўлган - Таря Халонен хонимдир.
Сурат олинган пайти ҳали президентлик лавозимида эди.
Суратни кўриб унинг эсиб оғиб қолганми ёки ишдан қайтишда чарчаб ўтириб қолганми дейишингиз мумкин.
Йўқ, президент хоним бор йўғи...... (давомини https://t.me/JARAYON20 да ўқинг




Forward from: JARAYON_20
Айтингчи йўлсозлар бу қизилда ажратилган йўлни ким учун очиб кетишган? 😊 (Жавобини канал аъзолари 15 тага кўпайганда, яъни 440 та бўлганда ўзим айтворардим)




Forward from: JARAYON_20
Dunyodagi eng qimmat metall Kaliforniy hisoblanadi.

Ushbu metalning 1 grammining narxi-


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Амалдорлар ҳам Нексия-3 ёки Кобальтда юрсин"

Расул Кушербаев

Мурожаат учун:@istemolchimizbot

Каналга уланиш учун: http://t.me/istemolchimiz






Х.Алиев Сирдарё вилоятидаги миссиясини бошлади.

Бугун Сирдарё вилояти худудий бирлашма раиси в/б Х.Алиев, Сирдарё вилояти шахар туман ижро этувчи аппарати рахбарлари билан учрашди.

Учрашувда, Сирдарё вилоятидаги олиб борилаётган ишлар, Федерация рахбарияти томонидан бериб борилаётган топшириқлар ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, келгусидаги олиб бориладиган ишлар юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

📮 Мурожаат учун: @istemolchimizbot

Телеграм: t.me/istemolchimiz
Инстаграм: instagram.com/istemolchimiz
Фейсбук: facebook.com/istemolchimiz


⚡️ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Сирдарё вилояти ҳудудий бирлашмасига янги рахбар тайинланди

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раисининг тегишли буйруғи билан Тошкент шаҳар худудий бирлашмаси рахбари ўринбосари, ижрочи директор лавозимида ишлаб келган Алиев Хусанбой Баходирович Сирдарё вилояти ҳудудий бирлашмаси раҳбари этиб тайинланди.

Хусанбой Алиев 2006-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси ҳузуридаги Республика Ахборот-маслаҳат маркази Наманган вилояти бошқармаси мутахассиси, 2017-2018 йилда ЎИҲҲҚЖФ Мингбулоқ туман ижро этувчи аппарати раҳбари, 2018-2021йилларда ЎИҲҲҚЖФ Наманган шаҳар ижро этувчи аппарати раҳбари 2021йил 10февралдан хозирги кунга қадар Тошкент шахар худудий бирлашмаси рахбари ўринбосари ижрочи директор лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

📮 Мурожаат учун: @istemolchimizbot

Телеграм: t.me/istemolchimiz


​​НЕГА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРГА НАФАҚАЛАР ТЎЛАШ АСОССИЗ РАВИШДА РАД ЭТИЛМОҚДА?

Шу кунларда кам таъминланган оилаларига тўланадиган ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам масаласида юзлаб мурожаатлар келмоқда. Аксарият фуқароларимизнинг мурожаатлари Вазирлар Маҳкамасининг 308-сон Қарори 3-иловасининг “д” бандига асосан рад этилмоқда экан (расм). Бу бўйича тушунтириш бериб ўтамиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарорига 3-ИЛОВА 19-бандига "д" бандига кўра даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида меҳнат органларига мурожаат қилмаган ва ҳисобда турмаган ёки ҳақи тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжудлиги тегишли ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади.

Эътибор беринг:
Ушбу қоида:

бола уч ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилувчи оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга);

таълим муассасаларида ўқиётганларга (меҳнат шартномасига мувофиқ ишларни амалга ошириш ҳолати бундан мустасно);

ишламайдиган пенсионерларга, пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсизлик юзасидан нафақа олувчи фуқароларга, болаликдан ногиронлиги мавжуд шахсларнинг оналарига, болаликдан ногиронлиги мавжуд шахсларга, ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга, шунингдек, I ёки II гуруҳ ногиронлиги мавжуд шахсларга;

амалда томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини (ўзини ўзи бошқариш органининг оила таркиби ва иқтисодий аҳволи тўғрисидаги маълумотида ёритилиши лозим) юритиш билан банд бўлган оила аъзосига;

ўзганинг парваришига муҳтож бўлган оила аъзосини парвариш қилаётганларга;

оиланинг «Хар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида (ўзини ўзи бошқариш органининг оила таркиби ва иқтисодий аҳволи тўғрисидаги маълумотида ёритилиши лозим) оилавий тадбиркорликда банд бўлган, бироқ ушбу дастур бўйича микрокредит олинган санадан бошлаб кўпи билан 12 ой банд бўлган аъзоларига;

оила аъзоларига, агар ариза берувчининг яшаш манзилида 2 ой ва ундан ортиқ муддатда бошқа оила аъзолари билан биргаликда яшамаётган бўлса;

туман (шаҳар) аҳоли бандликка кўмаклашиш марказига иш қидирувчи сифатида расмий мурожаат қилган ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинган фуқароларга нисбатан қўлланилмайди.

Ҳурматли фуқаролар, агар юқоридаги тоифаларадан бирига кирсангиз-у бироқ мурожаатингизни 308-сон Қарори 3-иловасининг “д” бандига асосан рад этишса бу қонунчиликка зид. Агар сизда шундай ҳолат кузатилаётган бўлса яшаб турган ҳудудингиздаги прокуратурага, туман адлия бўлимига ҳеч иккиланмасдан шикоят қилинглар.

Масъулларга мурожаат. Аслида фуқаролар бу қоидаларни билишга мажбур эмас. Лекин сиз буни билишингиз шарт. Аммо нега сизлар қоидаларни кўриб, кўрмаганликка оляпсизлар. Нега Қарорни нотўғри талқин қиляпсизлар? Нега фуқароларни сарсон қиляпсизлар? Нега 308-сон Қарори 3-иловасининг “д” бандига асосан мурожаатни рад этишдан олдин “даромади бўлиш талаби” кимларга нисбатан татбиқ этимаслигини инобатга олмаяпсизлар?

Асосан бизга уч ёшга тўлмаган боласи бор оилалар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар мурожаат қилишяпти, яъники уларнинг ҳам мурожаатлари 308-сон Қарори 3-иловасининг “д” бандига кўра рад этилмоқда. Бу ҳаракатларингиз қонунга зид. Бу учун жавоб берасиз ҳам.
Сизлардан талаб, юқоридаги қоидаларни инобатга олиб, фуқароларни ортиқча сарсон қилманглар. Тўлаб беринглар нафақаларини.

Иложи борича ушбу постни тарқатиб юборинглар. Етиб борсин ўша қонунни нотўғри қўллаётганларга.

📮 Мурожаат учун: @istemolchimizbot

Телеграм: t.me/istemolchimiz
Инстаграм: instagram.com/istemolchimiz
Фейсбук: facebook.com/istemolchimiz


Forward from: 🇺🇿ISTE’MOLCHILAR🇺🇿
Чегирма картага эга бўлишни истайсизми?
Poll
  •   Албатда👍
  •   Йўқ керак эмас😔
  •   Ўйлаб еўраман🤔
80 votes


Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг “Йил танлови”да Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси “2020 йилнинг энг фаол жамоатчи ташкилоти” номинацияси ғолиби бўлди.

Мукофотни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов қабул қилиб олди
Бугунги кунда Федерация томонидан 20 та барча қулайликларга эга бўлган, кўркам ва шинам “Истеъмолчилар уйи” маъмурий комплекси фойдаланишга топширилди. Яна 30 га яқин туман ва шаҳарларда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Кейинчалик, бу каби маъмурий комплекслар республикамизнинг ҳар бир ҳудудида ҳам барпо этилиши режалаштирилган.
Федерация сўнгги йилларда истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш баробарида халқаро, минтақавий ва икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш борасида сезиларли ишларни амалга оширди. 2018 йилда Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumers International)га тўлақонли аъзо бўлди. Бундан ташқари, Жанубий Корея, Туркия, Россия Федерацияси, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Озарбайжон сингари мамлакатлардаги давлат ва нодавлат истеъмолчилар ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Шунингдек, бугунги кунда Федерация томонидан 2021 йил май ойида “Consumers International” билан ҳамкорликда Хоразм вилоятининг Урганч ва Хива шаҳарларида туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича “Sayyoh-2021” халқаро форумини ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда

📮 Мурожаат учун: @istemolchimizbot

Телеграм: t.me/istemolchimiz
Инстаграм: instagram.com/istemolchimiz
Фейсбук: facebook.com/istemolchimiz




Вилоятдаги суюлтирилган газ истеъмолчилари диққатига!

“Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиалида суюлтирилган газ таъминоти бўйича мурожаатларни қабул қилувчи “Call-марказ” фаолият бошлади.

Ушбу масалада қуйидаги рақамга мурожаат этишингиз мумкин:
69227-95-16.

“Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали матбуот хизмати.

Мурожаат учун:
📮 @istemolchimizbot

Telegram | Facebook | Instagram


⚡️Йўналишсиз таксилар ҳайдовчиларига қўйиладиган талаблар

Йўловчилар ташиш учун мўлжалланган йўналишсиз таксиларни бошқаришга ҳайдовчилик гувоҳномасида «В» рухсат белгиси бўлган, 21 ёшга тўлган, тиббий кўрикдан ўтган ва камида уч йиллик ҳайдовчи стажига эга бўлган шахслар қўйилади.

Йўналишсиз таксиларнинг ҳайдовчилари йўналишда ишлаётганда тегишли лицензия карточкасига ҳамда йўлга чиқишдан олдин автотранспорт воситасининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ва ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисида белгилар қўйилган йўл варақасига эга бўлиши керак.

Асос: "Йўналишсиз таксилар учун ягона таниш белгилари ва уларнинг ишларини ташкил этишга қўйиладиган талаблар тўғрисида"ги Низом

Мурожаат учун:
📮 @istemolchimizbot

Telegram | Facebook | Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бизни Давлатни куни кимларга қолди? Молия вазирини ўринбосани ахволини қаранг гапт оғзидан тушиб кетябди ... ану Гўшт кўп еябмиз деган сўқим Молия вазирлигини тарафини олмоқда. Молия вазири ўзи қаерда? У депутатларни назарга илмасдан ўринбосарини юбордими?

Бу сўқимларга хақини талаб қилган одам ёқмайди...

Яшавор Расул Кушербаев. Яхшиям шунака халқни ўйлайдиган депутатларимиз бор олий мажлисда.

📮 Мурожаат учун: @istemolchimizbot

Телеграм: t.me/istemolchimiz
Инстаграм: instagram.com/istemolchimiz
Фейсбук: facebook.com/istemolchimiz


⚡️ДИҚҚАТ: Савдо дўконларидаги «сотиб олинган маҳсулот қайтариб олинмайди» деб номланган эълонлар ноқонунийдир.

Кўплаб савдо дўконларига кирганингизда «сотиб олинган маҳсулот қайтариб олинмайди» деб ёзилган эълонга кўзингиз тушади. Ваҳоланки, Истеъмолчилар ҳуқуқлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ сотувчи томонидан ҳаридорга сотилган нуқсонли товарлар бошқа сифатли турига алмаштириб ёки тўлаган пуллари қайтариб берилиши кўрсатиб ўтилган. (Айрим товарлар бундан мустасно) Бироқ савдогар ва харидорларнинг ҳуқуқий тушунчалари етарли бўлмагани сабабли истеъмол ҳуқуқлари бузилишига олиб келади.

Истеъмолчилик ҳуқуқларингиз жисмоний ёки юридик шахслар томонидан бузилган тақдирда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларига мурожаат этинг.

Мурожаат учун:
📮 @istemolchimizbot

Telegram | Facebook | Instagram


Ўзбекистонда “Йил одами” аниқланди

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАнинг “Йил танлови”да “Йил одами” аниқланди.

Йил одами бўйича ўтказилган сўровномада тақдим этилган номзодлар ичида ҳаммага яхши таниш бўлган бир номзодга одамлар кўпроқ овоз берди. Чунки бу инсон одамлар дарди билан яшаб, уларни қийнаётган масалалар ҳақида дадил гапириб, кўпчиликнинг ишончини қозонган.
Бу, шубҳасиз, Расул Кушербоев!
Дарҳақиқат, бу депутат муаммоларга вақтида эътибор қаратиб, унинг ечимини топишга ҳаракат қилиши билан халқ орасида обрў қозонган.
Давлатимиз раҳбари ҳам унинг хизматларини эътироф этиб “Кушербоев кўпчиликка ёқмайди, лекин менга ёқади”, деб айтган.
Р.Кушербоев монополларга қарши курашиш, ноқонуний “снос”ларга қарши курашиш, ҳокимларнинг ноқонуний қарорларига қарши курашиш каби кўплаб йўналишларда жасоратли қадамлар ташлади ва бундай фаол фаолият давом этмоқда. Одамлар дардига қулоқ тутиш, уларга кўмак кўрсатиш унинг депутатлик фаолиятида яққол кўзга ташланиб туради. У фақат ўз сайловчилари билан чекланиб қолмай, бутун халқимизнинг дарди билан яшайди, Ўзбекистон билан бирга нафас олади.

Шу жиҳатдан ҳам Расул Кушербоев чин маънода “Йил одами”!

📮 Мурожаат учун: @istemolchimizbot

Телеграм: t.me/istemolchimiz
Инстаграм: instagram.com/istemolchimiz
Фейсбук: facebook.com/istemolchimiz



20 last posts shown.

55

subscribers
Channel statistics